1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Download 1.2 Mb.
bet284/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Жаҳон инфратузилмаси. Товарлар, ишчи кучи, молиявий воситаларнинг миллий чегаралар орқали тўхтовсиз ўсиб борувчи ҳаракати бутун жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши ва такомиллашувини тезлаштиради. Муҳим транспорт тизими (денгиз, дарё, ҳаво, темир йўл транспорти) билан бир қаторда жаҳон иқтисодиётининг ривожланишида ахборот коммуникациялар тармоғи тобора кўпроқ аҳамият касб этиб боради. Муносиб умумжаҳон инфратузилмаси бўлмаса, ҳозирги ишлаб чиқарувчи кучларнинг байналминаллашувини ривожлантириб бўлмайди. Бундай инфратузилманинг айрим таркибий қисмлари жаҳон савдоси вужудга келаётган, жаҳон бозори ташкил топаётган вақтда пайдо бўлган.
Ҳозирги даврда биржалар, молия марказлари, йирик саноат ва савдо бирлашмалари мисли кўрилмаган тезлик билан оператив маълумотлар олишга ва уларни ишлаб чиқишга имкон берувчи энг янги техник воситалар билан жиҳозланган. Ривожланган мамалакатларда кенг тармоқли ахборот мажмуаси ташкил топмоқда, унинг таъсири амалда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва соҳаларига ёйилмоқда.
Ҳозирги шароитда илмий ва тижорат ахборотлар айниқса қимматлидир. Шу сабабли турли халқаро даражаларда махсус «маълумотлар банклари» ташкил топмоқда, булар илмий ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун зарур ахборотни қидириб топишни анча енгиллаштиради. Жаҳон инфратузилмаси турли зиддиятларни бартараф қилиш орқали ривожланади.
Халқаро айирбошлаш товарларда моддийлашган шакллардан номоддий алоқаларга тобора кўпроқ ўрин бўшатади, яъни фан-техника ютуқлари, ишлаб чиқариш ва бошқариш тажрибаси, хизматнинг бошқа турлари билан айирбошлаш ўсиб боради. Ҳисоб-китобларга кўра ҳозирги кунда хизматлар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 46 фоизини ташкил қилади.


4-§. Жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро тартибга солиш.

Бутун жаҳон хўжалик ҳаётининг байналминаллашуви давлатлараро хўжалик алоқаларни тартибга солишнинг механизмини яратиш зарурлигига олиб келди. Ҳозирги даврда қандайдир тартибга солувчи тузилма амал қилмайдиган халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасини топиш қийин. Жумладан, молия, валюта ва кредит соҳаларида Халқаро валюта фонди (ХВФ), Халқаро таъмирлаш ва ривожланиш банки (ХТРБ), жаҳон савдоси соҳасида - Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (ТСБК)ни кўрсатиш мумкин.


Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солиш миллий-ташкилий шакллардан бошланади. Хўжалик ҳаётининг байналминаллашув жараёни дастлаб миллий давлатлар фаолиятини халқаро уйғунлаштиришга, кейин эса давлатлараро ва халқаро ташкилотлар тузилишига олиб келди.
Ҳуқуқий маънода тартибга солиш халқаро тартибларни ўрнатишга, яъни меъёрий чегаралар ва қоидаларни аниқловчи келишувларни ишлаб чиқаришни ёки халқаро алоқаларнинг қандайдир соҳасини ҳал қилишда томонлар зиммасига мажбуриятларга амал қилишни юклайди. Умумқабул қилинган андозалар ва қоидаларни ўз ичига олувчи халқаро тартиблар ўз навбатида миллий татибга солишга таъсир кўрсатиши мумкин.
Биринчи халқаро ташкилотлар ХХ асрнинг 20-йилларида тузилган бўлсада (Миллатлар лигаси - 1919 йил, Халқаро ҳисоб-китоблар банки - 1929 йил), халқаро даражада жаҳон хўжалик алоқаларини кўп томонлама тартибга солувчи тузилмалар иккинчи жаҳон урушидан кейин шакллана бошлади.
1945 йил махсус халқаро уйғунлаштирувчи муассасалар – Халқаро валюта фонди (ХВФ) ва Халқаро таъмирлаш ва ривожлантириш банки (ХТРБ) ташкил топди. Ҳозирги даврда ҳам уларнинг иккаласи муҳим халқаро ташкилот ҳисобланиб, жаҳон савдоси, халқаро кредит ва валюта муносабатлари соҳаларини давлатлараро тартибга солишнинг тартиб-қоидаларини аниқлаб беради. Урушдан кейинги даврда тузилган Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (ТСБК), Европа иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти (ЕИХТ), НАТОнинг иқтисодий масалаларни уйғунлаштирувчи комитети (ИМУК) халқаро иқтисодий муносабатларни эркинлаштириш даврига тўғри келди.
Жаҳон савдосини эркинлаштириш кўп томонлама шартнома асосида ҳаракат қилувчи, халқаро савдо тартиб қоидаларини қайд қилувчи халқаро ташкилот ТСБК доирасидаги фаолият билан боғлиқ. Ҳозирги даврда ТСБК жаҳон савдо айланмасининг 45 қисмидан кўпроғини тартибга солади. ТСБК миллий ва минтақавий даражада вақти-вақти билан кучайиб борувчи протекционизмга қарши туради, миллий манфаатларни ўзаро келиштиришга ёрдам беради. Унинг фаолияти савдода камситмаслик, савдода тарифли ва тарифсиз чеклашларни аниқлашда тенг асосда маслаҳатлашиш каби тамойилларга асосланади. ТСБК фаолиятининг асосий шакли қатнашувчи томонларининг кўп томонлама савдо музокараларини ўтказиш ҳисобланади.
Аммо жаҳон савдоси рақобат кураши асосида боради, шу сабабли ўзаро мақбул қарорларни қидириб топишга ва савдони халқаро даражада тартибга солишга кўплаб қийинчиликлар билан эришилади.
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг яна бир аҳамиятга молик соҳаси – бу валюта-молия соҳасидир. Халқаро молиявий муносабатларни уйғунлаштириш ХВФ, ХТРБ, иқтисодий хамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ), халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ), Халқаро молиявий корпорация (ХМК) ва шу кабилар доирасида амалга оширилади. Ғарбдаги етти етакчи мамлакатларнинг ҳар йиллик кенгаши бу соҳада муҳим роль ўйнайди.
Валюта–молиявий соҳани халқаро уйғунлаштиришнинг кучайиши кўп жиҳатдан ХВФнинг фаолияти билан боғлиқ. У ўзининг низомига мувофиқ валюта курслари ва аъзо мамлакатлар тўлов балансларини тартибга солади, кўп томонлама тўлов тизимлари ва ривожланаётган мамлакатлар ташқи қарзларини назорат қилади, аъзо мамлакатларга уларнинг валюта-молия муаммоларини ҳал қилиш учун кредит беради.
Ривожланаётган мамлакатларда таркибий қайта қуришларни молиялаштириш билан ХТРБ фаол шуғулланади. ХТРБ ва у билан бирга жаҳон банки таркибига кирувчи Халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ), Халқаро молиявий корпорация (ХМК) ҳар хил инвестицион объектларни ўрта ва узоқ муддатли кредитлаш билан шуғулланади, лойиҳаларнинг молиявий-иқтисодий асосларини тайёрлайди, ривожланаётган мамлакатлардаги таркибий қайта ўзгартиришга ёрдам беради.
Давлатлараро ташкилотлар ичида барча саноат жиҳатдан ривожланган мамлакатларни бирлаштирувчи ИҲРТ муҳим роль ўйнайди. Унинг доирасида ички иқтисодий тадбирларнинг бошқа мамлакатлар миллий иқтисодиёти самарадорлигига таъсирини, уларнинг тўлов баланси ҳолатини ўрганиш амалга оширилади, миллий иқтисодиётнинг жаҳон хўжалиги тамойилларига тез мослашишини таъминлаш мақсадида макроиқтисодий тартибга солиш бўйича тавсияномалар берилади. ИҲРТ жаҳон хўжалиги доирасида кўп омилли фукционал алоқаларни ўрганишни амалга оширади, валюта ва бюджет сиёсати, нархлар, савдо ва бошқа соҳалар бўйича илмий асосланган иқтисодий прогнозлар тавсия этади.
Шарқий Европа минтақасида таркибий қайта қуришга молиявий таъсир кўрсатиш ва ёрдам ташкил қилиш мақсадида 1991 йил Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) тузилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, жаҳон иқтисодий муносабатларини хақаро тартибга солиш тизимида доимий ўзгаришлар рўй бериб туради.
80-йилларда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий сабаблар тақозо қилган дунё сиёсий вазиятдаги ўзгаришлар, жаҳон хўжалик алоқалари тизимини кўп томонлама тартибга солиш шакллари эволюциясига олиб келди. Булар ичида собиқ социалистик мамлакатларда вазиятнинг ўзгариши, ташқи фаолиятида мустақил субъектларни ташкил қилувчи давлатлар сонининг кескин кўпайиши ҳамда дунё мамлакатлари ичида рўй берадиган ўзгаришлар муҳим ўрин тутади.
80-йилларнинг ўрталарида дунёда АҚШ, Ғарбий Европа ва Япониядан иборат анча қудратли рақобатлашув марказ вужудга келдики, бу ҳам жаҳон иқтисодий муносабатларини тартибга солишга ўз таъсирини кўрсатади.
Жаҳон хўжалик алоқаларини тартибга солишга халқаро ташкилотлар аъзолар таркибидаги ўзгаришларнинг ҳам таъсири бўлди. ХВФ, ХТРБ, ТСБКга Осиё, Африка, Лотин Америкасидаги озод бўлган мамлакатлар ва кейин қатор собиқ социалистик мамлакатлар фаол кира бордики, бу ҳам жаҳон хўжалиги алоқаларини тартибга солишда маълум ўзгаришларга олиб келади.
Европа Иттифоқи (ЕИ) доирасида ягона бозорни бунёд этишга ҳаракат туфайли ягона умумевропа фуқаролиги, иқтисодий, валюта ва сиёсий иттифоқ таъсис этилади. Бу Иттифоқнинг Шартномада белгиланган вазифаларини бажариш учун бир қатор Европа муассасалари тузилди.
Европа Иттифоқининг ижроия органи Европа ҳамжамияти Комиссияси (ЕҲК)дир. Унинг аъзоларини миллий ҳукуматлар тайинлайди, лекин улар ўз фаолиятларида мутлақо мустақилдир.
Иттифоқнинг қарорлар қабул қилиш органи Вазирлар Кенгаши ҳисобланади. Унинг таркибида ички ишлар, молия, таъминот, қишлоқ хўжалиги каби Вазирлар Кенгаши мавжуд бўлади.
Европа ҳамжамияти Комиссияси фаолиятини назорат қилиш, ҳамжамият бюджети ва қонунларини маъқуллаш ҳамда уларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи Европаламент зиммасига юклатилади.
Европа Иттифоқида 1999 йилдан бошлаб ягона пул-кредит сиёсати ўтказила бошланди. Шу муносабат билан ягона валюта – ЭКЮ, 2004 йилдан бошлаб Евро жорий этилди ва янги муассаса – Европа Марказий банки тузилиб, у миллий банклар билан бирга Европа банклар тизимининг асосини ташкил қилди.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling