1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)
Давлат-жамоатчилик бошқарувининг мақсади
Download 183.8 Kb.
|
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)
Давлат-жамоатчилик бошқарувининг мақсади – таълим муассасаларининг долзарб масалаларини давлат ва жамоатчилик ҳамкорлигида ҳал қилиш, ўқитувчилар, ўқувчилар ҳамда ота-оналарга таълим дастурларини, турларини, таълим муассасаларини танлашда ҳуқуқ ва эркинлик беришни кенгайтиришдан иборат.
3.
Халқ таълими Вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги Ўзбекистон Рес-публикасида таълимни бошқаришнинг давлат юқори органлари ҳисобланади. Вазирлик-лар ўзини ваколатлик доирасида: таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқаради; таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва услуб масалаларида уларга раҳбарлик қилади; давлат таълим стандартлари, мутахассисларининг билим савияси ва касбий тайёргарлигига бўлган талабларнинг бажарилишини таъминлайди; ўқитишнинг илғор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига жорий этади, ўқув ва ўқув-усулбий адабиётларни яратади ва нашр этишни ташкил қилади; таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ва давлат таълим муассаса-ларида экстернат тўғрисидаги низомларини тасдиқлайди; давлат олий таълим муассасасининг ректорини тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади; педагог ходимларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этади. Халқ таълими вазирлигининг маҳаллий органларига халқ таълими вилоят бошқар-малари, шаҳар, туман бўлимлари киради. Халқ бўлимлари маҳаллий ҳокимлик тасар-руфига киради ва унга бўйсунади. Қорақолпоғистон Республикаси Халқ таълими вазир-лиги, халқ таълими вилоят бошқармалари, шаҳар ва туман бўлимлари икки томонлама – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ва тегишли равишда Қорақолпо-ғистон Республикаси Вазирлар кенгашига, вилоят шаҳар, туман ҳокимликларига бўйсу-надилар. Улар мактаб фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб боради ва унинг ри-вожини таъминлаш учун кўмаклашади. Уларнинг ваколатига мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларини тайинлаш ҳам киради. Download 183.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling