1-мавзу: “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифаси ҳамда тадқиқот усуллари


-Мавзу: Жаҳон, республика қишлоқ хўжалиги, унинг жойлашиши, ихтисослашиши, уни жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида ривожланиши (2 соат)


Download 2.7 Mb.
bet2/20
Sana24.06.2023
Hajmi2.7 Mb.
#1653736
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
13.Ўқув материаллари

2-Мавзу: Жаҳон, республика қишлоқ хўжалиги, унинг жойлашиши, ихтисослашиши, уни жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида ривожланиши (2 соат)

  1. Қишлоқ хўжалигини жойлаштириш ижтимоий меҳнат тақсимотининг муҳим шакли эканлиги. Жаҳон, республика қишлоқ хўжалигини мақсадга мувофиқ жойлаштиришнинг, ривожлантиришнинг зарурлиги ҳамда мумкинлиги. Бу борада ҳукуматнинг сиёсати.

  2. Қишлоқ хўжалигини жойлаштириш ҳақида тушунча, унинг мақсади ва тамойиллари. Инқироз шароитида жаҳон, республика қишлоқ хўжалигини жойлашганлиги, уни ривожлантириш масалалари.

  3. Қишлоқ хўжалигини ихтисослаштириш ҳақида тушунча, ҳозирги даврда унинг мақсади, вазифалари, тамойиллари.Ихтисослаштириш турлари, уларнинг самарадорлиги.

4.Молиявий-иқтисодий инқироз шароитида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш, кооперациялаштиришни такомиллаштириш масалалари.
5.Давлатнинг қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштиришни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлари. Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили Давлат дастури.
Қишлоқ хўжалиги турли хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи, комплекс ўзаро алоқадор тармоқларни ифодалайди. Қишлоқ хужалик тармоқлари бошқа халқ хўжалик тармоқларидан қуйидаги белгилар билан фарқ қилади:
а) Ишлаб чиқарадиган маҳсулот турлари;
б) Ишлаб чиқариш воситаларининг турлари ва ташкилий тузилиши;
в) Ходимлар малакаси ва таркиби;
г) Мехнатни ташкил этиш ва унга хақ тўлаш хусусиятлари.
У икки тармоқдан ўсимликчилик ва чорвачиликдан ташкил топган. Уларнинг ҳар бирининг ичида тармоқ структураси мавжуд. Ўсимликчиликда тармоқлар экиладиган экинларнинг тури ва гуруҳига қараб бўлинади. Масалан: ғалла ишлаб чиқариш, пахтачилик, канопчилик ва бошкалар. Сабзавотчиликда очиқ ва ёпиқ усулда сабзавот етиштирилади. Боғлар эса данакли ва уруғлиларга бўлинади. Чорвачиликда эса моллар ва хайвонлар турларига қараб тармоқларга булинади: қорамолчилик, чўчқачилик, паррандачилик, пиллачилик ва х.к. Бундан ташқари ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг характерига қараб: сут, қорамолчилиги, гўт-сут, қўйчилик, жун-тери олиш бўйича ва бошкалар. Ишлаб чиқаришдаги роли ва иқтисодий ахамиятига қараб корхоналарда қишлоқ хўжалик тармоқлари: Бош (етакчи), қўшимча ва ёрдамчи тармоқларга бўлинади. Бош (етакчи) тармоқ деб, қишлоқ хўжалик ялпи ва товар маҳсулотида юқори салмоқни эгаллаган тармоққа айтилади. Асосий тармоқ корхонанинг ихтисослашишини аниқлайди. Қушимча тармоқ бош тармоққа нисбатан, ялпи ва товар маҳсулот ишлаб чиқаришда камроқ ахамиятга эга бўлади. Уларни қушиб олиб бориш мехнат, ер ва моддий ресурслардан тўлиқроқ фойдаланишни таъминлайди.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида қишлоқ хўжалиги тармоқларидан ташқари ўсимликчилик ва чорвачиликка хизмат килувчи тармоқлар - таъмирлаш хизмати, электр хўжалиги, автоторанспорт ва бошкалар фаолият кўрсатади.
Ёрдамчи тармоқлар таркибига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхона ва цехлар, қурилиш устахоналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ва бошкалар киради.
Маҳсулотдан фойдаланиш шаклига қараб қишлок хўжалик тармоғи 2 гурухга булинади:
1. Товар, сотиш учун мўлжалланган маҳсулот (пахта, пилла ва бошкалар);
2. Нотовар, тўлиғича ёки асосий қисми ички эхтиёжга фойдаланиладиган
маҳсулот (ем-хашак ва бошкалар).
Қишлоқ хўжалигининг тармоқлар структураси қишлоқ хўжалик жами ялпи маҳсулоти таркибида алохида тармоқлар ялпи ва товар маҳсулотининг салмоғи билан характерланади ва қуйидагича хисобланилади:
ЯМ Кд .г ;ТМ Кд . г
ТС= ________________ *100
ЯМК қ/х; ТМКқ/х

ТС - тармоқ структураси.


Бир қанча қишлоқ хўжалик тармоқларини корхоналарда иқтисодий асослаб қўшиб олиб бориш ишлаб чиқаришнинг мавсумийлигини пасайтиради, мехнат, ер, моддий ресурсларидан тўлароқ фойдаланиш имкониятини беради, ишлаб чиқариш воситалари ва мехнат харажатлари нотекислигини камайтиради. Тармокларни оқилона қушиб олиб бориш йил давомида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва пул воситаларини бир текис келиб тушиши имконини беради, хўжаликлар иқтисодиётига самарали таъсир кўрсатади, уларнинг молиявий холатини яхшилайди.
Қишлоқ хўжалигида тармоқларни рационал қушиб олиб боришнинг асосий тамойиллари, мақсади ва шартлари қуйидагилар:
1 .Ресурс потенциалидан - мехнат, ер, сув ва моддий ресурслардан анча самаралироқ фойдаланиш;
2. Маҳсулот бирлиги хисобига минимал даражада мехнат харажатлари ва воситалар сарфлаб максимал миқдорда маҳсулот олишни таъминлаш;
З. Ишлаб чиқаришнинг мавсумийлигини камайтириш, йил давомида техника ва иш кучидан тўлиқроқ фойдаланиш;
4.Йил давомида айланма воситаларнинг айланишини ва пул воситаларнинг бир текис келиб тушишини таъминлаш ва х.к.
Қишлоқ хўжалигини жойлаштириш ва ихтисослаштириш ижтимоий мехкат тақсимотининг турли кўринишидир.
Жойлаштириш - алохида турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни республика зоналарида, айрим вилоят, туманлар ва корхоналар буйича миқдорий таксимлашни билдиради. Қишлоқ хўжалигини жойлаштириш уни ихтисослаштириш билан чамбарчас боғланган.
Ихтисослаштиришни амалга оширишда зона ва корхоналарнинг табиий ва иқтисодий шароитларини хисобга олиш мухимдир. Натижада қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини оқилона жойлаштириш таъминланади. Қишлоқ хўжалиги зоналарини ёки алохида корхоналарни ихтисослаштириш бош(асосий) тармокни ажратиб олиш ва унинг ривожланишига шароит яратишдир. Ихтисослаштириш ишлаб чиқариш йуналишини характерлайди ва зона ёки хўжаликнинг тармоқ структурасини аниқлайди. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни оқилона ихтисослаштиришнинг иқтисодий ахамияти қуйидагилардан иборат:
1. У бош ишлаб чиқариш воситаси - ердан самарали фойдаланиш учун шароит яратади. Шу асосда дехкончилик ва чорвачилик маҳсулотларининг миқдорини кўпайтириш ва сифатини яхшилайди;
2. Ихтисослаштириш қишлоқда мехнат ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланишга имконият яратади. Дехқончилик ва чорвачилик ходимларининг профессионал структурасини ўзгартиради, кадрларнинг малакасини ва мехнат унумдорлигини оширади;
3.Ихтисослаштириш капитал қўйилмалар ва асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг хал қилувчи шарти хисобланади. Ишлаб чиқаришга фан-техника тараққиёти ва илғор тажрибаларни жорий қилишга имконият яратади;
4.Ихтисослаштириш товар маҳсулотларини ишлаб чқариш ва сотиш харажатларини пасайтириш хамда рентабелликни оширишга шароит яратади ва х.к.
Қишлоқ хўжалигини иқтисодий асосланган жойлаштириш ва ихтисослаштириш маьлум бир тамойиллар асосида амалга оширилади:
1. Бозор талабини хисобга олиш. Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий килиш қишлоқ хўжалигини ихтисослаштириш ва концентрациялаш жараёнини ўзгартириш, ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг прогрессив шаклига утиш, зарар келтирадиган маҳсулот ишлаб чиқаришдан воз кечиш;
2.Табиий ва иқтисодий шароитлардан тўлароқ фойдаланиш;
3. Маҳсулот ишлаб чиқаришни истеъмолчиларга яқинлаштириш;
4.Худудларни озиқ-овқат ва саноатни қишлоқ хжалик хомашёси билан таьминлаш билан худудлараро мехнат таксимотини қушиб олиб боришни таъминлаш;
5. Мамлакат иқтисодий мустақиллигини таъминлаш;
6.Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ихтисослаштиришда халқаро мехнат тақсимотини хисобга олиш ва х.к.
Ихтисослаштириш қуйидаги турларга бўлинади:
1. Хўжалик ичидаги ихтисослаштириш. Бунда маҳсулот ишлаб чиқариш хўжаликлар ичидаги блимлар, фермалар, бригадалар ва оилалар буйича ихтисослашади;
2. Хўжаликлараро ихтисослаштириш. Бунда турли хил маҳсулотлар етиштириш буйича корхоналар ўртасида мехнат тақсимоти жорий қилинади. Хўжаликлараро чўчқачилик ёки қорамолни бурдоқига боқувчи, бузоқларни ўстирувчи фермалар, маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналар ва х.к. ташкил этилади;
3.Тармоқлар ичида ихтисослаштириш. Бунда бир тармоқ ичида, чунончи чорвачиликда - қорамаолчилик, чучқачилик, кўчилик каби сохалар бйича, дехкончиликда аса ғалла, пахта, сабзавот, полиз каби маҳсулотларни етиштириш бўйича мехнат тақсимоти жорий қилинади. Хўжаликда ихтисослаштиришни тўла характерлаш учун ихтисослаштириш коэффициенти курсаткичи қабул қилиаган. У қуйидагича хисобланади:
100
Ких = ---
Х(2п-1)
бу ерда 100 - алохида тармоқ буйича товар маҳсулотларининг умумий хиссаси, %
Х - тармоқдаги товар маҳсулотларининг турлари бўйича хиссаси, % да;
п - товар маҳсулотларининг хиссаси буйича тартиб номери (энг юқоридан бошлаб).
Масалан: пахтачиликда ихтисослашган хўжаликда товар маҳсулотлар структураси қуйидагилардан иборат бўлсин (жами товар маҳсулотга нисбатан фоиз жисобида): пахта-50%, дон-30%, сут- 15% ва бошка турдаги маҳсулотлар эса 5%. Шу маъллумотлар асосида ихтисослаштириш коэффициентини қуйидагича хисобланади.
100
Ких =______________________________________қО.38
50(2* 1-1)Қ30(2*2-1 )Қ15(2*3-1 )Қ5(2*4-1)
Бу коэффициент қанча бир бутунга яқин булса, ихтисослаштириш даражаси шунча юқори бўлади. Агар ихтисослаштириш коэффициенти 0,35 бўлса, паст даражадаги ихтисослаштириш; 0,З5дан 0,5огача урта; 0,5одан 0.6 гача юқори; 0,60 дан катта бўлса, чуқурлаштирилган ихтисослаштириш дейилади;
4.Зона ёки иқтисодий районлар буйича ихтисослаштириш. Бунда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш бўйича зона ёки иқтисодий районлар бўйича мехнат тақсимоти жорий қилинади.
Қишлоқ хўжалигида тармоқларни қушиб олиб боришнинг ва ихтисослаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидаги кўрсаткичлар тизими билан аникланади:
1. 100 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерга ва хайдаладиган ерга, 1 та ходимга, 100 сумлик асосий ишлаб чиқариш фондларига адолатли тарзда амалга ошириш, тендер комиссиясининг аъзолигига етук, тажрибали, билимдон, халол маънавиятли рахбар, мутахассисларни жалб зтиш, унинг фаолиятини тўлиқ компьютерлаштириш;
-фермерларга узоқ муддатга фойдаланиш учун ажратиб берилаётган ерларнинг сифатини яхшилаб, унумдорлигини юксалишини таъминлашга қаратилган тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган миқдорда маблағларни давлат бюджетидан ажратиш имкониятларини яратиб бериш;
- айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотларига белгиланаётган давлат буюртмасини ривожланган давлатларда қиланилаётган ўзаро манфаатли давлат дастурлари билан алмаштириш;
-фермерлик фаолиятини молиялаштириш, кредитлаштириш ишларини соддалаштириш, шартларининг юкини юмшатиш, муддатларини ва ставкаларини заро манфаатли блишини таъминлаш;
-фермерлик фаолиятида зарур бўлган ишлаб чиқариш воситаларини эркин сотиб олиш ва ўз маҳсулотларини мустақил сотиш учун бозорларга чикиш (нақд пулларини ўз вақтида олиш) имкониятларини кенгайтириш;
-фермерларга барча турдаги хизматларни кўрсатадиган субъектларни ташкил зтиш бозор инфратузилмасини шакллантиришни, уларни моддий ресурслар ва техникалар, кадрлар билан таъминлаш билан боғлиқ бўлган жараёнларни жадаллаштириш;
-фермер хўжаликлари тўлаётган солиқ ва тўловлар мазмунини, тартибини хамда ставкаларини қайта кўриб чикиш;
-фермер хўжаликларига чет эл инвестицияларини жалб зтиш масалаларига кўмаклашиш ва бошқалар мақсадга мувоффиқдир.
Биз бугун мамлакатимизни ислох қилиш ва янгилаш максадида олдимизга қўяётган ва ўз тадбиғини кутаётган энг мухим устувор вазифалар асосан мана шулардан иборатдир.


Download 2.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling