1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)
Download 183.8 Kb.
|
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тизимли таҳлил
- Якуний таҳлил
- Педагогик таҳлилнинг асосий объекти
Кундалик таҳлил ўқув жараёнининг бориши ва натижаси ҳақида ҳар куни маълу-мот йиғиб, ундаги камчиликларнинг сабабини аниқлашга қаратилади. Кундалик таҳлил натижасида педагогик жараёнга ўзгартиришлар ва тузатишлар киритилади. Кундалик таҳлилнинг предметига ўқувчиларнинг ҳар кунги ўзлаштириш ва интизомлари даража-си, таълим муассасаси раҳба-рининг дарсга ҳамда синфдан ташқари дарсларга қатна-шиши, мактабнинг тозалик ҳолати, шунингдек, дарс жадвалига риоя қилиш каби ҳолат-лар киради.
Тизимли таҳлил дарслар ва синфдан ташқари машғулотлар тизимини ўрганишга қаратилади. Тизимли таҳлил мазмуни таълим методларини тўғри уйғунлаштириш, ўқув-чилар томонидан билимларнинг пухта ўзлаштирилишига эришиш, ўқитувчиларнинг сифатли тарбиявий ишларни олиб боришлари, уларнинг педагогик маданиятини кўтариш ҳамда таълим муассасасида инновацион муҳитни ташкил қилишда педагогик жамоанинг ҳиссасини таъминлаш кабилардан иборат. Якуний таҳлил ўқув чораги, ярим йиллик ва ўқув йили якунида амалга оширилади ҳамда асосий натижаларга эришиш йўлларини ўрганишга қаратилади. Якуний таҳлил учун маълумотлар кундалик ва тизимли таҳлиллар, жорий ва оралиқ назорат якунлари, ўқувчиларнинг ва синф раҳбарларининг ҳисоботларидан олинади. 2.
3.
4.
муддатли (перспектив); йиллик; жорий (кундалик). Download 183.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling