1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Агросаноат интеграцияси ва унинг асосий кўринишлари


Download 1.2 Mb.
bet152/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

3. Агросаноат интеграцияси ва унинг асосий кўринишлари
Иқтисодий ривожланиш жараёнида қишлоқ хўжалиги ҳамма вақт саноат, савдо ва бошқа тармоқлар билан мустаҳкам боғлиқ бўлиб келганлигини ҳисобга олиш керак. Чунки мамлакатнинг озиқ-овқат маҳсулотларига ва қишлоқ хўжалик хом-ашёсидан тайёрланган товарларга бўлган эҳтиёжларини қондириш фақат қишлоқ хўжалигининг ҳолатига эмас, балки саноат тармоқлари билан уйғун ривожланишига ҳам боғлиқ бўлади. Худди ана шу ҳолат иқтисодиёт таркибида агросаноат мажмуасини битта пировард натижани рўёбга чиқаришга бўйсундирилган тармоқларнинг ягона, яхлит тизимини келтириб чиқариш учун асос бўлади.
Агросаноат интеграцияси – қишлоқ хўжалиги билан унга хизмат қилувчи ва маҳсулотни истеъмолчига етказиб берувчи туташ тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш алоқаларининг ривожланиши ҳамда уларнинг узвий бирикиш жараёнидир.
Агросаноат интеграцияси кўп қиррали бўлиб, у ғоят хилма-хил шаклларда намоён бўлади. Булар энг аввало ана шу жараён қайси даражада, яъни бутун мамлакат кўламидами, вилоят доираси ёки корхона даражасидами юз беришига боғлиқ.
Бутун мамлакат ва минтақалар кўламида агросаноат интеграцияси қишлоқ хўжалигининг тармоқлараро алоқалари кучайишида, халқ хўжалиги озиқ-овқат (тармоқ) ва минтақа агросаноат мажмуалари ташкил бўлиши ва ривожланишида ифодаланади.
Агросаноат мажмуаси (АСМ) – бу қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланувчи иқтисодиёт тармоқларидир. АСМ тўртта соҳани ўз ичига олади. Биринчи соҳа – қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш воситалари етказиб берадиган саноат тармоқлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига техника хизмати кўрсатиш билан банд бўлган тармоқлар; иккинчи соҳа – қишлоқ хўжалигининг ўзи; учинчи соҳа – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган тармоқлар (тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, сотиш); тўртинчи соҳа – одамлар ҳаёти ва фаолиятининг умумий шароитларини таъминлайдиган инфратузилма (йўл-транспорт хўжалиги, алоқа, моддий-техника хизмати, маҳсулотни сақлаш тизими, омбор ва тара хўжалиги)дан иборат.
Ишлаб чиқариш инфратузилмаси бевосита ишлаб чиқаришга хизмат қиладиган тармоқларни, ижтимоий инфратузилма одамлар турмуш фаолиятининг умумий шароитларини таъминлайдиган соҳаларни (уй-жой, маданий-маиший хизмат, савдо, умумий овқатланиш ва ҳоказо) ўз ичига олади.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Қишлоқни янгилаш ва қайта қуриш чора-тадбирлари тизимида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш жуда катта аҳамиятга эга». Шу сабабли Республикада қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш Дастурини амалга ошириш давом эттирилмоқда.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling