1-Мавзу: Жисмоний тарбия ва спорт таълим тизимида хорижий мамлакатлар тажрибаси


Бошланғич синфларда ўқиш уч босқичда амалга оширилади


Download 0.7 Mb.
bet11/13
Sana18.09.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1680488
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-5-Мавзу

Бошланғич синфларда ўқиш уч босқичда амалга оширилади:

  • Элементар курс (бу босқич икки йил давом этади)
  • Тайёрлов босқичи
  • Чуқурлаш-тирилган босқич.
  • Бошланғич мактабнинг 3 - босқичи — чуқурлаштириш босқичидир. Бунда ўқувчиларнинг тайёрлов ва элементар босқичдаги билимлари янада чуқурлаштирилади. Француз мактабларининг бошланғич босқичида «Гражданлик таълими» «Нафосат таълими» ҳам ўқитилади. Нафосат таълимига мусиқа тасвирий санъат спорт киритилган. Ўқувчилар билан якка тартибда ишлаш уларни рағбатлантириш шахсий қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш таълимда узлуксиз ва ворисликни таъминлаб бериш бошланғич синф ўқувчиларига кўйилган бош талабдир.
  • Япония таълимининг шаклланиши 1867-1868 йилларда бошланган. Япония ўз олдига 2 вазифани: 1-бойиш, 2-ғарб технологияларини Япония ишлаб чиқаришига киритиш масаласини қўйди ва бу ишни амалга ошириш учун биринчи галда таълим тизимини тубдан ўзгартириш кераклигини англади
  • Японлар боланинг эрта вояга етиши тарафдоридирлар. Турли ёшларда тарбиянинг турли муаммоларига урғу беради. Масалан, 1 ёшда – ўзига ишонч ҳиссини уйғотиш. 2 ёшда – амалий санъат қўл меҳнатини кўрсатиш. 3 ёшда – бурч ҳиссини тарбиялаш. 4 ёшда – яхшилик ва ёвузликни фарқлашга ўргатиш. 5 ёшда – лидерлик ҳислатларини тарбиялаш, мустақилликка, режа тузиш ва уларни бажаришга ўргатиш.

Технология

  • Япония боғчаларида болаларни 8 кишилик кичик гуруҳлар – “хан”ларга бўлади. Бу болаларга боғчада “ўз иш ўрни” ажратилади, улар ўз ханларига ном танлайдилар. Шу тариқа энг кичик ёшдан жамоада ишлашни ўргатадилар. Бу гуруҳдаги ҳар бир ўқувчи гуруҳда ўз ўрнига эга бўлиши лозим. Бундай ханлар кейинги таълим бочқичида ҳам қўлланилади. Ўрта мактабда ханлар доимий эмас, улар янги шароитларга тезроқ кўникиш учун ҳар 5 ойда ўзгартириб турилади. Япония боғчаларига 3-5 ёшдаги болалар қабул қилинади. Болалар боғчаларининг мақсади, болаларнинг ақлий ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш, мустақиллик ва ички тартиб кўникмаларини тарбиялаш, жамият ҳодисаларига тўғри муносабатда бўла олишни ўргатишдан иборат. Шунингдек, оғзаки нутқ, сўзларни тўғри қўллашни ўргатишга ҳам катта эътибор берилади. Эртаклар, китоблар, мусиқа, спорт ўйинлари, рассомлик каби шахснинг ижодий хусусиятларига қизиқиш уйғотилади. Ҳозирги кунда мактабгача тарбия муассасаларига 60% болалар жалб этилган. Бошланғич таълимга эрта қабул қилишга ўтиш мақсадида 4-5 ёшдаги болаларнинг барчасини болалар боғчасига жалб қилиш кўзда тутилмоқда.
  • Болалар боғчаси Японияда ватан фуқаросини шакллантириш тизимининг 1-босқичи ҳисобланади. Мустақил фаолият, жамоавий онг, ижтимоий масъулият кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
  • Болалар боғчасининг асосий вазифаси – болани мактабга тайёрлашдир. Бу ерда расм, мусиқа, ритмика, жисмоний тарбия бўйича машғулотлар ўтилади. Индивидуаллик, у қанчалик яхши бўлмасин, ўқувчиларни ўзига жалб қилмайди, болалар жамоаси томонидан қабул қилинмайди

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling