Таянч иборалар: жаҳон хўжалиги, халқаро иқтисодий муносабатлар, халқаро иқтисодий муносабатларни амалга ошириш механизми, “очиқ иқтисодиёт”, автаркия, ташқи савдо квотаси, байналминаллашув, глобаллашув, меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришни ихтисослашуви, кооперация, илмий-техника инқилобининг таъсири.
1-мавзуга қисқача хулоса:
Жаҳон хўжалиги фаолиятининг ўзига хос тамонларидан бири халқаро иқтисодий мунасабатларнинг интенсив ривожланиб боришидир. Жаҳон хўжалигида давлат гурухлари, шунингдек иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар кенгайиб, ривожланиб бормоқда. Ушбу жараёнлар халқаро меҳнат тақсимотини чўқурлашуви ва ҳўжалик хаётнинг байналминаллашувида, уларнинг бир-бирига боғлиқлиги ва яқинлашувида, минтақавий халқаро тизимларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида намоён бўлмоқда.
Замонавий жаҳон хўжалиги вужудга келмасдан олдин ҳам халқаро иқтисодий муносабатлар (асосан савдо кўринишда) мавжуд бўлиб, унинг ривожланиши саноат инқилоби билан чанбарчас боғлиқдир. Ана шу даврда халқаро иқтисодий муносабатлар кенгайди ва чуқурлашиб, глобал характерга эга бўлди. Замонавий жаҳон хўжалиги – бу бозор иқтисодиётининг объектив қонунларига бўйсунувчи, ўзора боғлиқ бўлган миллий иқтисодиётлар бирлашмаси , глобал иқтисодий организмдир.
Халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланишига таъсир этувчи омиллар ва ривожланишнинг ўзига хос томонлари, халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кооперациясининг ўзига хос тамойилларини ўрганиш катта аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |