1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


-чизма. Меҳнатнинг икки ёқлама характеридан келиб чиқувчи товарнинг икки хил хусусияти


Download 1.2 Mb.
bet45/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

2-чизма. Меҳнатнинг икки ёқлама характеридан келиб чиқувчи товарнинг икки хил хусусияти.
Иккинчи томондан, меҳнат – аниқ шаклдан қатъий назар, умуман сарфланган инсон ишчи кучидир, жами ижтимоий меҳнатнинг бир қисмидир. У ўзининг шу сифатида абстракт меҳнат деб аталади. Бу меҳнат эса товар қийматини яратади. Умуман меҳнат ва ижтимоий меҳнат жамият тараққиётининг ҳамма босқичларида мавжуд бўлган. Ибтидоий жамиятда ҳам, патриархал хўжаликда ҳам одамлар кучларини сарфлаб, бирон-бир тарзда бир-бирлари учун меҳнат қилганлар. Бироқ бунда қиймат вужудга келмаган, маҳсулот эса товар шаклини олмаган. Демак, қийматда оддий ижтимоий меҳнат эмас, балки алоҳида тарихий шароитдаги ижтимоий меҳнат мужассамланади.
Хўш, унинг ўзига хос хусусияти нимада? Бу хусусият шундаки, товар ишлаб чиқариш шароитида меҳнатнинг ижтимоий тавсифи яширинган бўлади. Меҳнат фақат айирбошлаш соҳасида, яъни ўзи амалга ошиб бўлганидан кейин ижтимоий хусусиятни намоён этади. Қиймат яратувчи абстракт меҳнат – меҳнатнинг фақат товар ишлаб чиқаришига хос бўлган ва алоҳидалашган товар ишлаб чиқарувчилар муносабатини ифодалайдиган ўзига хос ижтимоий шаклдир.
Қиймат товарнинг эмас, балки фақат меҳнатнинг ижтимоий хоссаси бўлиб, унда табиат ашёларининг бирорта ҳам молекуласи, заррачаси йўқдир. Қийматнинг асосида одамлар бир-бирлари учун меҳнат қилишларини билдирувчи ижтимоий меҳнат ётади. Бироқ, алоҳидалашган товар ишлаб чиқарувчилар меҳнати ўзининг ижтимоий хусусиятини фақат меҳнат маҳсулларини айирбошлаш орқали кўрсатади.
Товарлар қийматининг миқдори меҳнат унумдорлигига қараб ўзгаради. Меҳнат унумдорлиги маълум иш вақти бирлиги мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти билан ўлчанади. Меҳнат унумдорлигининг ўзгариши товар бирлиги қийматининг ўзгаришига сабаб бўлади. Меҳнат унумдорлиги ўсса, товар бирлигининг қиймати камаяди ёки аксинча, меҳнат унумдорлиги пасайса, товар бирлигининг қиймати ошади.
Меҳнат унумдорлигига бир қатор омиллар таъсир қилади. Бу омиллар меҳнат қуролларининг ривожланиши даражаси ва самарадорлиги, ишчининг малака даражаси, фан ва техниканинг тараққиёти даражаси, фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш даражаси, ишлаб чиқаришнинг тўпланув даражаси, табиий шароитлардир.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling