Дифференциал рента I ернинг табиий унумдорлиги билан боғлиқ бўлган, саноат марказларига, бозорларга ва алоқа йўлларига яқин жойлашган серунум ер участкаларида вужудга келади. Дифференциал рента I нинг ҳосил бўлишини шартли мисол ёрдамида кўриб чиқамиз (1-жадвал).
1-жадвал. Дифференциал рента I нинг ҳосил бўлиши
Ер участ-каси
|
Ижти-
моий ишлаб чиқариш харажат-
лари (сўм)
|
Ўртача фойда (сўм)
|
Ижти-моий қиймат (сўм)
|
Ялпи
маҳсу-
лот (тонна)
|
Маҳсу-лотнинг индиви-дуал қиймати
(сўм)
|
Ижти-моий
қиймат – бозор нархи (сўм)
|
Ялпи
сотил-
ган
маҳсу-
лот (сўм)
|
Диф-
ферен-
циал рента I
(сўм)
|
А
|
8000
|
2000
|
10000
|
20
|
500
|
500
|
10000
|
-
|
Б
|
8000
|
2000
|
10000
|
25
|
400
|
500
|
12500
|
2500
|
В
|
8000
|
2000
|
10000
|
30
|
333
|
500
|
15000
|
5000
|
Мисолимиздаги уч хил ер участкаларидан олинган маҳсулотнинг ижтимоий қиймати бир хил, яъни 10000 сўмни ташкил қилади. Ялпи ҳосилдорлик А участкасида 20 тонна, Б ва В участкаларда 25 ва 30 тоннани ташкил қилади. Ҳар бир участкадан турлича ҳосил олинганлиги туфайли уларда етказилган маҳсулотларнинг индивидуал қиймати ҳам турлича бўлиб чиқади. Яъни, А участкасида ҳар бир маҳсулот бирлигининг қиймати 500 сўм бўлса,
Б участкасида 400 сўм, В участкасида эса 333 сўмни ташкил қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ёмон участкада етиштирилган маҳсулот нархида сотилади (мисолимизда 500 сўм). Натижада ёмон ер участкаси (А) ўзининг якка ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш ва фойда олиш имконига эга бўлади. Ўртача (Б) ва яхши (В) ер участкаларида эса ёмон ер участкаси (А)га нисбатан 2500 ва 5000 сўм миқдорда қўшимча даромад олинади.
Бу олинган қўшимча даромад ернинг табиий унумдорлиги билан боғлиқ бўлган дифференциал рента I ни ташкил қилади.
Дифференциал рента II хўжаликларни интенсив ривожлантириш, ернинг ҳосилдорлигини ошириш учун қўшимча харажатлар сарф қилиш билан, яъни қишлоқ хўжалигида кимёвий ўғитларни қўллаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш даражаси билан боғлиқ ҳолда вужудга келади.
Бу ҳолни биз 2-жадвалда шартли мисол билан ифода этишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |