1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


-БОБ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ ҲАРАКАТ ШАКЛЛАРИ


Download 1.2 Mb.
bet156/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

14-БОБ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ ҲАРАКАТ ШАКЛЛАРИ

РЕЖА
1. Миллий иқтисодиётнинг қарор топиши ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари


2. Миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари
3. Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш усуллари

Мазкур бобдан бошлаб иқтисодий муносабатлар макроиқтисодий даражада таҳлил қилинади. Дастлаб миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичларига тавсиф берилади. Миллий ишлаб чиқаришнинг натижаси ҳисобланган ижтимоий маҳсулот, ялпи миллий маҳсулот, уларнинг ҳаракат шакллари ва таркибий қисмларининг иқтисодий мазмуни ёритилади. Миллий ҳисоблар тизими ҳамда унинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари баён этилади.


1. Миллий иқтисодиётнинг қарор топиши ва унинг
макроиқтисодий кўрсаткичлари

Миллий иқтисодиёт кўплаб ўзаро боғлиқ иқтисодий унсурлардан иборат бўлган мураккаб иқтисодий тизимни намоён этади. Мазкур унсурлар ўртасидаги амалда таркиб топган муносабатларнинг бутун мажмуи иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини тавсифлаб беради.
Миллий иқтисодиёт – барча тармоқлар ва соҳаларни, микро- ва макродаражадаги иқтисодиётларни, функционал иқтисодиётни, кўплаб инфратузилмаларни ўз ичига олган яхлит иқтисодиётдир. Миллий хўжаликнинг таркиб топган тузилиши ижтимоий меҳнат тақсимоти ривожининг натижаси ҳисобланади.
Макроиқтисодий жиҳатдан қаралганда миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилиши мамлакатда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш ресурслари; уларнинг ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида ажралиб чиққан иқтисодий субъектлар ўртасидаги тақсимот ҳажми; мазкур субъектлар ишлаб чиқариш ҳажмлари, миллий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида шаклланувчи таркибий қисмлари ўртасидаги муносабат сифатида намоён бўлади. Миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилишини содда кўринишда қуйидаги 1-чизма орқали тасвирлаш мумкин.
Миллий иқтисодиёт меъёрида фаолият қилиш ва барқарор ўсиши учун барча тармоқ ва ишлаб чиқариш соҳаларининг ўзаро боғлиқлиги ва мувозанатли ривожланиши талаб қилинади. Миллий иқтисодиёт таркибий тузилмасининг шаклланишида қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: мавжуд бозор конъюнктураси, бозорлар сиғими ва монополлашув даражаси, мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги иштироки, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси, фан-техника тараққиётининг миқёслари, тавсифи ва
ривожланиш суръатлари, ишлаб чиқариш ресурсларининг сифати, ҳудудларнинг ер майдонлари ва инфратузилма объектлари билан таъминланганлиги, экология ҳолати.

Миллий иқтисодиёт





Иқтисодий жиҳатдан нисбатан мустақил бирликлар



Корхоналар

Уй хўжаликлари

Давлат (кўплаб хўжалик юритувчи бирликлари билан)









Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling