1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Download 3.44 Mb.
bet40/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

Рақобатбардошлик – кўчмас мулк бозорида хизматлар сифатини ошириш ва қийматини пасайтириш механизми сифатида.

  • Тартибга солувчи органлар орасида ваколатларнинг тақсимланиши – қонунлар ишлаб чиқиш ва уларни тадбиқ этиш битта шахсда мужассамлашмаслиги керак.

  • Давлат ва муниципал мулк бўлган кўчмас мулк объектлари тегишли регионлар аҳолисининг умумий эгалиги ва фойдаланишида бўлади.

  • Қонун ҳужжатлари томонидан белгиланган қоидалар ва тадбирларнинг оддий ва тушунарлилиги, мулкдорларни ҳимоялашнинг ишончлилиги.

  • Уй-жой бозорида таваккалчилик гуруҳи фуқаролари – вояга етмаганлар, якка нафақахўрлар, ногиронлар ва ҳ.к.ларни ҳимоялаш бўйича қўшимча тадбирларни қўллаш.

  • Кўчмас мулк бозорини бошқариш вазифаларини давлат органлари ва профессионал иштирокчилар ўртасида рационал тақсимлаш.

  • Кўчмас мулкни бошқариш соҳасидаги сиёсат ҳудудларни зоналаштиришнинг тасдиқланган схемаларига мувофиқ равишда ерлардан самарали фойдаланишни ва олиб борилаётган ижтимоий сиёсатга мувофиқ тарзда ер тўловлари бўйича имтиёзларни беришдан бюджетдан манзилли компенсацион тўловларга секин-аста ўтиш билан солиққа тортишда фақатгина манзилли ва асосланган имтиёзлар беришни таъминлаши зарур.

  • Аҳоли манфаатларини кўзлаган ҳолда кўчмас мулк объектларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш тартибини белгиловчи қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларни давлатнинг ваколатли органлари қабул қилади.

  • Амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда давлат ижро этувчи органлари давлат кўчмас мулкини тасарруф этишни амалга оширади.

  • Давлат ва муниципал кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш ва нодавлат объектларга ҳуқуқларни бадалли равишда ўтказиш инвентаризация қиймати бўйича эмас, балки бозор қиймати бўйича амалга оширилиши керак.

  • Кўчмас мулк объектларидан, жумладан, улар билан амалга ошириладиган битимлардан ундириладиган солиқлар ва солиқсиз тўловлар белгиланган меъёрларига мувофиқ равишда бошқариш даражаси бўйича бўлинади.

  • Кўчмас мулк бозорини бошқаришнинг турли кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тартибга солувчи жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўз тарихи ва анъаналарига эга бўлган, ўзбекча тизимини қўллаш.




    Download 3.44 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   102




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling