1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари
Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашувини ифодалайди
Download 1.2 Mb.
|
иқтисод маруза
Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашувини ифодалайди. Алоҳида мамлакатларнинг бундай ихтисослашуви маҳсулотлари устун даражада экспортга йўналтирилган халқаро ихтисослашган тармоқларнинг шаклланишига олиб келади.
Дастлабки вақтларда халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши асосан табиий шароитлардаги тафовутларга асосланган эди. Бинобарин, фақат саноат тўнтаришидан кейин, яъни ишлаб чиқарувчи кучлар байналминал хусусият касб этиб, миллий хўжаликлар доирасидан ташқарига ўсиб чиқа бошлагач, уларнинг негизидан барқарор меҳнат тақсимоти ва жаҳон бозори таркиб топади. Ҳозирги вақтда халқаро меҳнат тақсимоти турли ижтимоий тизимларни ўз ичида олувчи умумжаҳон хўжалиги доирасида ривожланмоқда. Халқаро меҳнат тақсимоти ва айирбошлашда қатнашаётган мамлакатлар бир хил шароитда эмас. Бу ҳол уларнинг турли географик аҳволи, табиий ресурсларининг таркиби ва миқдори, ривожланиш кўлами, даражаси ва иқтисодиётининг тузилиши, ички бозорнинг ҳажми билан белгиланади. Ана шу фарқлар сабабли айрим мамлакатларда бир хил товарларни ишлаб чиқаришдаги харажатлар даражаси ҳам турлича бўлади. Шунинг учун ҳар бир мамлакат ўзи нисбатан қулайроқ, камроқ харажат билан ишлаб чиқарадиган товарларни бошқа мамлакатларга сотишга ва аксинча, жаҳон бозоридан ўзидан ишлаб чиқариш учун харажат кўпроқ бўладиган ёки табиий ёхуд бошқа шароитларга кўра умуман ишлаб чиқариб бўлмайдиган товарларни сотиб олишга интилади. Товарлар мамлакатлар ўртасида жаҳон нархлари асосида айирбошланади. Улар байналминал қийматга асосланади. Бунинг маъноси шуки, ижтимоий зарурий байналминал меҳнат сарфлари жаҳон бозорида эътироф қилинади. Умуман олганда, жаҳон нархларининг ташкил топиши одатда, соф ҳолда амалга ошмайди. Байналминал қийматнинг ҳосил бўлишига тўсқинлик қилувчи махсус омиллар жаҳон нархларига таъсир қилади. Ташқи савдо ва валюта чеклашлари, валюталар қийматининг ўзгариб туриши, халқаро монополиялар сиёсати, биржадаги чайқовчиликлар ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Шу сабабли айрим мамлакатларнинг жаҳон бозоридаги рақобатлашув қобилиятидаги фарқлар, пировард натижада меҳнат унумдорлигининг миллий даражадаги фарқларини акс эттиради. Ривожланган мамлакатларда кейинги ўн йилликларда янги технологик асосларга ўтиш жаҳон хўжалик алоқаларининг тез ўсиши билан бирга борди. Такрор ишлаб чиқариш жараёнларининг байналминаллашуви ўзининг ҳар иккала шаклида: интеграцион (миллий хўжаликларнинг яқинлашуви, ўзаро мослашуви орқали) ва трансмиллий (халқаро ишлаб чиқариш мажмуасининг тузилиши орқали) шаклларида кучаяди. Жумладан, бутун дунёда минтақавий давлатлараро иқтисодий интеграциянинг қарор топиш тамойили кузатилади. Хусусан, ривожланган Европа интеграцион ҳамжамияти (ЕИ) доирасида товарлар, хизматлар ва ишчи кучининг эркин ҳаракати амалга оширилади. Шимолий Америка умумий иқтисодий ҳамкорлиги АҚШ, Канада ва Мексика иқтисодиётининг интеграциясини кўзда тутади. Давлатлараро интеграциянинг кучайиши жанубий-шарқий Осиё, Ўрта Осиё, араб дунёси, Африка ва Марказий Америка мамлакатлари учун ҳам хусусиятли бўлмоқда. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling