1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


-чизма. Иқтисодий мувозанат даражасини аниқлашнинг ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш усули


Download 1.2 Mb.
bet205/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

1-чизма. Иқтисодий мувозанат даражасини аниқлашнинг ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш усули.

Чизмадан кўринадики, ялпи сарфлар ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги тенглик ушбу кўрсаткичлар жойлашган ўқларнинг ўртасидан 45 бурчак остида ўтувчи тўғри чизиқ орқали ифодаланади. Ҳақиқатан ҳам бу тўғри чизиқнинг ҳар қандай нуқтасидан чиқарилган ётиқ ва тик йўналишдаги чизиқлар тенг миқдорларни кўрсатади. С чизиғи эса истеъмол сарфлари миқдорини акс эттириб, даромад (яъни СММ) ҳажми ошиб бориши билан унинг даражаси ҳам ўсиб боради. Ялпи сарфлар (С+In) чизиғини ҳосил қилиш учун истеъмол сарфларининг (С) турли ҳажмига мос тушувчи соф инвестициялар (In) миқдори қўшиб борилади. Бу ўринда тадбиркорлар томонидан амалга ошириш кўзда тутилаётган инвестициялар ҳажми даромад даражасига боғлиқ эмас, деб қабул қилинади. Шу сабабли ялпи сарфлар чизиғи истеъмол сарфлари чизиғидан In миқдорига тенг узоқликда жойлашади.


Чизмада иқтисодий мувозанатга Е нуқтада эришилади, яъни айнан шу нуқтада ишлаб чиқарилган соф миллий маҳсулот ҳажми (СММЕ) истеъмол қилинган маҳсулот ҳажмига (С+In)Е тенг келади.
Тўла бандлик шароитида ялпи сарфлар СММ ҳажми билан мос келмаслиги мумкин. Бу мос келмаслик чизмада рецессион ёки инфляцион фарқ кўринишида ифодаланган. Ялпи сарфларнинг СММ ҳажмидан кам бўлган миқдори рецессион фарқ, ялпи сарфларнинг СММ ҳажмидан ортиқча бўлган миқдори инфляцион фарқ дейилади.
Жамғарма ва инвестицияларни таққослаш усулининг моҳияти шундаки, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳар қандай ҳажми шунга мос даромад ҳажмини беради. Бироқ аҳоли бу даромаднинг бир қисмини истеъмол қилмасдан жамғармага қўйиши мумкин. Жамғарма “сарфлар — даромадлар” оқимидан потенциал сарфларни олиб қўйиш ҳисобланади. Бунда жамғармага қўйилган маблағ инвестициялар билан тўлиқ қопланса, ялпи сарфлар ишлаб чиқариш ҳажмига тенг бўлади (2-чизма).
Жамғарма (S) ва
инвестиция (In)
S


In
СММЕ Реал ишлаб чиқариш ҳажми,
СММ

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling