1-мавзу Кириш. “Ареал лингвистика” фанининг мақсад ва вазифалари


Download 25.4 Kb.
bet2/3
Sana02.04.2023
Hajmi25.4 Kb.
#1318983
1   2   3
Bog'liq
1-МАВЗУ

Ареал лингвистиканинг шаклланиши ва унинг ўрганилиш тарихи. Саноатнинг ривожланиши натижасида тилларнинг ва шеваларнинг тараққиёти туфайли Ареал лингвистика ХИХ асрнинг иккинчи ярмида Йевропада, хусусан, Франсия, Германияда мукаммал шаклланган.
Фаннинг асосий муаммолари ҳамда ҳозирги ҳолати ҳақида гапирганда профессор А.Шерматовнинг “Лингвистик география нима?” номли монографияси еълон қилинган. Ареал лингвистиканинг ўзбек тилшунослигида тутган ўрни катта, чунки бу фаннинг таҳлилларга асосланган материаллари кўп материаллар беради .
Ареал лингвистика” фанининг мақсади – ўзбек халқ шева ва лаҳжаларининг фонетик, лексик, грамматик хусусиятларини ҳудудийлик асосида таҳлил ва талқин етишдир. “Ареал лингвистика” фанининг ўрганиш обекти – ўзбек халқ шева ва лаҳжалари бўлади. Унинг мақсади ўзбек шеваларининг ҳудудий тарқалишини илмий ва амалий жиҳатлардан ўрганиш. Мазкур фаннинг вазифалари – шева материалларини ҳудудий ўрганишни кучайтириш ҳамда якунлаш, ўзбек шеваларининг ҳудудий тарқалиши юзасидан лингвистик география бўйича хариталар тузишдир. Фанни ўқитишнинг вазифалари:магистрантларга фаннинг мақсади, вазифалари, объекти ва предмети юзасида маълумотлар бериб, уларни бу соҳада ишлашларига доир кўникма ва малакаларини шакллантириш.
Ареал тилшуносликнинг ўрганилиш тарихи ва асосий тушунчалари тўғрисида маълумот бериш; ареал лингвистика соҳаси ва лингвистик хариталар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш; изоглос (диалектологик харитада маълум бир тилда сўзлашувчи ҳудудлар чегараси), унинг тарқалиши ва таснифи ҳақида умумий тушунча бериш; шева, лаҳжа ҳамда тил ва ижтимоий ўзгариш. Шева, лаҳжа ва тилнинг лингвистик ва географик тарқалиш омилларини ўрганиш; тил ва лаҳжаларнинг ҳудудий кенгайишини аниқлаш ва хариталаштириш; тил ва шеваларнинг географик кенгайиши асосида юзага келадиган вибрацион (ўтиш) ҳудудининг пайдо бўлиши ва лингвистик нотурғунлик муаммоларини ўрганиш; ареал лингвистиканинг назарий-методологик муаммолари билан шуғулланиш компетенсиясини ҳосил қилиш ва ривожлантириш.

Download 25.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling