1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Такрорлаш учун савол ва топшириқлар


Download 1.2 Mb.
bet276/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:

  1. Давлатнинг аҳоли даромадларини шакллантириш сиёсати деганда нимани тушунасиз? Ижтимоий адолатни таъминлашда бу сиёсатнинг роли қандай?

  2. Аҳоли даромадлари тушунчасини ва унинг даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни санаб кўрсатинг.

  3. Турмуш даражаси ва унинг тушунчасига изоҳ беринг. Турмуш даражасини қандай кўрсаткичлар характерлаб беради?

  4. Даромадлар тенгсизлигининг асосий сабабларини санаб кўрсатинг ва уларга тушунтириш беринг.

  5. Ўзбекистонда давлат ёрдам дастурлари тизимини ислоҳ қилиш ва уни ҳозирги даврдаги асосий йўналишларига ўз фикрингизни билдиринг.

Ж а Ҳ о н х ў ж а л и г и
25- ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ ва унинг эволюцияси


РЕЖА
1-§. Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон томонлари
ва ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви

2-§. Жаҳон хўжалигининг глобаллашуви йўналишлари ва зиддиятлари
3-§. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари.
Жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши

4-§. Жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро тартибга солиш.

Олдинги бобларда иқтисодий муносабатларнинг намоён бўлиш хусусиятлари ва қонуниятлари алоҳида олинган хўжалик субъектлари ва миллий иқтисодиётларга нисбатан кўриб чиқилган эдик. Шунингдек, бу муносабатларни нафақат алоҳида хўжалик субъектлари ва иқтисодиётлар, балки бутун жаҳон хўжалига нисбатан ҳам кўриб чиқиш муҳим ҳисобланиб, бунда мазкур муносабатларнинг намоён бўлиш шакллари мазмун жиҳатдан фарқланади.


Ҳозирги замон жаҳон хўжалиги ривожининг муҳим тамойили миллий хўжаликларнинг байналминаллашуви, шу асосда жаҳон хўжалиги ва аввало жаҳон бозорининг шаклланиши ва ривожланишидан иборат. Бу инсоният тараққиёти учун ижобий бўлган жараёнга етмиш йилдан ортиқ давр давомида дунёнинг икки қарама-қарши ижтимоий-сиёсий тизимига бўлинганлиги қарши таъсир кўрсатиб келди. Ҳозир янги давр бошланди, дунёнинг иқтисодий ривожланиши ва шунга мос равишда Ўзбекистон билан жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари ўртасидаги алоқаларнинг бутунлай янги имкониятлари вужудга келди.
Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларнинг кенгайиши ва чуқурлашуви ҳар икки томон учун иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан фойдали ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши, унинг миллий хўжалиги кўп даражада нафақат бу мамлакатнинг ички имкониятлари билан, балки унинг халқаро ижтимоий меҳнат тақсимотида қатнашиш даражаси ва миқёси, бутун инсоният ресурслари билан аниқланади.
Бу ҳолатлар жаҳон хўжалиги алоқалари ва миллий хўжаликларнинг иқтисодий ривожланиш муаммоларини алоҳида таҳлил қилишни тақозо қилади. Шунга кўра ушбу бобда жаҳон хўжалигининг таркиб топиши, бунда ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви ва глобаллашув жараёнларининг ўрни, халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари, жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши, жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро тартибга солиш масалалари баён этилади.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling