1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услублари


-чизма. Олтин ва қоғоз пулларнинг ўзаро боғлиқлиги


Download 1.86 Mb.
bet32/73
Sana19.11.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1786192
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73
Bog'liq
1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услубла-www.hozir.org

2.13-чизма. Олтин ва қоғоз пулларнинг ўзаро боғлиқлиги.

2.14-чизма. Нақд ва кредит пулларнинг хусусиятлари.
Бозор иқтисодиёти шароитида пул фақатгина умумий эквивалент бўлиб эмас, балки ўз эгасининг қўлида фойда, даромад олиш воситаси бўлиб хизмат қилади, ўзидан-ўзи ўсувчи қийматга, бир сўз билан айтганда капиталга айланади. Бунинг натижасида қоғоз пуллар иккита таркибий қисмга ажралади: нақд пуллар (қоғоз пул, танга-чақалар) ва кредит пуллар (чек, вексел, сертификат, тўлов талабномалари ва ҳ.к.). Уларнинг туб хусусиятлари 2.14-чизмада акс эттирилган.

Бундан кўринадики, пул капитал сифатида муомалада бўлади, унга қўшимча ижтимоий вазифа юклатилади. Энди у даромад келтирадиган махсус воситага айланади.18


Шундай қилиб, товар айирбошлаш, ишлаб чиқариш ва пулнинг келиб чиқиши ҳамда товар-пул муомаласининг ривожланиши бозор ва бозор иқтисодиётининг келиб чиқишига сабаб бўлди ва унинг ривожланишига шарт–шароит яратди.


Семинар машғулоти учун ўқув материаллари
2.1.Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
  1. Ишлаб чиқариш омиллари нималардан иборат?


  2. Капитал тушунчасига таъриф беринг ва унинг таркибига нималар киришини тушунтириб беринг.


  3. Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмунини ва унинг икки томонини тушунтиринг.


  4. Ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижаларини тушунтириб беринг.


  5. Яратилган маҳсулотнинг натурал ва қиймат таркиби нималардан иборат?


  6. Зарурий ва қўшимча маҳсулот нима, қўшимча маҳсулот нормаси ва массаси формуласини ёзиб тушунтиринг.


  7. Қўшилган меҳнат, қўшилган капитал ва қўшилган маҳсулот тушунчаларини изоҳлаб беринг.


  8. Сўнгги қўшилган меҳнат ва капитал унумдорлигининг пасайиб бориш қонунининг моҳияти нима ва у ҳозирги даврда амал қиладими?


  9. Ишлаб чиқариш усули нима ва унинг таркибий қисмлари нималардан иборат?


  10. Ишлаб чиқариш усулларининг энг муҳим ўзига хос белгиларини ажратиб кўрсатинг. Бир ишлаб чиқариш усулининг бошқасига алмашиниши сабаблари ҳақида мулоҳаза билдиринг.


  11. Ишлаб чиқариш технологик усулининг таркибий қисмларини санаб кўрсатинг. Фан-техника тараққиётининг ишлаб чиқариш технологик усулига таъсири қандай? Ишлаб чиқариш технологик усулларининг босқичлари бир-биридан нима билан фарқланади?


  12. Иқтисодий тизим нусхаларини фарқлантирадиган асосий белгиларини санаб кўрсатинг.


  13. Мулкчиликнинг моҳиятига таъриф беринг ва унинг турли шаклларининг иқтисодий мазмунини тушунтиринг. Мулкчиликнинг иқтисодий ва ҳуқуқий мазмунини ажратиб кўрсатинг.


  14. Мулк субъектларининг кўп даражали бўлишига сабаб нима? Мулкчилик шаклларининг фарқланиши асосида нима ётади?


  15. Бозор иқтисодиётига ўтиш нима учун мулкчиликнинг турли шаклларини тақозо қилади? Давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш нима учун ҳозирги босқичда объектив зарурият ҳисобланади? Хусусийлаштириш босқичлари ва шаклларига тавсиф беринг.


  16. Хусусийлаштиришнинг қандай усулларини биласиз? Бу усуллардан бирини танлаб олишга қандай омиллар таъсир кўрсатади?


17. Ижтимоий хўжалик шаклларига умумий тавсиф беринг. Товар ишлаб чиқариш ва бозорнинг вужудга келишининг умумий шарт –шароитларини тушунтиринг.


18. Нима учун товарга нафлилик (истеъмол қиймат) ва алмашув қийматининг бирлиги сифатида қаралади? Товардаги бу икки хил хусусият нимадан келиб чиқади?
19. Кейинги (сўнгги) қўшилган миқдор (товар ва хизмат) нафлилиги нима ва унинг пасайиш сабабини тушунтиринг.
20. Товарларнинг қийматини аниқлашга бўлган қуйидаги фикрларга ўзингизни муносабатингизни билдиринг:
а) ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари билан белгиланади;
б) кейинги қўшилган товарларнинг нафлилиги билан аниқланади;
в) кейинги қўшилган товарларнинг нафлилиги ва ишлаб чиқариш харажатлари билан аниқланади.
21. Пулнинг мазмунини ва вужудга келишининг умумий шарт –шароитларини тушунтириб беринг.
22. Олтин пул ва қоғоз пул ўртасидаги умумийлик ва фарқларини кўрсатиб беринг.
23. Қоғоз ва кредит пулларнинг қадр–қиймати ва барқарорлиги нима билан белгиланади?

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling