1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услублари
Download 1.86 Mb.
|
1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услубла-www.hozir.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чакана нарх
- Нуфузли нарх
- Эркин нарх
Трест – ишлаб чиқариш воситалари ва тайёр маҳсулотга биргаликдаги мулкий эгаликни таъминловчи ишлаб чиқарувчиларнинг юридик шахс кўринишидаги бирлашмаси.
Консорциум – тадбиркорларнинг йирик молиявий операцияларини биргаликда амалга ошириш мақсадида бирлашуви (масалан, йирик миқёсли лойиҳаларга жуда ката миқдорда ва узоқ муддатли кредит бериш ёки инвестициялар қўйиш). Концерн – расмий жиҳатдан мустақил бўлган, кўп тармоқли корхоналар (саноат, савдо, транспорт ва банк каби турли соҳа корхоналари) нинг мажмуини ўз ичига олувчи бирлашма. Одатда бундай бирлашма маълум ишлаб чиқариш фаолиятини босқичма-босқич равишда амалга ошириш учун зарур бўлган турли соҳа корхона ва ташкилотларидан тузилади. Нарх – бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир. Улгуржи нарх – ишлаб чиқарувчилар томонидан товарлар катта партияларда бир йўла кўтарасига сотилганда қўлланилувчи нарх. Чакана нарх – товарлар бевосита истеъмолчиларга сотилганда қўлланилувчи нарх. Дотациялашган нарх – давлат бюджети ҳисобидан махсус арзонлаштирилган нарх. Демпинг нарх – бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва рақибларини сиқиб чиқариш учун фойдаланилувчи нарх. Нуфузли нарх – аҳолининг юқори даромад олувчи қатлами харид қиладиган товарларни сотишда қўлланилувчи нарх. Нарх диапазони – нархлар оралиғидаги фарқнинг пулдаги ифодаси. Эркин нарх – талаб ва таклиф таъсирида шаклланадиган бозор нархи. ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг ривожланиши. Бозор иктисодиётининг субъектлари. Бозор иқтисодиётининг асосий белгилари. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари. Бозор тушунчаси ва бозорнинг вазифалари. Бозор турлари ва тузилиши. Бозор инфратузилмаси ва унинг унсурлари.Бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизми кўплаб асрлар давомида таркиб топиб, шаклланиб, ҳозирги даврда маданийлашган шаклни касб этди ва кўпгина мамлакатларда ҳукмрон иқтисодий тизимга айланди. Мазкур иқтисодиётнинг барқарорлиги шу билан изоҳланадики, узоқ даврли иқтисодий эволюция давомида унинг амал қилишининг асосий классик қоидалари сақланиб қолди.Олдинги бобда айтганимиздек, хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй бериши бозор иқтисодиётининг келиб чиқиши ва мавжуд бўлишинг умумий шароити ҳисобланади. Хусусий мулкчилик ва меҳнат тақсимоти ижтимоий хўжаликнинг товар шаклини тақозо қилади, товар ишлаб чиқаришнинг мавжуд бўлиши ўз-ўзидан пул муомаласи, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмолнинг бозорга оид хусусиятини кўзда тутади. Товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши бозор иқтисодиёти тараққиётининг асосини ташкил этади. Бозор иқтисодиётининг самарали амал қилиши учун муҳим шартлардан бири, ишлаб чиқаришнинг мустақиллиги, тадбиркорликнинг эркинлиги, ресурсларнинг эркин алмашинувидан иборат. Бозор иқтисодиёти – бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. Бундай иқтисодиёт эркин товар-пул муносабатларига асосланади, унинг негизида товар ва пулнинг турли шакллардаги ҳаракати ётади, иқтисодий монополизмни инкор этади. Ҳозирги замон иқтисодий назарияларида бозор иқтисодиёти деганда бозор хўжалиги субъектлари иқтисодий ҳатти-ҳаракатларининг эркин, мустақил равишда юз бериши ва уларнинг товар-пул механизми орқали бир-бирига боғланиб мувофиқлашуви деб баҳо берадилар. Бозор иқтисодиётида бозор алоқалари бутун тизимни, унинг ҳамма босқичларини ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини ҳамда иқтисодий муносабатларнинг барча субъектларини қамраб олади. Бозор иқтисодиёти субъектлари таркибига тадбиркорлар ҳам, ёлланма ишчилар ҳам, пировард истеъмолчилар, ссуда капитали эгалари ва қимматли қоғозлар эгалари ҳам киради. Одатда, бозор хўжалигининг барча асосий субъектлари учта гуруҳга бўлинади: уй хўжаликлари, корхоналар (тадбиркорлик сектори) ва давлат. Уй хўжаликлари – иқтисодиётнинг истеъмол соҳасида фаолият қилувчи асосий таркибий бирлик. Уй хўжаликлари доирасида моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган товар ва хизматлар истеъмол қилинади. Бозор иқтисодиётида уй хўжаликлари мулк эгаси ҳамда ишлаб чиқариш омилларини етказиб берувчилар ҳисобланади. Иқтисодий ресурсларни сотишдан олинган пул даромадлари шахсий эҳтиёжни қондириш учун сарфланади. Тадбиркорлик сектори – бу даромад (фойда) олиш мақсадида амал қилувчи иқтисодиётнинг бирламчи бўғинларидир. У иш юритиш учун ўз капиталини ёки қарз олинган капитални ишга солишни тақозо этади, бу капиталдан олинган даромад ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун сарфланади. Тадбиркорлар товар хўжалигида товар ва хизматларни етказиб беради. Давлат – фойда олишни мақсад қилиб қўймаган, асосан иқтисодиётни тартибга солиш вазифасини амалга оширадиган, ҳар хил бюджет ташкилотлари ва муассасалари сифатида намоён бўлади. Шунингдек, баъзи дарслик ва ўқув қўлланмаларда бозор иқтисодиётининг яна бир алоҳида, мустақил субъекти сифатида банклар ажратиб кўрсатилади.19 Download 1.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling