1-мавзу: кириш. Энтомология фани тарихи


Ҳашаротларнинг табиат ва инсон учун аҳамияти жуда катта


Download 132.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi132.82 Kb.
#1610233
1   2   3   4
Bog'liq
1- mavzu matni. Entomologiya faniga kirish

Ҳашаротларнинг табиат ва инсон учун аҳамияти жуда катта. 
1. Ҳашаротлар маҳсулотларидан озиқ-овқат, кийим-кечак сифатида 
фойдаланилади. Масалан, асалари, тут ипак қурти маҳсулотлари ва ҳак. 
2. Ҳашаротлар ўсимликларни четдан чанглантиради.


3. Ҳашаротлар табиатнинг санитарлари ҳисобланади. Жумладан
бирор ҳайвон ўлса ҳашаротлар тезда келиб у билан озиқланади ва ўлимтикни 
йўқ қилади.
4. Ҳашаротлар декоратив, яъни чиройли ҳайвонлар ҳам ҳисобланади. 
Ҳашаротларнинг табиат ва инсон учун зарарли томонлари ҳам 
бор: 
1. Кўплаб ҳашаротлар паразит бўлиб, одам, ҳайвон ва ўсимлик 
организмига жуда катта зарар етказади. 
2. Кўплаб ҳашаротлар зараркунанда ҳисобланади. Жумладан, 
чигирткалар ўсимликнинг ҳамма органлари билан озиқланиб уларни нобуд 
қилади. 
3. 
Баъзи 
ҳашаротлар 
хар 
ҳил 
касаллик 
қўзғатувчи 
микроорганизмларни одам, ҳайвон, ўсимлик организмига ўтишида воситачи 
ҳисобланади. Масалан, безгак чивини безгакни одам организмига ўтказади. 
Уй чивини аскарида тухумини идиш-товоққа, ундан одам организмига 
ўтишида воситачи ҳисобланади. 
ЭНТОМОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ТАРИХИ: 
Ҳашаротларга қизиқиш қадим замонлардан бошланган. Улар дастлаб 
озиқа маҳсулоти сифатида қаралган бўлса, кейинчалик чорвачилик, 
деҳқончилик йўлга қўйилгач, зараркунандалар сифатида ўрганила бошланди. 
Шунда улар орасида фойдали ҳашаротлар ҳам борлиги аниқ бўлди. Натижада 
ипакчилик, асаларичилик, биометод каби энтомологиянинг шоҳобчалари 
пайдо бўлди. 
Ҳашаротларни илмий асосда ўрганиш XVII асрдан бошланди. 
Италиялик олим Марчелло Мальпиги (1628-1694) ҳашаротларни айрув 
органларини ўрганди ва улар ҳозир «Мальпиги найлари» деб аталади.
Голланд олими Я. Сваммедам (1637-1680) ҳашаротларнинг анатомик 
тузилишини ўрганди ва тараққиѐти метаморфоз йўли билан боришини 
аниқлади. 
Швецариялик табиатшунос Ш. Бонне 1765 йилда ҳашаротларда 
партеногенез ҳодисасини аниқлади. 

Download 132.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling