1-мавзу. Кириш. “ “Махсус фанларни ўқитиш методикаси”
Download 41.76 Kb.
|
1-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фани бўйича ўқув дастурини тузишда унинг қуйидаги мақсад ва вазифаларини ҳисобга олиш дастур мукаммаллигини оширади.
- Махсус фанларни ўқитиш методикаси фанининг мақсади ва вазифалари. Фаннинг маъруза машғулотларида олий таълимнинг меъёрий-ҳуқуқий
- Амалий машғулотларда эса, фанга оид қуйидаги мавзуларга ўрин ажратилган
3.“Махсус фанларни ўқитиш методикаси” педагогик фан сифатида.
Бугунги кунда магистратура мутахассисликларидаги “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фани танлов фани ҳисобланиб, фаннинг ўқув дастури ҳар бир олий таълим муассасасидаги шу фанни ўқитишга маъсул бўлган профессор – ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилмоқда. “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фани бўйича ўқув дастурини тузишда унинг қуйидаги мақсад ва вазифаларини ҳисобга олиш дастур мукаммаллигини оширади. Махсус фанларни ўқитиш методикаси фанининг мақсади ва вазифалари. Фаннинг маъруза машғулотларида олий таълимнинг меъёрий-ҳуқуқий хужжатлари, таълим тамоиллари, махсус фанларни ўқитишнинг ташкилий шакллари ва амалга ошириш методлари, махсус фанлардан маъруза, амалий ва тажриба машғулотларини ўтказиш методикаси, талабалар билан куникма ва малакаларини назорат қилиш ва баҳолаш каби мавзулар ўрин олган. Амалий машғулотларда эса, фанга оид қуйидаги мавзуларга ўрин ажратилган: олий таълим муассасаларининг тузилмаси ва мазмуни, олий таълимнинг меъёрий – ҳуқуқий хужжатларини тузилиши ва уларни расмийлаштириш, таълим методлари ва уларни амалга ошириш методикаси, махсус фанларни ўқитишда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш, махсус фанлардан маъруза, амалий ва тажриба машғулотларини ўтказиш методикаси, дарсни таҳлил қилиш методикаси бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилиш. 4.«Махсус фанларини ўқитиш методикаси» курсининг мақсади ва мазмуниЎқув фанининг мақсади ва вазифалари «Махсус фанларни ўқитиш методикаси» фанини ўқитишдан мақсад– магистрантларга давлат Иктисодиет барқарорлигини таъминлашда давлат иктисодиетини самарали бошқариш ҳақида назарий билимлар бериш, уларда мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги босқичида Ўзбекистон Республикасида махсус фанларни ўқитиш методикаси нинг назарий асослари ва ички иктисодиетни самарали бошқаришда давлат иктисодиет сиёсатининг асосий йўналишлари ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш йўллари бўйича асосий кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. Ушбу фанни ўрганиш жараёнида магистрантлар иктисодиетини бошқариш назарияси ва амалиётига тегишли билимга, ўқувга ва кўникмаларга эга бўлишлари лозим. Магистрантлар умумназарий фанлардан олган билимлари билан бир қаторда, бюджет-иктисодиетвий қонунчилик борасидаги янгиликлардан, давлат иктисодиет барқарорлигини таъминлаш амалиётидаги ўзгаришлардан хабардор бўлишлари лозим. Шу билан бирга ушбу фан келгусида юқори малакали иқтисодчи мутахассислар бўлиб етишадиган талабаларга Ўзбекистон Республикасида давлат иктисодиетни самарали бошқариш истиқболларида ички ва ташқи қарзларни иктисодиетлаштириш манбалари юзасидан, бу соҳадаги халқаро тажриба ва ривожланган давлатлар амалиёти намуналаридан сабоқ беради. Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, фан ўз предметини ўрганиш учун қуйидаги вазифаларни қўяди: махсус фанларни ўқитиш методикаси фанининг предмети, вазифалари ва илмий асослари ўрганиш; дарс ўтиш методлари ва унга турли жиҳатдан ёндашишни ўрганиш; дидактика,унинг тамойиллари ва ўқув жараёнини ташкил этишни ўрганиш; ўқитувчи ўқув жараёнини ташкил этувчи субъект эканлигини ўрганиш; таълим тизимида ўқитишнинг асосий шаклларини ўрганиш; узлуксиз таълим тизимида дарс ўтишнинг хусусиятларини ўрганиш; -кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг аҳамиятини ўрганиш; академик лиций ва касб ҳунар коллежлари узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисмини ўрганиш; олий таълим муассасаларида,академик лиций ва касб ҳунар коллежларида дарс ўтишнинг хусусиятларини ўрганиш; педагогиктехнологияваунгатурлижиҳатданёндашишларни ўрганиш; таълимтизимигаёндашувларвадарсўтишметодларини ўрганишдан иборат. Download 41.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling