1-мавзу. Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар: асосий кўринишлари ва хусусиятлари. Халқаро меҳнат тақсимоти


§ 1.4. Халқаро меҳнат тақсимоти ва унга таъсир этувчи омиллар


Download 59.56 Kb.
bet3/3
Sana19.06.2023
Hajmi59.56 Kb.
#1625208
1   2   3
Bog'liq
124906 1-Mavzu

§ 1.4. Халқаро меҳнат тақсимоти ва унга таъсир этувчи омиллар
Меҳнат тақсимоти – бу тарихан белгиланган ижтимоий меҳнат тизимидир. У жамият ривожланиши жараёнида фаолиятнинг сифат жиҳатдан дифференциацияси натижасида келиб чиқади.
Халқаро меҳнат тақсимоти моҳияти ишлаб чиқариш жараёнининг меҳнат фаолиятини турли шаклларининг ихтисослашуви ва уларнинг кооперациялашувида, ўзаро ҳамкорлигида намоён бўлади. Меҳнат тақсимотини фақат ажратиш жараёни сифатида эмас, балки, жаҳон миқёсида меҳнатни бирлаштириш йўли сифатида ҳам кўриш мумкин.
Ҳар қандай давлатнинг халқаро алмашув жараёнида халқаро меҳнат тақсимотининг устунликларини амалга ошириши – биринчидан, экспорт қилинаётган товар ва хизматларнинг ташқи ва ички бозор нархларидаги фарқни олиш; иккинчидан, арзонроқ бўлган импортдан фойдаланиб, миллий ишлаб чиқаришдан воз кечган ҳолда ички ҳаражатларни камайтириш имконини беради.

§ 1.5. Халқаро меҳнат тақсимотини ривожланишининг замонавий ўзига хос томонлари. Халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кооперацияси


Халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши асосий йўналишини биз халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кооперациясининг кенгайишида кўришимиз мумкин. Халқаро кооперация (ХК) ва халқаро ихтисослашув (ХИ) халқаро меҳнат тақсимотининг шакллари бўлиб, унинг моҳиятини намоён қилади.
Халқаро меҳнат тақсимотининг бошқа бир шакли - халқаро ишлаб чиқариш кооперациясидир. Унинг объектив асоси бўлиб, ишлаб чиқариш кучларини ривожланишининг ўсиб бораётган даражаси, ҳамда мамлакат ичида ёки ташқарисида рўй беришидан қатъий назар мустақил корхоналар ўртасидаги барқарор ишлаб чиқариш жараёнларини бориши ҳисобланади.
Назорат учун саволлар:

  1. Жаҳон хўжалиги нима?

  2. ХИМ тизимига нималар киради?

  3. Жаҳон хўжалигини ривожланишининг босқичларини тавсифлаб беринг.

  4. “Автаркия” нима?

  5. Мамлакатларни “очиқлиги” қандай кўрсаткичлар бўйича белгиланади.

  6. “Очиқ иқтисодиётнинг” мазмуни ва моҳиятини тушунтириб беринг.

  7. Глобаллашув нимани англатади?

  8. Ташқи савдо квотаси нимани англатади

  9. Халқаро меҳнат тақсимотининг моҳияти қайси олимларнинг назарияларида акс эттирилган?

  10. Халқаро меҳнат тақсимотига таъсир кўрсатувчи асосий омилларни характерлаб беринг.

  11. Халқаро ишлаб чиқариш ихтисослашуви нима?

  12. Ишлаб чиқариш ихтисослашувининг шаклларини кўрсатинг.




1 Каримов И.А. 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” мавзусидаги маърузаси – Т.: “Халқ сўзи” 2013 й 19 январь, № 13

Download 59.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling