1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Download 3.44 Mb.
bet57/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

Девелоперлик лойиҳаси – бу лойиҳани амалга оширишни бошқаришга бўлган комплекс ёндашувни назарда тутувчи инвестицион лойиҳа. Ушбу тушунча буюртмачининг ўзи томонидан амалга ошириладиган шахсий лойиҳасига тенглаштирилади.
Девелоперлик (бошқарувчи) компания – бу буюртмачининг (бош буюртмачи, инвестор) буюртмасига биноан лойиҳа циклининг барча босқичларида - бозорни ўрганиш ва инвестицияолди тадқиқотларидан тортиб то лойиҳани тугатишгача - қурувчи вазифаларини комплекс тарзда бажарувчи компания (фирма, корхона).
Лойиҳаларни бошқариш – бу лойиҳанинг ҳаёт цикли давомида инсон ва моддий ресурсларни ташкиллаштириш, режалаштириш, бошқариш, координациялаш усули бўлиб, у замонавий усуллар, бошқариш техника ва технологияларини қўллаш йўли билан мақсадларга самарали эришишга йўналтирилган.
10.2. Девелоперлик фаолиятининг тамойиллари

Кўчмас мулк девелопменти иккита ўзаро боғлиқ мақсадларни кўзлайди:



  • жамоат инфратузилмасининг ривожланиши учун ер ресурсларидан рационал фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий ҳарактердаги;

  • қўйилган капиталнинг қийматини ошириш билан боғлиқ тижорат ҳарактеридаги.

Шунинг учун у бир томондан инвестицион лойиҳалаш тамойиллари ва усуллари, ердан фойдаланиш қоидалари ва тегишли мамлакат ва регионларда қабул қилинган шаҳарсозлик регламентларига асосланса, бошқа томондан – бозор конъюктураси, рақобатчилик муҳити ва кўчмас мулкнинг энг юқори қийматига эришиш шартларини ўрганиб чиқишга асосланади. Бундан ташқари, профессионал девелоперлар ўзларининг шахсий ва миллий амалиёт натижаларига ҳамда юзлаб амалга ошган лойиҳаларда ўз тасдиғини топган тамойилларга ҳам таянадилар.
Хорижий ва миллий тажрибаларни ўрганиб чиқиш асосида девелопментнинг қуйидаги асосий тамойилларини шакллантириш мумкин:

  • бозордаги талаб ва эҳтиёжларга жавобан хизмат кўрсатишда сегментлаш, локаллаштириш ва даврлаштириш тамойили, бунда девелопментнинг муваффақиятлилиги бозорнинг маълум сегменти ҳаридорларига маълум жойда ва маълум муддатда хизмат кўрсатиш билан аниқланиши назарда тутилади;

  • девелопмент ривожланишининг даврийлик тамойили унинг иқтисодий цикл босқичлари билан боғлиқ равишда нотекис активлигини билдиради;

  • босқичма-босқич амалга оширилиш тамойили девелопмент жараёнининг ҳар бир босқичи аввалги босқичдаги ишнинг сифатига боғлиқлигини билдиради;

  • лойиҳанинг уни амалга ошириш шартларига мослашиш тамойили лойиҳани деталлаштириш ва назорат қилиш даражаси ўзгарувчан маълумотлар оқимининг сифатига мос бўлиши кераклигини билдиради;

  • ташкилий ва молиявий мувофиқлик тамойили лойиҳани амалга оширувчи гуруҳнинг тўғри ташкил этилишини ва қўйилган мақсад шартларига жавоб берувчи ҳажм ва муддатларда капитал жалб қилиш имконини назарда тутади;

  • номутаносиблик тамойили лойиҳа масштаби ва уни амалга ошириш учун кетган энергия сарфининг номутаносиблигини билдиради.




Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling