1-мавзу. ЙЎл пойини қуришда тайёргарлик ишлари технологиялари режа


Download 1 Mb.
bet5/8
Sana18.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1680542
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу

а-йирик тошлар; б-бетон плитадан; 1-йирик тош доналари; 2-қум-шағал
аралашмаси; 3-бетон плиталар

Бўйлама кесимда ботиқ эгрили жойларда ва I-III даражали йўл бўлакларида йўл ёқасини вайўл пойи ён қиялигини тез оқувчи сувни ювишидан сақлаш учун лотоклар қуриш кўзда тўтилади. Бу лотоклар сувни йиғиш ва йўл ёқаси тагидаги решеткали ва қуювчи қувурли ёки лоток бўйича ён қияликка кўтарма остигача сув қабул қилувчи қудуқларга олиб бориш учун хизмат қилади. Сув йиғувчи қувурлар ва лотоклар орасидаги масофа лойихада ҳисоб билан аниклаштирилади.


Йиғма элементлардан тузилмани автомобиль ёки тракторли кран билан монтаж қилинади. Кулда монтаж ишларини олиб боришда телескопик бетон лотокларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Кўтарма остида ерда лотокни ҳаммаси сурилиб кетмаслиги учун бетон тиргович қилинади. Ён ариқларда қиялиги катта бўлган йўл бўлакларида, ариқни кўндаланг кесимига мос келувчи, тез окизувчи туридаги йиғма бетон лотоклар қилинади. Лотоклар кран билан майда чақиқтош ёки гравий устига қуйилади.
Тоғ ён бағри ариқлари автогрейдер ёки бульдозер билан ёқазилади ва грунт вал-банкет кўринишида ўйма томонга сурилади. Тоғли тикка қияликларда чақиқтошли ва тоғ жинсларида, тоғ ён бағри ариқлари буйлаб грунтни портлатиш усули билан юмшатилади. Портлатиш билан грунтни бушатгандан сўнг, уни ариқ ва банкет уосил қилиш учун бульдозер билан сурилади.
Ариқларни мустаҳкамлаш бўйича қиммат ва маҳнат талаб қиладиган ишлардан қочиш мақсадида бу мақсадлар учун суюқ карбамид ва фурфурол смоласи ишлатилади. Кам боғлаш ҳусусиятига эга бўлган бу смолалар билан
3-4 см чуқурликда грунтни қайта ишланади. Ариқларни тубини ва ён қиялигини смолани шимилиши билан катта бўйлама қияликдаги йўл бўлакларида ҳам улар ювилмайдилар.
Ишни технологияси туби ва ён қиялигини юзасини откосли автогрейдер билан яхшилаб текислаш, автогудранаторни шлангаси орқали ариқни юзасига мустаҳкамлайдиган материални, уни токсичлигини ҳисобга олувчи тадбирларни қуллаб сепишдан иборат
Юза сув қочирувчининг ҳамма системасини уни кучли ёмғир бўлганда текшириб қурилади. Сув туриб ҳоладиган ёки ювиладиган жойлар белгиланади ва тўғриланади.
Ўймалардан ўтувчи йўлнинг айрим бўлакларида, уларни чуқурлиги грунт сувларидан паст бўлганда, сувли қатламни кесиб ўтиш керак бўлади. Агар керакли чора тадбирлар қўлланилмаса, сувли қатламдан сув ён қияликдан ўймага окади, натижада ён қияликни сурилишга ва йўл пойи ва йўл тўшамасини ўта намланишига олиб келади. Бу сувларни тусувчи дренажлар билан ушлаб қолинади ва йиғилади. Бундай дренажни ўймани кургунча қуриш мақсадга мувофиқ бўлади.
Сувли қатламни ётишига боғлиқ равишда ўймани ён қиялигида дренажлар шундай жойлаштриладики, унда ён қиялик бўзилмаслиги керак. Дренажни тузилмаси қуйидаги асосий элемент- геотекистилга ўралган, грунт чақиқтошга ёки гравий ёстикчага кран ёрдамида ёткизиладиган дренаж қувуридан иборат (10-расм).



10-расм. Ўйманинг ён қиялигидаги сувни ушлаб ҳолувчи дренаж:


1-глинали экран; 2-жойлардаги грунт; 3-зичлаштирилган гилли грунт; 4-дерн; 5-йирик- ёки ўртадонали қум; 6-сувли қатлам; 7-сув ўтказмайдиган грунт; 8-ўлчами 5-10 мм ли чақиқтошь ёки гравий; 9- ўлчами 40-70 мм ли чақиқтошь ёки гравий; Ю-грунтга шиббаланган чақиқтош (дренга ёстикча); 11-диаметри 15-20 см ли дренаж кувири

Ўймани ён қиялик томонидан сувли қатламни қалинлигига дренаж траншеясига гилли грунтни қатламлаб ёткизиб гилли сув ўтказмайдиган девор кўринишида экран ҳосил қилинади, қолган қисми қум билан тўлдирилади. Дренажни бу қисмини юзасига пластиклик сони 27 дан катта бўлган ювилган гилдан сув ўтказмайдиган қатлам ётқизилади ва устидан жойлардаги грунт билан ёпилади.


Дренаж учун гончар, асбоцемент, пластмассали, қумсиз ғовакли бетон қувурлар кўлланилади. Қувурни ички диаметри 50-300 мм, узунлиги уларни тури ва массасига боғлиқ бўлади.
Қувурга сувни келиши учун уларга сув қабул қилувчи тешиклар, кесиклар қилинади ёки қувур звеноларининг оралигидаги тўташиш билан чегараланади. Траншеяга ёткизилган қувурларни тўташган жойлари фильтрли мато (геотекистиль) билан уралади ёки халкали полимер муфта билан бирлаштирилади. Энг мақсадга мувофиғи аввалдан геотекистил билан ўралган ва ариқка барабанга ўралган пластмассали перфорирланган қувурларни қўллашдир, улар ариққа барабанни айлантириш билан ёткизилади.
Дренажни бўйлама чизиғини ҳамма синиқ жойларида режада ва тўғри йўл бўлагида 60-8 м оралатиб қурувчи қудуқлар ўрнатилади. Қудуқларни мақсади - пробкани ва қувурда суви нормал оқишига ҳалақит берадиган жойни аниклашни енгиллаштириш. Қувурлар диаметри тахминан 1 м бўлган йиғма темир бетон халкалардан (11-расм) қилинади. Қудуқни юқорисида чуян қопқоқ билан ёпиладиган оғзи бўлади.



11-расм. Дренаж ва сув қочирувчи йўналишида кузатувчи қудуқ:


1--метал люк; 2-зичлаштирилган гилли грунт; 3-битум ёки гидроизол билан ишланган сув ўтказмайдиган грунтли қатлам; 4-қум; 5-қувур; 6-бетонли таглик; 7-тиндиргич;

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling