Иқтисодиёт тушунчаси ва унинг бош масаласи нима?
Эҳтиёж нима? Унинг қандай турларини биласиз?
Иқтисодий ресурс тушунчасига ва унинг турларига таъриф беринг.
Нима учун ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш инсоннинг турли хил фаолиятлари ичида энг асосийлари ҳисобланади?
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети нимадан иборат? У бошқа иқтисодий фанлар ичида қандай ўрин тутади?
Иқтисодиёт назарияси фан сифатида шаклланишида қандай илмий мактаб ва йўналишлар вужудга келган?
Иқтисодиёт назариясининг қандай вазифалари мавжуд? Бу вазифаларнинг бугунги кундаги аҳамияти нималарда намоён бўлади?
Иқтисодий қонунлар нима ва уларнинг қандай турлари мавжуд? Иқтисодий қонунларнинг иқтисодий категориялардан фарқи нимада намоён бўлади?
Иқтисодиёт назариясини ўрганишда қандай усуллардан фойдаланилади?
Макроиқтисодий таҳлил билан микроиқтисодий таҳлил ўртасидаги фарқ нимадан иборат?