1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Download 1.2 Mb.
bet202/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодий ривожланиш – кўп ўлчамли жараён бўлиб, жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тараққиётида ўз ифодасини топади.
Иқтисодий ўсиш – ЯИМ, СММ, МД миқдорининг мутлоқ ва аҳоли жон бошига ҳамда иқтисодий ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига кўпайишида ва сифатининг яхшиланишида ифодаланади.
Иқтисодий ўсиш мезони – иқтисодий ўсишни нисбатан тўлиқ даражада баҳолаш имконини берадиган кўрсаткични характерлайди.
Иқтисодий ўсишнинг кўрсаткичлари – иқтисодий ўсишни аниқлашда фойдаланиладиган қиймат, ижтимоий нафлилик ва натурал (жисмоний) кўрсаткичлар тизимидан иборат.
Экстенсив иқтисодий ўсиш – ишлаб чиқаришга қўшимча иқтисодий ресурсларни жалб қилиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб бориши.
Интенсив иқтисодий ўсиш – ишлаб чиқариш омилларининг мавжуд даражасида, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиб бориши.
Устувор экстенсив иқтисодий ўсиш – иқтисодий ўсишда экстенсив омилларнинг устивор ўринга эга эканлигини билдиради.
Устувор интенсив иқтисодий ўсиш – иқтисодий ўсишда интенсив омилларнинг юқори ўринга эгалигини билдиради.
Иқтисодий ўсиш омиллари – иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатишда ўз ўрнига эга бўлган ва уни аниқлаб берувчи талаб, таклиф ва тақсимлаш омилларини билдиради.
Миллий бойлик – инсоният жамияти тараққиётида аждодлар томонидан яратилган ва авлодлар томонидан жамғарилган моддий ва маънавий бойликлар ҳамда фойдаланишга жалб қилинган табиат инъомлари.
Моддий–буюмлашган бойлик – миллий бойликнинг инсон меҳнати билан яратилган ашёвий – буюм кўринишга эга бўлган қисми.
Табиий бойлик –миллий бойликнинг табиат инъомларидан иборат бўлган, фойдаланишга жалб қилинган, ишлаб чиқаришнинг шарт –шароитини ва инсон фаолиятининг ташқи муҳитини ташкил қиладиган қисми.


18-мавзу. Миллий ИҚТИСОДИЁТНИНГ нисбатлари
ва МУВОЗАНАТИ


1-§. Иқтисодий мувозанат, уни таъминлаш шарт-шароитлари ва аниқлаш усуллари

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling