1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Download 1.2 Mb.
bet216/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Психологик назария. Иқтисодиётнинг циклли ривожланишини тушунтиришда иқтисодий назариялар билан бир қаторда психологик назариялар ҳам кенг ўрин олиб бормоқда. Психологик назария тарафдорларига Ж.М.Кейнс, У.Митчелл, Ф.Хайек ва бошқаларни киртиш мумкин. Уларнинг фикрича, инсондаги оптимизм ва пессимизм фаолият активлигига объектив иқтисодий омиллар: фоиз нормаси, пул оқими, фойда ва бошкалар таъсир кўрсатиб, бунинг натижасида ишлаб чиқаришнинг қисқариши ёки кенгайиши рўй беради.
Кредитнинг кенгайиши, талаб ва ишлаб чиқаришнинг ўсиши одамларнинг кайфиятини кўтаради ва аксинча. Бундан ташқари кишилар борган сари ликвидлиги юқори бўлган пул жамғаришга мойиллиги ортиб бориши ва ўз навбатида иқтисодий ривожланишга таъсир этишини кўрсатишади.
Ҳозирги замон иқтисодий фанида иқтисодий циклнинг 1380 дан ортиқ турлари мавжудлиги таъкидланади. Қуйидаги 3-жадвалда уларнинг кўпчилик иқтисодчилар томонидан тан олинган энг асосий турлари ифодаланган.


3-жадвал. Циклларнинг асосий турлари



Цикл турлари

Циклнинг давомийлиги

Асосий хусусиятлари

Китчин
цикли

2–4 йил

Заҳиралар миқдори  ЯММ, инфляция, бандлик
нинг тебраниши, тижорат цикллари

Жуглар цикли

7–12 йил

Инвестицион цикл  ЯММ, инфляция ва банд
ликнинг тебраниши

Кузнец цикли

16-25 йил

Даромад  иммиграция  уй-жой қурилиши 
ялпи талаб  даромад

Кондратьев
цикли

40-60 йил

Техника тараққиёти, таркибий ўзгаришлар

Форрестер
цикли

200 йил

Энергия ва материаллар

Тоффлер
цикли

1000-2000 йил

Ц ивилизацияларнинг ривожланиши




Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling