1-мавзу. Кириш. “ “Махсус фанларни ўқитиш методикаси”
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвий кетма-кетлиги
Download 41.76 Kb.
|
1-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
- Фанинг ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
2. Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвий кетма-кетлиги«Махсус фанларни ўқитиш методикаси » фани бакалавриат босқичида ўрганилган «Иктисодиёт», «Халқаро иқтисодий муносабатлар», «Иқтисодий назария», «Миллий иқтисодиёт», «Халқаро иктисодиет муносабатлари» магистратуранинг «Халқаро иктисодиет», «Давлат иктисодиетни бошқариш» каби фанлардан олинган назарий асосларга таянади.Шу билан бирга «Махсус фанларни ўқитиш методикаси » фани магистратурадаги қатор махсус фанлар, жумладан, «Давлат иктисодиетини бошқариш», «Давлат қарзларини бошқариш», "Корпоратив иктисодиет ва инвестиция сиёсати" каби фанларни ўзлаштириш учун назарий-услубий асос бўлиб хизмат қилади. Ўқув режасига мувофиқ мазкур фанни ўзлаштириш учун маъруза машғулотлари, семинар машғулотлари ўқитишнинг интерактив услублари ва воситалари ёрдамида олиб борилади. Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни«Махсус фанларни ўқитиш методикаси » мутахассисликнинг махсус фанлари сифатида ўқув-услубий мажмуасининг таркибий қисмлари, уларни тузиш ва ўқув жараёнига қўллаш методикаси. Намунавий дастурлар. Ишчи дастурлар. Ўқитишда кафедранинг ишлаб чиқаришдаги филиаллари базаларида ўқув жараёнларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш методикасини ишлаб чиқариш амалиётига тадбиқ этиш билан муҳим аҳамият касб этади. ―Махсус фанларни ўқитиш методикаси‖ фанини ўқиб чиқишдан асосий вазифа шундан иборатки, мамлакатимизда кейинги йилларда маориф соҳаси, соғлиқни сақлаш сохаларида олиб борилаётган ислоҳотлар етук иктисодиетчиларни тайёрлашни тақоза этмоқда. Чунки, айни қайд этилган соҳаларданинг ҳар бир бўлимида камида биттадан иктисодиетчи бўлишни талаб этмоқда. Бу ўз навбатида, фанда қўйилган масалаларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан узвий боғлиқликда олиб боришни тақоза этмоқда. Фанинг ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар«Махсус фанларни ўқитиш методикаси » фанидан маъруза ва амалий (семинар) машғулотларни олиб боришда илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга.Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, ―Бумеранг‖ ва ―Веер‖ технологиялари, кластер усуллари каби илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади. Шунингдек, ҳар бир мавзуда компьютердан, слайдлардан фойдаланиш, эшитиш (аудио) воситалари, кўриш (видео) воситалари, кўриш-эшитиш (аудио-видео) воситалари, мультимедия воситалари ҳамда Интернет саҳифалари ва хизматларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, ривожланган хорижий мамлакатларда мавжуд бўлган педагогик технологияларни изчил жорий этиш. Хусусан талабаларга масофавий таълим бериш жараёнини амалга ошириш. Бу борада, фанни масофавий ўқитишда лозим бўлган техника ва технологияларни ҳам изчил ўрганилади. Download 41.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling