1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Download 1.2 Mb.
bet129/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Ўртача ўзгарувчи харажатлар ўзгарувчи харажатларни ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига нисбати билан аниқланади:
;
бу ерда: AVC – ўртача ўзгарувчи харажатлар;
TVC – ўзгарувчи харажатлар суммаси.
Шунингдек, ўртача умумий харажатларни ўртача доимий ва ўртача ўзгарувчи харажатларнинг йиғиндиси сифатида ҳам ифодалаш мумкин:
AC = AFC + AVC.
Бу ўртача умумий, доимий ва ўзгарувчи харажатларнинг эгри чизиқлари қуйидаги кўринишда бўлади (5-чизма):
С
АС


AVC


M

AFC



0
Q
5–чизма. Ўртача харажатларнинг эгри чизиқлари.

Чизмадан кўринадики, дастлабки пайтда ўртача харажатлар юқори даражада бўлади. Бу ҳолат маҳсулот ҳажми Q нинг паст даражасида доимий харажатлар миқдори жуда катта бўлади. Маҳсулот ҳажми ўсиб бориши билан унинг бирлигига тўғри келувчи доимий харажатлар миқдори пасайиб боради. Доимий харажатлар маҳсулот миқдорининг катта ҳажмига тўғри келганда, ўртача харажатларга аҳамиятли таъсир кўрсата олмайди. Энди ўзгарувчи харажатлар катта аҳамият касб эта бошлайди. Натижада ўртача харажатлар ўса бошлайди. Ишлаб чиқариш ҳажмининг маълум миқдордан кейинги ўсиши билан самаранинг пасайиши рўй бера бошлайди.


Энг юқори даражада фойда олишга эришиш учун товар ишлаб чиқаришнинг зарур миқдорини аниқлаш зарур. Бунда иқтисодий таҳлил воситаси бўлиб сўнгги қўшилган харажат тушунчаси хизмат қилади. Аввало сўнгги қўшилган харажат деб, маҳсулотнинг навбатдаги бирлигини ишлаб чиқариш билан боғлиқ қўшимча харажатларга айтилади:
;
бу ерда: МС – сўнгги қўшилган харажат;
∆ТС – умумий харажатларнинг ўзгариши;
∆Q - маҳсулот миқдорининг ўзгариши.
Қўшилган харажатларни ҳар бир навбатдаги қўшилган маҳсулот бирлиги учун аниқлаш мумкин. Товар ёки хизматларнинг қўшилган бирлигини ишлаб чиқаришга тўғри келадиган харажатлар ўртача қўшилган харажатлар дейилади.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling