1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)


Download 183.8 Kb.
bet18/43
Sana28.12.2022
Hajmi183.8 Kb.
#1070801
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)

1. Кўпчилик олимлар, бизнинг мамлакатимизда ҳам, чет элда ҳам бошқариш – алоҳида соҳа бўлиб, таълим ва тарбия жараёнининг таркибий қисми сифатида қаралиши мукин эмас, деган хулосага келишди.(B.В.Kраeвский, B.Т.Лихачeв, Ю.П. Сoкoлникoв, В.А. Сластенин, И.П Подласый, Р.Х. Джураев, Р. Аҳлиддинов, С.Т. Турғу-нов, С. Мадьярова ва б.) Пeдaгoгик жaрaённинг мoҳияти тизимли мeтoдoлoгик ёндaшув aсoсидaгинa зaмoнaвий муaллифлaр тoмoнидaн oчиб бeрилмоқда. У пeдaгoгик oбъeкт-лaрни тизимлар сифатида қарашни таклиф этади, айнан: таркибий қисмлaрининг тузили-шини, улaр oрaсидaги ўзaрo aлoқaдoрликни aниқлaш кaбилaрни ўзидa жaмлaйди. Бугунги кун педагогика фанида тизимли ёндашув методологиясисиз бошқарув муаммоларининг ҳал этилишини тасаввур қилиб бўлмайди. Бундай ёндашувнинг жорий этилиши бошқа-рувда тасодифий ва кутилмаган ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Тизимли ёндашувда таълим муассасаси тизим сифатида, яъни ташқи муҳитда хизмат қилаётган мураккаб тизим сифатида кўриб чиқилади. Бунда унинг алоқалари ва воситаларининг мазмун ва моҳиятига кўра объектни бир бутун, яхлит ҳолда тасаввур қилиш талаб этилади. Таълим муассасасини ўрганишда алоҳида хусусиятларга эга бўлган бир неча қисмларга ажратиб, ўлар ўртасидаги алоқалар ҳамда ўзаро боғлиқлик хусусиятлари аниқланади, чунки ҳар бир тизим яхлит тизимнинг ўзгаришига ўз ҳиссасини қўшади.
Кенгроқ маънода тизимли ёндашув – бу фалсафа методологияси билан табиий ҳолдаги илмий тадқиқот методларнинг методлари ўртасидаги вазиятни эгаллаб турувчи фан, илмий билиш назариясининг методологик асосларидир. Тизимли ёндашув фан сифатида аниқ бир янги тушунчалар бермайди, лекин объектни ўрганишда ўзига хос яхлитлик, умумийлик, универсаллик, дифференциаллик каби тушунчалар асосида мужассамлаштирилган технологиялар, яъни тадқиқотнинг интеграцион технологияларини ўз ичига олади.
Универсал тушунчалар аппарати, абстракциянинг юқори даражаси, асосий тамойилларнинг интегратив хусусиятлари – инсонларнинг турли соҳалар бўйича тушунчалари, фикрлаши ва дунёқарашини ўрганишнинг самарали усули сифатида тизимли ёндашувни қўллаш имкониятини яратади. Тизимли ёндашув йўналишидаги барча билим, кўникма ва малакалар мажмуаси ихитиёрий фаолиятни режалаштириш ва ташкил этишда, раҳбарлик қилиш, яъни раҳбарларнинг бошқарув фаолиятида энг зарурий шартлардан бири ҳисобланади.
В.И. Богословский тизимли ёндашувнинг тушунчалар аппарати сифатида қуйидаги тушунчаларни ажратиб кўрсатади: ҳаракатланиш, ташкил этиш, муносабат, тартибга солиш, алоқа, муҳит, мустақил уюшмоқ, ташкил топиш, ташкилий тузилиш, бошқариш, чидамлилик, функциялар, яхлитлилик, марказлаштириш, тизим.
Тизимли ёндашувнинг асосий тушунчаси тизим бўлиб, алоқа, муносабатлар, интеграция, яхлитлик, ташкил этувчи қисмлар каби тушунчалар орқали ифодаланади. Бу тизимнинг бир-бири билан боғлиқ бўлган, ўзаро таъсир этувчи қисмларининг мажмуи яхлит объектни ташкил этади.

Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling