1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Download 1.2 Mb.
bet184/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Жамғариш деб, миллий даромаднинг бир қисми асосий ва айланма капиталларни, шунингдек, эҳтиёт заҳираларини кўпайтириш учун сарфланишига айтилади.
Амалда жамғариш капитал маблағлар ёки инвестицион сарфлар шаклида юзага чиқиб, у янги асосий капитални ҳосил қилиш, ишлаб турганларини кенгайтириш, реконструкциялаш ва янгилашга қилинадиган харажатларни ифодалайди. «Жамғариш» ва «капитал қўйилма» ёки «инвестицион сарфлар» тушунчалари бир хил мазмунга эга эмас. Бир томондан, капитал қўйилма ёки инвестицияларнинг чегаралари жамғариш фондига қараганда кенгроқ, чунки реновацияга (яъни эскирган объектларни батамом алмаштиришга) сарфланадиган амортизация фондининг бир қисми ҳам уларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади. Иккинчи томондан, «жамғариш» тушунчаси инвестицион сарфлар доирасидан чиқиб кетади, чунки у фақат асосий капиталнинг эмас, балки айланма капиталнинг, шунингдек, эҳтиёт заҳираларининг кенгайишини ҳам англатади.
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги жамғариш бир-биридан фарқланади. Жамғарилган маблағларнинг моддий ишлаб чиқариш соҳасининг асосий капиталларини ва айланма маблағларини кенгайтиришга кетадиган қисми ишлаб чиқариш соҳасидаги жамғариш суммасини ҳосил қилади. Ишлаб чиқариш соҳасидаги жамғариш иқтисодий ўсишнинг муҳим омилидир.
Ижтимоий-маданий соҳадаги жамғариш (ноишлаб чиқариш жамғариши) уй-жой фондини, касалхоналар, ўқув муассасалари, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт муассасалари, яъни номоддий ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш, реконструкциялаш, янгилашга сарфланади. Ноишлаб чиқариш соҳасини кенгайтириш ҳам ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг зарур шартидир.
Жамғариш суммаси, унинг ҳажми ва таркиби такрор ишлаб чиқариш суръатларини белгилаб берадиган ҳал қилувчи омиллардир. Жамғариш нормаси бевосита жамғариш суммасининг бутун миллий даромад ҳажмига нисбати билан аниқланади:
,
бунда: ЖН - жамғариш нормаси;
ЖС - жамғариш суммаси;
МД - миллий даромад.
Жамғариш нормасининг ҳам ўз чегараси бўлиб, уни ошириш иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлиб чиқиши ва салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, унинг ҳаддан ташқари ортиши натижасида инвестицион сарфлар самарадорлиги пасайиб кетиши мумкин, чунки капитал маблағлар ҳажми билан қурилиш ташкилотларининг қувватлари, материаллар ва ускуналар етказиб бериш имкониятлари, инфратузилманинг ривожланиши ўртасида номутаносиблик пайдо бўлади. Маблағларнинг сочилиб кетиши, объектларни барпо этиш муддатларининг чўзилиб кетиш хавфи ошади, оқибатда улар қимматлашади, барпо этиш жараёнидаёқ маънавий жиҳатдан эскиради, тугалланмаган қурилишлар кўпаяди. Оқибатда иқтисодий ўсиш пасайиб кетиш тамойилига эга бўлади.
Шундай қилиб, жамғариш ҳажми иқтисодий ўсиш суръатлари ва сифатига фақат ўзининг миқдори билангина ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб қолмайди. Фан-техника революцияси шароитида улардан фойдаланиш самарадорлиги биринчи ўринга чиқади.
Жамғариш ҳажми миллий даромаднинг бир қисмини ташкил этади ва шу сабабли миллий даромад ҳажми кўпайишини белгилайдиган омиллар, жамғариш миқдорини ҳам белгилаб беради. Бу омиллардан асосийси қўлланиладиган ресурслар массаси ва уларнинг унумдорлигидир. Жамғариш миқдори ишлаб чиқариш жараёнида хом-ашё, материаллар, энергияни тежаб-тергаб сарфлашга ҳам боғлиқ. Маҳсулот бирлигига уларни сарфлашни камайтириш моддий воситаларнинг ўша миқдорида маҳсулотларни кўпроқ ҳажмда ишлаб чиқаришга имкон беради.
Жамғаришнинг миқдори миллий даромаддаги жамғариш ва истеъмол ҳажмлари ўртасидаги нисбатга ҳам боғлиқ бўлади. Ўзбекистонда ЯИМ таркибида истеъмол ва жамғариш ўртасидаги нисбатнинг йиллар давомидаги ўзгаришини 4-жадвал орқали кузатиш мумкин.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling