1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услублари


Баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари (балларда)


Download 1.86 Mb.
bet34/73
Sana19.11.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1786192
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   73
Bog'liq
1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услубла-www.hozir.org

Баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари (балларда)




Мунозара иштирокчилари

Маърузачилар (Ф.И.Ш.)


1

2

3

4



Маърузанинг мазмуни (2,5):








  • мавзуга мос келиши (1,5);










- мантиқийлик, аниқлик (0,5);










  • хулосаларни қисқалиги (0,5);












Инфромацион технологиялардан фойдаланганлиги (кўргазмалилик) – (0,9).










Регламент (0,6)








Жами (4,0)












Тақризчилар (Ф.И.Ш.)




Маърузанинг тавсифи (3,0)








  • маърузанинг кучли томонлари аниқлаш (1,2)










  • маърузанинг заиф томонлари аниқлаш (1,2)












Регламент (0,6)








Жами (3,0)












Оппонентлар, иштирокчилар (Ф.И.Ш.)




Саволлар:








  • ҳар бири учун (0,3)












Қўшимча








  • ҳар бири учун (0,3)










  • моҳияти бўйича (0,3)










Жами (3,0)













3-МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ МАЗМУНИ ВА АМАЛ ҚИЛИШИ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ ДАВРИ ВА УНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ХУСУСИЯТЛАРИ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ НАЗАРИЯСИ. БОЗОР МУВОЗАНАТИ. РАҚОБАТ ВА МОНОПОЛИЯ. НАРХНИНГ МОҲИЯТИ
ВА ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ.
Режа:
      1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг ривожланиши. Бозор иктисодиётининг субъектлари. Бозор иқтисодиётининг асосий белгилари. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари. Бозор тушунчаси ва бозорнинг вазифалари. Бозор турлари ва тузилиши. Бозор инфратузилмаси ва унинг унсурлари.

  1. Ўтиш даври иқтисодиёти назарияси, унинг белгилари, турлари ва қонуниятлари. Бозор иқтисодиётига ўтиш моделлари, уларнинг фарқлари ва умумий томонлари. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш йўлларининг хусусиятлари ва тамойиллари.


  2. Талаб ва таклиф тушунчаси. Талаб ва таклифга таъсир қилувчи омиллар. Талаб ва таклиф қонуни. Бозор мувозанати.


  3. Рақобат ва монополия. Рақобатнинг турлари ва шакллари.


      1. Нархнинг мазмуни, турлари, вазифалари ва шаклланиш хусусиятлари.



Асосий таянч сўз ва тушунчалар
Бозор иқтисодиёти – товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун – қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир.
Бозор механизми – бозор иқтисодиётининг фаолият қилишини тартибга солишни ва иқтисодий жараёнларни уйғунлаштиришни таъминлайдиган дастак ва воситалардир.
Бозор – ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар (сотувчилар ва харидорлар) ўртасида пул орқали айирбошлаш жараёнида бўладиган муносабатлар йиғиндисидир.
Бозор объекти – бозорга, айирбошлаш муносабатларига жалб қилинган иктисодий фаолиятнинг натижалари ва иқтисодий ресурслар, товар, пул ва унга тенглаштирилган молиявий активлардир.
Бозор субъектибозорнинг, айирбошлаш муносабатларининг қатнашчиларидир.
Бозор инфратузилмаси – айирбошлаш муносабатларига хизмат қилувчи муассасавий тузилмалардир.
Ўтиш даври – бир иқтисодий тизимдан бошқасига, мавжуд иқтисодий муносабатлардан бутунлай бошқа, янги иқтисодий муносабатларга ўтиш тақозо қилинадиган даврдир.
Бозор ислоҳотлари – бозор иқтисодиётини ва бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Иқтисодий ислоҳотлар – иқтисодиётда туб ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган тадбирлар мажмуи.
Иқтисодий уклад – турли мулкчиликка асосланган хўжалик юритишнинг шакллари ва турлари.
Иқтисодиётни эркинлаштириш – нима ва қанча ишлаб чиқаришни қаерга, қандай баҳода сотишни тадбиркорнинг ўзи белгилаши лозим. Иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларини эркинлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг эркинлиги ва мустақиллигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун барча шарт-шароитларни яратиш демакдир.
Ислоҳотлар концепцияси – ижтимоий–иқтисодий ислоҳотларнинг асосий мақсад ва йўналишлари, уни амалга оширишнинг вазифалари ва стратегик йўлларининг умумий ғоясидир.
Иқтисодиётни барқарорлаштириш – танглик ҳолатларига барҳам бериш асосида макроиқтисодий мувозанатликни сақлаш ва ишлаб чиқаришни юксалтириш учун шарт-шароитларни вужудга келтиришдир.
Талаб – истеъмолчи маълум вақтда нархларнинг ҳар бир даражасида сотиб олишга қодир бўлган товарлар ва хизматлар миқдоридир.
Талаб эгри чизиғи – графикда нарх ва талабнинг ҳажми ўртасидаги тескари боғлиқликни кўрсатади.
Талаб қонуни – товарлар нархи билан унинг сотиб олинадиган миқдори ўртасидаги тескари ёки қарама –қарши боғлиқликни ифодалайди.
Таклиф – ишлаб чиқарувчи маълум вақтда ишлаб чиқаришга қодир бўлган, нархнинг ҳар бир даражасида бозорга сотишга чиқарадиган товарлар миқдоридир.
Таклиф эгри чизиғи – нарх ва таклифнинг ҳажми ўртасидаги тўғридан –тўғри боғлиқликнинг графикдаги тасвиридир.
Таклиф қонуни – нарх билан сотишга чиқариладиган товарлар миқдори ўртасидаги бевосита ёки тўғридан–тўғри боғлиқликни ифодалайди.
Таклиф (талаб) нинг эгилувчанлиги – нарх 1% ўзгарганда талаб неча фоиз ўзгаришини кўрсатади. Бу талабнинг нарх бўйича ўзгарувчанлиги ҳам дейилади.
Даромад самараси – нарх пасайганда истеъмолчи пул даромадларининг сотиб олиш лаёқатининг ортишидир.
Рақобат – бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади.

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling