1-мавзу. Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар: асосий кўринишлари ва хусусиятлари. Халқаро меҳнат тақсимоти


Download 59.56 Kb.
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi59.56 Kb.
#1625208
  1   2   3
Bog'liq
124906 1-Mavzu


1-мавзу. Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар: асосий кўринишлари ва хусусиятлари. Халқаро меҳнат тақсимоти

§ 1.1. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар фанинг предмети


“Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, авваламбор шуни таъкидлашимиз керакки, глобал жаҳон иқтисодиётида ҳали-бери сақланиб қолаётган жиддий муаммоларга қарамасдан, 2012 йилда Ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди, аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтиришни таъминлади, дунё бозоридаги ўз позициясини мустаҳкамлади.
Бу даврда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга ўсди, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми 13,9 фоизга ошди.”1
Жаҳон хўжалигида давлатлар гуруҳлари ва иқтисодий гуруҳлар, алоҳида фирма ва ташкилотлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тобора кенгайиб, чуқурлашиб бормоқда. Бу жараёнлар халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви ва хўжалик ҳаётининг байналминаллашувида, уларнинг бир-бирига боғлиқлиги ва яқинлашувида, минтақавий халқаро тизимларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида намоён бўлмоқда.
Халқаро иқтисодий муносабатлар предмети икки асосий қисмдан, яъни, халқаро иқтисодий муносабатларнинг ўзи ва уни амалга ошириш механизмидан иборатдир. Халқаро иқтисодий муносабатлар ўз ичига алоҳида мамлакатларни, уларнинг минтақавий бирлашмаларини, шунингдек алоҳида корхоналарнинг (трансмиллий, кўпмиллий корпорацияларни) жаҳон хўжалиги тизимидаги бир-бирига қарама-қарши бўлган иқтисодий муносабатларининг мажмуини олади.
Халқаро иқтисодий муносабатлар (ХИМ) тизимига қуйидагилар киради:

  1. Халқаро меҳнат тақсимоти.

  2. Халқаро товар ва хизматлар савдоси.

  3. Халқаро капитал ва хорижий инвестициялар ҳаракати.

  4. Халқаро ишчи кучи миграцияси

  5. Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлари.

  6. Халқаро иқтисодий интеграция.


Download 59.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling