1-мавзу Кириш. “Ареал лингвистика” фанининг мақсад ва вазифалари


Download 25.4 Kb.
bet1/3
Sana02.04.2023
Hajmi25.4 Kb.
#1318983
  1   2   3
Bog'liq
1-МАВЗУ


1-мавзу
Кириш. “АРЕАЛ ЛИНГВИСТИКА” ФАНИНИНГ
МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Режа:
1.Фаннинг келиб чиқиш тарихи.
2.Ареал лингвистика ҳақида умумий маълумот. Ареал лингвистиканинг шаклланиши ва унинг ўрганилиш тарихи.
3.Фаннинг асосий муаммолари ҳамда ҳозирги ҳолати. Унинг ўзбек тилшунослигида тутган ўрни.
4.“Ареал лингвистика” фанининг ўрганиш обекти, мақсади ва вазифалари. Фанни ўқитишнинг вазифалари.


Фаннинг келиб чиқиш тарихи. Диалектология ва тил тарихи материалларининг ўрганилиши натижасида шева ва турли тиллар материалларининг ҳудудий тарқалишига еътибор бериш зарурлиги туфайли ушбу фан шаклланди. Чунки тил тарихи диалектологиянинг тарихий пландаги кўриниши бўлса, шевалар еса тавсифий диалектологиянинг ўрганиш объектлари саналади. Ареал лингвистика ХИХ асрнинг иккинчи ярмида Йевропада, хусусан, Франсия, Германияда мукаммал шаклланган.
Ареал лингвистика ҳақида умумий маълумот. Маълум ҳудудда тарқалган шева ва тилларнинг тарқалиш жараёнлари мазкур фаннинг зарурлигини тақозо қилади.
Лингвистик география тушунчаси кўпдан бери ишлатилади ва у ареал, яъни ҳудудий лингвистикани ифодалайди. Ҳудудийлик еса шеваларимизга хос хусусиятдир.Шунинг учун ҳам уларни қипчоқ, қарлуқ, ўғуз лаҳжаларига бўлиб ўрганамиз.
Шеваларни ареал ўрганиш зарур бўлиб қолди, чунки шаҳарлар шеваси ўрганилди, аммо узоқ шаҳарлар ва қишлоқлар шеваси ўрганилмай қолиб кетган.
Шеваларни арееал ўрганишнинг меъёрлари бор: шеванинг ўз хусусиятлари борлиги, бошқа шевалардан фарқланиши. Ареал лингвистиканинг фан сифатиида шаклланган, шунинг учун унинг имкониятлари катта. Шу имкониятлар диалектологик амалиёт ва диалектологик експедиция жараёнларида амалга ошади.
Тилшунослик илми бир-бирига яқин ва боғланиб кетган бир неча соҳалар мажмуидан иборат. Шунинг учун ҳам диалектология тилшуносликнинг алоҳида бир соҳаси бўлиб, у бирор тилнинг мавжуд маҳаллий диалектларини, яъни мавжуд маҳаллий лаҳжа ҳамда шеваларни илмий, назарий, амалий жиҳатлардан ўрганади ва ўргатади. Диалектология грекча сўз бўлиб, (диалектос - шева, логия - фан) шева ҳақидаги фан деган маънони англатади. Бу таъриф 1959-йилги дарсликда бу тарзда берилган: “Диалектология грекча диалектос сўзидан олинган бўлиб, сўзлашмоқ, гаплашмоқ демакдир”1. Рус, немис, франсуз, инглиз диалектологиялари бўлгани каби “Ўзбек диалектологияси” номли фан ҳам мавжуддир. Бу фанни олий ўқув юртларида расман ўқитиш ХХ асрнинг 60-йилларидан бошланган. Айни шу фанни илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатлардан асослаш (1925-йидан шеваларимизни шаҳар шевалатини рус олимлари ўрганишни бошлашган) ва унга оид мавзулардан оилй ўқув юртларининг филология факултетларидаги талабаларга дарс беришда рус олимларининг хизматлари бениҳоя катта еканлигини еътироф етиш лозимдир.
“Ўзбек диалектологияси” фани Ўзбекистондаги, қардош мамлакатлардаги ўзбекларнинг тилини, турли диалект, лаҳжа ва шеваларини илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ етиб, шеваларимиз тараққиётининг ўзига хос хусусиятларини ўрганади. Қадимий тарихга ега бўлган ўзбек тилининг шева, диалект, лаҳжа ҳамда шевалар гуруҳлари ўзбек диалектологиясининг ўрганиш предмети, обйекти ҳам ҳисобланади.
Орол ҳодисалар тушунчаси бир шева вакиллари яшайдиган жойда бошқа шева вакилларига хос хусусиятларнинг пайдо бўлиши . Зонадаги екстенсионал таксон чегараси диалект зонаси бир диалект чегарасидаги фарқли ҳолатлар. Диалект зонасига хос чегаралар – шева хусусиятларини ўзида сақлашдир. Реликтлар гипотезаси – олдинги шеваларнинг хусусиятларини у ёки бу даражада акрорланиши. Янги ҳодисалар гипотезаси – шевага хос матнларни ўрганиб, ҳар бир шева вакиллари нутқида келажакда янги ҳодисалар шаклланишини ҳисобга олишдир.
Мазкур фан жуда қадимдан, шу жумладан, М.Кошғарий, Алишер Навоий, З.М.Бобурлар давридан то бугунги кунларгача шаклланиш босқичини босиб ўтган. Яъни ўзбек адабий тилининг мустаҳкам асоси бор. Шунинг учун ҳам “Аввало, кўп минг йиллик бой ўтмишимизни тадқиқ етишнинг яхлит консепсиясини, яъни дастурини, илмий изланишларнинг услубини... (янги илмий методологияни – таъкид бизники(Т.Е)) аниқлаб олиш зарур”2 ҳамда “Асоси бор йетар муродга, Асоси йўқ қолар уятга!”3,-деб бекорга айтилмаган. Демак, бу фаннинг методологияси ҳақида тўхталиш шарт. Албатта, ушбу фаннинг методологияси бу – ўзбек халқ шева ҳамда лаҳжаларининг, шунингдек, миллий тилимизннинг тарихий тараққиётини изчиллик билан кўрсатувчи илмий назарий ҳамда ғоявий-маърифий жиҳатларни асослайдиган обйектив қонуният, таълимот, назария, ғоя, усул ҳамда уларни таҳлил етувчи илмий-амалий тамойиллар мажмуйи ҳисобланади. Шу ўринда методология масаласи тушунчаси баҳсли еканлигини таъкидлаш керак4.

Download 25.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling