1-мавзу. ЙЎл пойини қуришда тайёргарлик ишлари технологиялари режа


Download 1 Mb.
bet6/8
Sana18.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1680542
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу

8-темирбетон ҳалка; 9-қудуқдаги зина; 10-йиғма темир бетонли қисм

Грунт сувларини олиб кетиш учун дренажларни қуриш бўйича технология қуйидаги жараёнлардан иборат: бульдозер ёки автогрейдер билан булажак дренаж йўлакчасида ўсимлик қатламини олиш; траншея қазувчи экскаватор (траншея чуқур ва турғун бўлмаган грунтлар бўлганда мустаҳкамлагичлар ўрнатиш керак) билан траншея казилганда сув босишини олдини олиш учун дренаж сув чиқарадиган жойидан бошлаб траншея қазиш; глинали экран ўрнатиш; тўташ жоларини фильтрли мато билан ураб ёки чақиқтош тўқиб қувўрни ўрнатиш; қувўрни ётишини тўғрилигини текшириш; нотекис жоларини тўғрилаш; фильтрловчи қум билан ёпиш; зичлаш билан гилли к;атлам ётқизиш; зичлаш билан жойлардаги грунтни ётқизиш; дренаж ўтказилган юза бўйича ўсимлик қатламини ётқизиш; кузатиш қудуғини қуриш.


Йўл пойи тагида грунт сувлари сатҳи бўлганда ва у тузилган грунтлар капилляр сувлар билан намланса, йўл пойи жойлашган жойда грунт сувларини сатҳини пасайтириш учун чуқур дренаж қуриш керак бўлади.
Дренаж чизиғи йўл худудидан ташқарида сув қочирувчи ён ариқ тагида жойлаштирилади. Чуқур дренажни ўтқазиш кераклиги ҳар тарафлама қидириш ишлари, тадқиқотлар ва техно-иктисодий ҳисоблар билан асосланади.
Чуқур дренажларни ўтқазишдан асосий мақсад - йўл пойи тагидаги грунт сувлари сатҳдни шундай чуқурликкача тушириш керакки, пасайтирилган грунт сувларини сатҳидан капилляр сувлар йўл тўшамасига етиб чиқмасин (12-расм).



12-расм. Дренаж ёрдамида йўл пойидаги грунт сувларини сатҳини пасайтириш:


А-дипрессия эгриси; НН-грунт сувлари сатҳидан дренаж қурилгунча бўлган масофа; НПУ- грунт сувлари сатҳидан дренаж куйилгандан сўнг бўлган масофа
Капилляр кўтарилишни баландлиги ҳар хил грунтлар учун ҳар хил бўлади. Дренаж қувурларини 2,5-3 м чуқурликка ётқизиш керак бўлади, шундан номи хам келиб чиққан ва уни қуришда кийинчилиқ тугдиради. Бошқа ишларда сув тусувчи дренажларни қуриш бўйича фарки йўқ.

Ишни ўзига хослиги, ён ариқ тагидаги дренажларни қурилган йўл пойи бўлгани учун, тор шароитда қуриш кераклиги билан боғлиқ. Траншеяларни девори тикка қилиб траншея қазувчи экскаватор ёки орқа лапатали экскаватор билан казилади. Грунт атвалга олиб бориб ташалади, кейин уша экскаватор билан траншеяни инвентар мустаҳкамлагичини ўрнатилади. Қурилиш ишларида, кенг миқдорда, нина фильтр билан сувни сурувчи ва пасайтирувчи асбоб билан грунт сувларини сатҳини вақтинча пасайтирилади. Аввал нина фильтрининг системаси билан грунт сувлари сатҳи пасайтирилади,кейин траншея қазилади (13-расм).




13- расм. Ер ости сувларини юзага чиқиши




14- расм. Ўймада грунт сувларининг сатҳини пасайтириш учун дренажни ўтқазиш кетма-кетлиги:
а-нинафильтрни ўрнатиш; б-экскаватор билан траншея қазиш ва грунтни
автомобилга ортиш; e-инвентар мустаҳкамлагични ўрнатиш; г-асосни
ўрнатиш ва унга фильтрли кувўрни ётқизиш; д- мустаҳкамлагични олиш
билан траншеяга қум туқиш ва қумни зичлаштириш; е-уимояловчи қатламни
қуриш; .ж-автогрейдер билан ён ариқчани ёки лотокни ўрнатиш; 7-йўл
пойини лойиҳавий белгиси; 2-нинафильтрлар; 3-сувли қатлам; 4-сув
ўтказмайдиган қатлам; 5-дипрессия эгриси; б-фильтрли қувур; 7-гравийли
ёки грунтчақиқтошли асос; 8-тўқилаётган қумни йуналтирувчи лоток; 9-тортгич;
10-ҳаракатланувчи электростанциядан ўтказилган кабель; 11-гилли грунтли кулф; ГСС-грунт сувлари сатҳи

Кейинчалик ҳамма ишлар сув пасайтирувчи асбобсиз бажариладигандек бажарилади. Дренажни ётқизиш ва траншеяни кўмиш бўйича иш тамом бўлганидагина фильтр экскаватор билан олинади.





15-расм. Дренаж куврларини ётқизиш учун траншеяни қазиш










16-расм. Йўл пойига ер ости сувларини салбий таъсир этишига мисоллар




II ва III тур намланишдаги жойларда йўл жойлашганда, буғ ҳолатдаги ва капилляр сувларни кўтарилиш ҳисобидан йўл пойининг юқори қисми ва йўл тўшамасини намланишини камайтириш мақсадида сув ўтказмайдиган қатлам ёткизилади. Улар ҳисобий грунт ва юза сувлари сатҳидан кўтармани қошигача бўлган масофа етарли бўлмаганда, йўл тўшамасини тагини меъёрда сақлаб туриш учун керак бўладилар.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling