1-мавзу. ЙЎл пойини қуришда тайёргарлик ишлари технологиялари режа
Download 1 Mb.
|
1-мавзу
1-МАВЗУ. ЙЎЛ ПОЙИНИ ҚУРИШДА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ РЕЖА: Йўл минтақасини тайёрлаш. Йўл минтақасини тозалаш ва унда бажариладиган иш турлари. Ўсимлик қатламини кўчириб олиш. Йўл пойини қуриш учун белгилаш ишлари. Йўл минтақасини тайёрлаш ишларида бульдозер, катокларнинг қўлланиши ва механизмларнинг иш унумдорлиги. Йўл минтақасини тайёрлаш ва трассани тиклаш ишларини ташқил қилиш. Йўл пойинининг сув-иссиқлик режимини бошқариш учун иншоотларни қуриш. Таянч иборалар: йўл ўқи, трасса, йўл минтақаси, ўсимлик қатлами, пикетлаш, ер белгиси, ишчи белги, трассани тиклаш, сув-иссиқлик тартиби, юза сувлари, дренаж. Жойларда йўл ўқини ҳолати (трасса) қидириш ишларини олиб бориш жараёнида ўрнатилади ва мустаҳкамланади. Аммо кидириш ишларини олиб бориш вақтидан йўлни қуришгача вақт ўтади, йўлни қуриш учун фойдаланишга ажратилган ер майдонининг шароити ўзгариши, айрим ҳолларда трассани ҳолатини кўрсатувчи белгилар бўзилиши мумкин. Шунинг учун қурилиш ишлари бошлангунча жойлардаги йўлни ҳолатини кайтатдан аниқлаштириш ва мустаҳкамланган трассани (1-расм) тиклаш керак. 1- расм. Йўл ўқини мустаҳкамлаш чизмаси: а-трассани эгри бўлагида; б-тўғри бўлакда; 1-йўлга ажратилган минтақа; 2- пикетлар (нуқта ва қозиқлар ёзуви билан); 3-кўчириладиган столбалар белгиси билан; 4-кўчириладиган қозиқлар; 5-ток пикетлар; ЭБ-эгрини боши; ЭО-эгрини охири; БУ-бурилиш учи; T-эгрини тангенси; R-эгрини радиуси; В-йўлга ажратилган минтақани кенглиги Трасса - бу йўлни геометрик ўқининг жойлардаги ҳолатини белгиловчи чизиқ. Трасса кўтармали жойларда ер юзидан баланд, ўймали жойларда - ундан пастда бўлиши мумкин. Траcсани белгилаш булажак йўл пойи яқинида жойлаштирилган реперлар ёрдамида амалга оширилади (реперлар - доимий, белгиси маълум бўлган нуқта ўрнига мустаҳкамланган бўлади). Шунинг учун, кўп ҳолларда айтиладиган ва ёзиладиган, йўлдаги трассани фозовий хаёлий чизиқ билан белгилаш нотўғридир. Автомобиль йўлини қуриш топширилган қурувчи ташкилот-подрядчик ўзининг таркибида ҳамма йўлни қурилиш узунлигида геодезия белгилаш ишларини олиб борувчи геодезия хизматини ташқил қилади. Ишни бошланишига 10 кундан кўп вақтда ташкилотчи-бюртмачи ҳамма керакли лойиҳа ҳужжатларни ва таянч турини билдирувчи геодезия маълумотларини, яъни жойларда кидириш ишлари олиб борилганда аникланган, ҳамма реперлар ва координаталари маълум бўлган нуқталарни (таянч пунктлар) ташкилотчи-подрядчикка топширади. Ташкилотчи- бюртмачи ўзининг геодезия хизмати кучлари ёрдамида жойлардаги таянч турларини тиклайди ва қурувчи ташкилотни геодезия хизматига топширади. Трассани тиклаш жойларда иншоотнинг асосий ўқларини белгилаш, шунингдек, йўл пойи ва йўл иншоотларини ҳамма укларини ва нуқталарини тиклаш ва мустаҳкамлаш билан биргаликда таянч турларни ривожлантиришдан иборатдир. Ҳамма нуқталарни сақлаш учун қурилиш ишларини олиб боргунча уларни жойларга маҳкамланади. Тўғри йўл бўлакларида мустаҳкамлаш бир хил лойиҳа бўлаклари чегарасида бажарилади. Бурилиш бурчагини учида (БУ) амалдаги бурчак учидан 0,5 м масофада, уни биссектирисасини давомида, сталбаларни қумиш йўли билан ўрнатиб мустаҳкам- ланади. Бу столбаларга эгрини бурчаги, радиуси, тангенси ва биссектрисаси ёзилади. Тоғ жинсларида, трассадаги ва кучирилган чизиқлардаги нуқтани ўрни, тоғ жинсига иккита бир бирини кесувчи ариқча билан белгиланади. Нуқталар тошлар билан белгиланади, ёзувлар ювилмайдиган краска билан тоғ жинсига ёки йирик тошга уйиб ёзилади. Нуқтани баландлиги релъефга боғлиқ бўлган ҳар 1000-2000 м оралиқда ўрнатиладиган реперлар билан белгиланади. Бундан ташқари, бошқа автомобиль ёки темир йўли кесишадиган йўл бўлакларида, сунъий иншоотлар олдида, дарёларни кесишишида (иккала қирғоқда), катта кўтармаларда (баландлиги 5 м дан катта) ва чуқур ўймаларда (чуқурлиги 5 м дан кўп ) реперлар албатта ўрнатилади. Реперлар йўлдан четга ўрнатилади, унча чуқур бўлмаган ариқча казилиб конус ҳолида грунт билан кумилади. Репер сифатида биноларни соҳоли, кўприкларни қозиғи, йирик тошлар ва тоғ жинсларидан фойдаланиш мумкин. Трассани мустаҳкамлашдан ташқари, қурилиш ишларини олиб бориш учун тасдиқланган лойиҳага асосан қўшимча бўлишлар ўтказилади, амалдаги реперларни баландлиги текширилади, шунингдек қўшимча реперлар ўрнатилади. Трассани тиклашда жойларда резерв ва карьерлар учун, ҳар хил ишлаб чиқариш ва йўл ва транспорт хизматини жойлаштириш учун ажратилаган қўшимча ер бўлаклари мустаҳкамланади. Бу ишларни бажариш вақтида ер бўлагини чегараси бороздалар, столбалар, ингичка просекалар, айрим дарахтлардаги белгилар билан белгиланади. Вақтинчалик ва доимий фойдаланиш учун ерни ажратиш, табиатни қўриқлашни ҳисобга олиб, керакмас ерни ишлатиб, қишлок хўжалик ерларини ва табиат ресурсларини рационал ҳисобга олиб ўтказилади. Мустаҳкамланган йўл полосаси ажратилган ер режаси сифатида мустаҳкамлаш журналига ёзилиб расмийлаштирилади ва керакли ташкилотларда тасдиқланади. Агар белгиланган доимий полоса атрофида бино ва иншоотлар бўлса, унда уларни ўрнини, тузилмасини ва ҳолатини тавсифловчи қўшимча чизмалар чизилади. Бўзилиши керак бўладиган боғлар, қишлок хўжалик экинлари ва бошқаларга ердан фойдаланувчи билан биргаликда далолатнома тузилади. Ишни олиб бориш учун керак бўладиган ва доимий ажратилган полосадан катта бўлган вақтинча йўл учун ажартилган ерни таснифи ва баҳосига, кўлланиладиган машинани турига, ишни усули ва қуриладиган йўл пойини ҳар икки томонига грунтларни ва материалларни олиб келиш учун йўлларга, йўл бўйича ҳаракатни технологик бекитилишига (цементбетон ва асфальтобетонни котиши учун ва бош.), шунингдек қурилаётган сунъий иншоотлар жойига боғлиқ равишда белгиланади. Йўлни жойлаштириш учун ажратилаган ер полосаси ўрмонлардан, майда ўтлардан, тункалардан ва йирик тошлардан тозаланади. Агар бу полосани атрофида бинолар, алоқа ёки электрузатгич линиялари, ер ости иншоотлари бўлса, унда лойиҳада кўрсатилган ечимга мос равишда кайтатдан қурилади ёки бошқа жойга кучирилади. Йўл полосасини тозалаш бўйича ўрмондан тозалаш энг қийин иш ҳисобланади. Ўрмон ўсимликлари қурилишда ва саноатда ишлатиладиган кимматбаҳо табиий маҳсулот ҳисобланади, шунинг учун ўрмонлардан ва ўсимликлардан йўл полосасини тозалаш ишлари шундай бажариладики, яхши сифатли ва кам йўқотиш билан ёғоч олинсин. Ўрмонни йилнинг ҳар қандай вақтида олиш мумкин, аммо ёғочни сифати уни қишда кесганда яхши бўлади. Бу вақтда грунт йўлларидан юриш енгил, транспорт воситаси билан кам юкланган ва йўлни қуриш ишларини бажариш учун керакли ишчиларга талаб кам бўлади. Шунинг учун йўл полосасини тозалаш ишларини қиш вақтларида бажариш мақсадга мувофиқ бўлади. Бошқа томондан қиш вақтларидаги ишларда тункалар олинмайди, чунки улар фақат ёз ойларида кўп олинади. Дарахтларни кесиш бензомотор ёки электр арра билан кесилади. Бензомотор арралар ўзининг дивегателига эга, элёктр арралар эса элёктрстанция ва кабелни талаб қилади. Дарахтларни кесишдан аввал ишни, хавфсизлигини таъминлаш учун, майда ва пастда жойлашган шохларни олиш керак. Кесилган дарахтларни майда шохлардан тозаланади ва оралиқ омборга обориб дарахтларни ўрам қилиш учун щит ва лебедкаси бўлган трактор билан транспортировка қилинади. Дарахтларни транспорт воситасига юклаш учун грейфери бор кранлардан, жағли ишчи органли бульдозерлар ва махсус дарахт ортувчидан фойдаланилади. Дарахтлардан тозаланадиган йўл полосасини чизмаси 2- расмда берилган. 2-расм. Йўл минтақасини дарахтлардан тозалаш 1-айирувчи майдонча; 2-тунка олувчи; 3-ағдарилган дарахтлар; 4-кесилган дарахт уюми; 5-ажратилган дарахтни кесиш чегараси; 6-тортувчи трактор; 7- тупланган дарахт; В-кесиш кенглиги. Ёз ойларида, алохида дарахтлар кам бўлганда, ўрмонни кесиш бульдозер билан кесмасдан олиб борилади, аввал дарахтни илдизи кесилади, кейин ағдаргични кўтариш билан дарахтга тиралади, ва илдизлари билан биргаликда йиқитилади. Кўпинча ёз ойларида, бульдозер, тунка олувчи ёки портлатиш ёрдамида тункалар олинади. Олинган тункалар ёки майда шохчалар (кесилгандаги қолдиқлар) бир жойга йиғилади ва ёнғинга қарши ховфсизликка риоя қилиб ёндирилади. Тункалар олингандан ёки дарахат ағдарилагандан қолган чуқурчалар грунт билан тулдирилади ва зичлаштирилади. Кўтарманинг асосини ҳамма юзаси текисланади. Бўталар бульдозер ёки кусторез (уни миқдори кам бўлганда) ёрдами билан олиб ташланади. Айрим ҳолларда бўталарни олиш учун корчевател-йиғувчидан фойдаланилади. Буталарни кустарник билан кесиш йилнинг ҳамма вақтида бажарилади, лекин бу иш учун энг яхши вақт қишда, бўталарни илдизи ва танасини музлаган грунтка мустаҳкамлангани учун яхши бўлади. Бундай шароитда кусторезни пичоғи ёғочли ўсимликни бир ўтишда яхши кесади. Кесиш баҳорни бошида, қор кам бўлганда, ер ҳали эримаганда, яхши олиб борилади. Баҳорги-ёзги даврда кусторезни пичоғи грунтга чуқур ботиб кетади ва ишни оғирлаштиради. Ёз ойларида танасини диаметри 4 см дан 15 см гача бўлган дарахтлар: осина, ольха, қайин ва оқ қайинларни кусторез бир ўтишда тўлиқ (95% гача) кесади, майда бўталарни – фақат 60-65%га, бир қисм бўталарни трактор гусеницаси ва кусторезни ўзи эзиб юборади. Қолган бўтани кусторез кесиши учун аввалги жойдан қайтатдан, фақат қарама-қарши йўналиш билан ўтади. Кустрезни иш унумдорлигини ошириш учун доимо уни пичоғини ўткирлаб бориш керак. Кесилган бўталарни тракторлар ва бўта йиғувчи билан бир ерга вал ҳолида йиғилади. Йўл полосасида учровчи майда тошлар (ҳажми 1 м гача), булдозер билан унинг ташқарисига чиқарилади, йириклари (ҳажми 1 м дан катта) портлатиш йўли билан майдаланилади, кейин бульдозер билан четга чиқариб ташланади. Йўл полосасини дарахтлардан тозалаш бўйича ишлар одатда иккита йўл бўлагида (дарахт кесувчилар «пасек» деб атавчи) олиб борилади. Тозаланган полосани кенглиги бўйича тенг икки бўлака бўлинади. Ишни хавфсизлигини ва фронтини таъминлаш мақсадида «пасек»ни тахминан 50 м суриш билан ташкил қилинади. Бу «пасек»ларда ҳамма керакли технологик жараёнлар: бўталарни олиш, дарахтни ағдариш, тункани кўчириш, чуқурчани кумиш ва тайёрланган полосани текислаш кетма-кет бажарилади. Йўл учун ажратилган ҳосилли грунт қатлами (ўсимлик қатлами) ҳамма майдондан олинади ва кейинчалик қайта ишлатиш учун ағдаргичга ёткизилади. Олинадиган ҳосилли грунт қатламини қалинлиги (ўртача 20-25 см) ердан фойдаланувчи билан дастлабки келишган ҳолда лойиҳада аниклаштирилади. Ўсимлик грунти йўл пойи ён қиялигини мустаҳкамлаш, ажратувчи тасмага ёйиш, тикланаётган ёки кам хосил берувчи қишлок хўжалик ерларини рекультивацияси учун ишлатилади. Иш бульдозер ёки скрепер ёрдамида бажарилади. Бульдозерни ишлатганда грунтларни кесишда йўл ўқига бурчак остида ёки йўл полосасига нисбатан машинани бўйлама ёки кўндаланг ҳаракатлантириб олиб борилади (3-расм). Грунт чикиндиси йўлга ажратилган минтақани четига кейинги ишларга ҳалақит бермайдиган қилиб чиқарилади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling