1-мавзу: “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифаси ҳамда тадқиқот усуллари


Download 2.7 Mb.
bet1/20
Sana24.06.2023
Hajmi2.7 Mb.
#1653736
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
13.Ўқув материаллари


ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ
1-мавзу: “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифаси ҳамда тадқиқот усуллари (2 соат)
1.Қишлоқ хўжалиги жаҳон, республика иқтисодиётининг муҳим соҳаси эканлиги, унинг ўзига хос хусусиятлари.
2.Фаннинг предмети, мақсади ва вазифалари.
3.Фандаги фойдаланиладиган тадқиқот усуллари. Унинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистоннинг ҳар йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва келгуси йиллардаги иқтисодий ислоҳотларни энг муҳим устувор йўналишларига доир маърузасининг фанни ўқитишдаги роли ва аҳамияти.

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қулай худудида жойлашган. Унинг худудида азалдан инсоният учун нихоятда керакли хисобланган турли хилдаги қишлоқ хжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Чунки бу худудда табиий-иқлим шароитлар етарлидир. Жумладан, Республикада йиллик самарали температура 25-35° ни ташкил этиб, қуёшли соат 3000дан ортиқ бўлиб, бир йилда бирнеча марта хосил олиш имконини беради. Ўбекистоннинг жами ер майдони 44.8 млн. гектар бўлиб, шундан 50,8 фоизини турли хилдаги қишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари хамда дехқон хўжаликлари фойдаланадилар. Уларнинг йиғиндиси мамлакат қишлоқ хжалигини ташкил этади. Унинг асосий мақсади тармокда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан мамлакат ахолисининг истеъмол товарларига бўлган талабини қондиришдир.


Барча турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда республика иқтисодиётида банд бўлган мехнат ресурсларингинг 40 фоизга яқини қатнашган.
Мамлакат дехқончилиги суғоришга асосланганлиги учун катта миқдордаги сув ресурсларини талаб этади. Лекин бу талаб ички сув ресурслари билан атиги 60 фоизгагина қондирилмоқда.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кўплаб қишлоқ хўжалик техникалари, кимёвий воситалар, ёқилғи, ёнилғи, ёғловчи материаллар ва бошқа воситалардан фойдаланилмоқда. Тармоқ миқёсида ерларнинг унумдорлигини, экинларнинг эса хосилдорлигини ошириш мақсадида 332,7 минг тонна минерал ўғитлардан фойдаланилган.
Мамлакат қишлоқ хўжалигида эркин бозор иқтисоди талабларига мос иқтисодий муносабатларни шакллантириш имкониятини берадиган хуқуқий, ташкилий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар босқичма-босқич қатъий ишонч билан амалга оширилишини таъминлаб берадиган тадбирлар ишлаб чиқилиб, изчиллик билан хаётга жорий этилмокда. Масалан, ер фуқароларга умурбод мерос қолдириш хукуқи билан бепул берилмокда, фермер хўжаликларига эса 30 йилдан 50 йилгача бўлган муддатга фойдаланиш учун ижарага берилмоқда. Қишлокда мулк ислохоти натижасида мулкдорлар синфи барқарор равишда шаклланиб, ривожланмокда.
Барча пахта, ғалладан ташқари бошқа маҳсулотларни етиштириб, уларни сотишда эркинлик берилди. Тадбиркорларга ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун турли хилдаги имтиёзли кредитлар берилган. Лекин амалга оширилаётган тадбирлар ўсиб бораётган талабни тўлиқ қондира олмайди. Унинг учун қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган барча турдаги ислохатларни эркинлаштириш, уларни янада чуқурлаштириш мақсадга мувофикдир. Бу келажакда қишлоқ хўжалигининг юкори суръатларда ривожланишини таъминлаб, унинг аҳамиятини ошириб, республика иқтисодиётининг юксалишини таьминлайди.
Юқорида таъкидланган иқтисодий муносабатлар тизимини яратишда халқимиз хамда қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган холда табиий, ижтимоий, иқтисодий қонунлар, иқтисодий категориялар талабларидан оқилона фойдаланиш тақазо этилади. Демак, қишлоқ хўжалигининг барқарор иқтисодий асосини, такрор ишлаб чиқариш жараёни ривожлантирилишини таъминлайдиган иқтисодий муносабатлар тизимини яратиш ва уларни хаётга жорий этиш масалаларини, йўлларини ўргатиш “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанининг хам предмети, хам мақсади хисобланади. “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фани предмети (мақсади)ни хал этиш учун қуйидаги асосий вазифалар ечимининг назарий, услубий асосларини ўргатиш лозим:
-қишлоқ хўжалигининг босқичма-босқич ривожланишини, унинг республика иқтисодиётидаги ўрни, ахамияти хамда ўзгариш қонуниятларини аниқлашни;
- тармоққа давлат рахбарлигини, унда амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислохотлар мазмуни ва мохиятининг холатини, уларни ривожлантириш йўлларини, масалаларини кўрсатиш;
- қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик турлари, уларнинг фаолиятига бахо бериш ва такомиллаштириш йўллари;
- тармоқнинг чекланган ер-сув, мехнат ресурслари, инвестициялар ва улардан тадбиркорлик билан самарали фойдаланиш даражасига иқтисодий бахо бериш тартибини ўрганиш, уларни такомиллаштириш ва ривожлантириш йўлларини асослаб бериш;
- қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган доимий ва ўзгарувчан, ўртача харажатларни, уларнинг таркиби ва камайтириш йўлларини, етиштирилган маҳсулотнинг хажмини, сифатини, самарали тақсимланишини хамда пул оқимларини ўргатиш;
- тармоқда иқтисодий муносабатларни амалга оширишда фойдаланилаётган бахоларнинг тизимини, таркибини, мазмунини, даромад ва фойдани аниқлаш, уларни оқилона тақсимлаш йўлларини кўрсатиш;
- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қай даражада ихтисослашганлигини, жойлашганлигини хамда ички ва ташки интеграциялашганлигини ва бошка масалаларини ўрганиш.

“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фани ўзининг максад ва асосий вазифаларини хал этишда барча иқтисодий муносабатларни диалектик материализм таълимотларига асосланиб, эмперик холда тадқиқ этади. Амалга оширилаётган иқтисодий воқеаларни индуктив хамда дедуктив усулларга асосан ўрганиб, иқтисодий мушохада қилиш хамда «анализ», синтез усулларидан кенг кўламда фойдаланилади. Жумладан, қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти билан шуғулланувчи иқтисодчилар иқтисодий муаммолар хал этилишини таъминлайдиган сиёсатнинг иқтисодий принципларини, механизмларини илмий жихатдан асослаган холда шакллантириб боришлари лозим. Бунинг учун даставвал хар бир муаммога тааллукли бўлган илмий, услубий, статистик маьлумотларни, мисолларни тўплаб, уларни турли усуллар ёрдамида тахлил қилишлари, шу асосда хар бир иқтисодий принципга, механизмга таъсир этувчи омилларни реал хўжаликлар, тармоқлар миқёсида аниқлашлари керак.


Хар қандай иқтисодий тамойил ва механизмнинг амал қилишини аниқлашда даставвал назарий ғояларга, сўнгра уларнинг амал қилишига асосланилади. Бу жараён муаммони тадқиқ этишнинг дедуктив усули деб номланган. Юқоридаги масалани тадқиқ этишда, ўрганишда даставвал маълумотлар, воқеалар, фактлар ўрганилади. Назарий ғояларни яратиш жараёни эса индуктив тадқиқ этиш усули деб номланган. Демак, қишлоқ хўжалагида амалга оширилаётган хар кандай иқтисодий муаммони аввал унинг назариясидан, яъни ғоясидан амал килишига қараб ўрганиш ёки бу муаммонинг амалиётга жорий этилишидан, яъни амалиётдаги холатига асосланган холда ғоя ёки назариясини яратишга қараб тадқиқот олиб бориш мумкин. Иккала холатда хам иқтисодий принципларнинг, механизмларнинг, муаммоларнинг ечими самарали аниқланиши керак. Иқтисодчилар ўэ ғояларига, тахминларига, айрим вокеаларга, маълумотларга асосланган холда яратган ёки шакллантирган ғояларини, тахминларини гипотеза, яъни асосланмаган ғоя, деб аташади. Илмий ёки амалий гипотезалар индуктив ва дедуктив тадқиқот усуллари ёрдамида шакллантирилиши мумкин. Юқорида таъкидланган тадқиқ қилиш, ўрганиш усуллари қўлланган холда яратилган, шакллантирилган принциплар, механизмлардан фойдаланиб, у ёки бу муаммони хал этишнинг иқтисодий сиёсати, стратегияси белгиланади. Яратилган иқтисодий сиёсатни жорий этиш механизмлари ва уларни амалга ошириш усулларини иқтисодчилар мукаммал ўрганишлари лозим. Масалан, республика қишлоқ хўжалигида мулкнинг турли шаклларини барпо этиш ғояси бозор иқтисодиёти ривожланган давлатлардаги назарий ғояларга ва уларнинг амалиётда хал этилишига асосланган. Муаммони тармоқда хал этишда республика қишлоқ хўжалиги амалиётидаги холатлар, мисоллар, маълумотлар асос қилиб олиниб, бу жараён тобора ривожантирилмокда ва чуқурлаштирилмокда.
Демак, иқтисодчи мутахассислар қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларни шакллантириш ғояларани яратаб, уларни амалаётга татбиқ этиш механазмларини мукаммал билишлари зарур. “Қашлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанининг мақсад ва вазафаларини тадқиқ қилишда иқтисодий- математик усуллар тизимидан, электрон-хисоблаш машиналаридан, компьютер техникалардан кенг кўламда фойдаланиш мақсадга мувофикдир. Фаннинг мақсад ва вазифаларини хал этиш масалалари статистик, норматив хамда хўжалик маълумотларига асосланиб, юқоридаги усуллар ёрдамида тадқиқ этилади.
“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фани тармоқда амалга оширилаётган ташкилий, иқтисодий, ижтимоий муносабатлар мажмуасининг назарий асосларини, йўналишларини, самарадорлигини мавжуд тадқиқот усуллари ёрдамида ўргатиш орқали талабаларда тармоқ иқтисодиёти бўйича иқтисодий мушохада қилиш, уни ривожлантиришга оид муаммоларни қўйиш, хал этиш, самарадорлигини ошириш, йўналишларини белгилаб бериш қобилаятини шакллантириб, бозор иқтисоди талабларига жавоб бера оладиган аграр-иқтисодчилар тайёрлашга кўмаклашади.
Фаннанг предметини (максадини), вазифаларини ўрганишда Иқтасодиёт назараяси , Макроиқтисодиёт, Микроиқтисодиёт, дехқончилик асослари, Чорвачилик асослари, «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқариш», «Мехнатни ташкил эташ, нормалаштириш», «Статистика назарияси», “Иқтисодий кибернетика” каби фанлардан олинган назарай ва амалий билимларга асосланиш мақсадга мувофикдир. Масалан, макроиқтисод, яъни республика иқтисодини ўрганмасдан, балмасдан қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини, унда амалга оширалаётган иқтисодий ўзгаришлар, уларнинг ахамиятини бахолаб бўлмайди. Иқтасодий қонунлар, категораялар, улардан хар бирининг мазмунини, харакат килишини ўзлаштирмасдан қишлоқ хўжалигадаги иқтисодий муносабатлар тизимини тўғри ва самарали амалга ошириш, мехнатни тежаш ва унинг унумдорлиги ривожлантирилишини белгилай олиш гумон. «Микроиқтисодиёт» фанидан талаб ва таклиф қонунларини ўрганмасдан қишлоқ хўжалигада қаерларда, қандай маҳсулотларни қанча миқдорда етиштириш зарурлигини тўғри белгилаш хақида гап бўлаши хам мумкин эмас. Узгарувчан, доимий хамда ўртача харажатлар мазмунини, миқдорани, таркибини яхши билгандагина қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун сарфланадиган харажатларни, маҳсулот таннархини ва уларни тежаш йўлларини осон ўзлаштириб олиш мумкин.
Ишлаб чиқариш воситаларини қаердан, қандай қилиб сотиб олиш хамда етиштиралган маҳсулотларни қачон, кимга, қандай тартибда сотиш ва бу жараёнларни бошқариш масалаларани «Менежмент ва маркетинг» фанидан олган билимлар ёрдамида самарали ечиш мумкин. Демак, талабалар ўзаро узвий боғланган барча фанлар мазмунини яхши ўрганишлари лозим.
Ишлаб чиқариш муносабатлари бу кишиларнинг ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги бир бирлари билан буладиган муносабатларидан иборатдир.
Қшлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш муносабатлари доимо такомиллаша боради, янги мазмунга эга бўлган муносабатлар билан бойиб , мустахкамланади ва кенгая боради. Хозирги даврда мамлакатимизда Холдинг компаниялари, Ассоциациялар агрофирма, фермер, дехқон хўжаликларини юзага келиши ва фаолият кўрсатаётганини юқоридаги фикрларнинг тасдиғи сифатида келтириш мумкин.
Қишлоқ хўжалигининг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришини ташкил қилиш узига хос моддий имкониятлар ва уни амалга ошириш учун ўзига хос шароитларни талаб этади.
Бу шартлар шуни билдирадики янгидан яратилган қўшимча маҳсулотларнинг бир қисми албатта жамғарма сифатида сақланиши зарур. Қишлок хўжалигида жамғарма фондлари натура ва қиймат холатида мавжуд блиб, натура холидаги жамғармага хўжаликда яратилиб, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришга таалуқли барча натура холидаги маҳсулотлар киради. Қиймат холдагисига хўжаликнинг соф даромадидан бюджетга ажратиладиган қисмидан маълум қисмини давлат маблағи сифатида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун бериладигани киради.
Қишлоқ хўжалиги корхонаси жамғарма фондини ташкил этиш учун у албатта рентабелли бўлиши керак. Рентабелликнинг миқдорий кўришини белгилаш учун унииг даражаси аникланади. Улар фойдани умумий таннархга ва фойдани ишлаб чиқариш фондларига нисбатан аниқланади ва фоизда ўлчанади.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бўлиб:
маҳсулот бирлиги ва унинг сифатини яхшиланишини таннархнинг арзонлашиши эвазига амалга ошириш, мехнатнинг унумдорлигини ўсиши, ялпи даромаднинг ўсиши, соф даромад ва фойданинг ўсиши
яшаш даражасининг яхшиланиши, жамғарма миқдорининг купайиши хизмат қилади.

Download 2.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling