1-мавзу: кириш. Энтомология фани тарихи


К. Линней (1707-1778) «Табиат системаси» асарида ҳашаротларни  алоҳида синф сифатида ажратади.  Р.А.Реомюр


Download 132.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana19.06.2023
Hajmi132.82 Kb.
#1610233
1   2   3   4
Bog'liq
1- mavzu matni. Entomologiya faniga kirish

К. Линней (1707-1778) «Табиат системаси» асарида ҳашаротларни 
алоҳида синф сифатида ажратади. 
Р.А.Реомюр 
(1683-1757) 
ҳашаротларнинг 
морфологияси 
ва 
биологиясини ўрганишга катта ҳисса қўшди. 
Рус олими П.С. Паллас (1741-1811) ҳашаротлар фаунасини 
ўрганишга катта ҳисса қўшди.
1832 йилда Францияда, 1833 йилда Англияда энтомологлар 
жамиятлари тузилди.


1859 йилда Россияда энтомологлар жамияти тузилади ва унинг 
биринчи президенти академик К.М. Бер эди. 
 
Австралиялик А. Гадлиршям (1865-1935), А.В. Мартинов 
(1878-1938) 
ва 
Б.Н. 
Шванич 
(1889-1957) 
ҳашаротлар 
синфи 
классификациясининг асосчилари ҳисобланади. 
Россияда энтомологияни фан сифатида ривожланишда Г.Й.Фишер-
Валдгеймнинг (1771-1853) «Энтомографии Российской империи», 
профессор Э.К. Брантнинг (1839-1891) «Ҳашаротларнинг нерв системаси», 
Ф.П. Кеппеннинг (1833-1908) 3 томлик «Зараркунанда ҳашаротлар» 
китоблари, А.О. Ковалевский (1840-1901), И.И. Мечниковларнинг (1843-
1916) асарлари катта аҳамиятга эга бўлди. 
Россияда 1894 йилда «Энтомология бюроси» ташкил этилди ва уни 
И.А. Порчинский (1848-1916) бошқарди.
Н.А. Колодковский (1858-1921) «Назарий ва амалий энтомология 
курси» асарини ѐзди.
Н.В. Курдюмов (1885-1917) қишоқ хўжалиги энтомологияси 
назариясини яратди. 
И.Я. Шевиров (1986-1920) ўрмон хўжалиги энтомологиясига асос 
солди. 
1904 йилда В.П. Поспелов (1872-1949) Киевда энтомология 
станциясини ташкил этди. Станциянинг асосий вазифаси қанд лавлаги 
зараркунандаларига қарши кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат эди.
Г.Г. Якобсан (1871-1916) тўғри қанотлилар ва қўнғизларни ўрганди.
А.К.Мордвилко (1867-1938) ўсимлик ширалари систематикаси ва 
биологиясини ўрганган. 
Г.Я. Бей-Биенко (1903-1970) томонидан «Общая энтомология» 
дарслигининг яратилиши, йўналишга оид кўплаб илмий маълумотларни 
жамланишига ва тизимли асосда ўрганиш имконини яратилишига мухим 
хисса бўлиб қўшилди.
1911 йилда В.П. Плотников (1877-1949) томонидан Туркистон 
энтомология станцияси ташкил этилди. Бу кейинчалик Ўрта Осиѐ 
ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институтини ташкил этилишига 
олиб келди.
А.П. Семяков-Тян-Шанский (1866-1942) Ўрта Осиѐ ҳашаротлари 
фаунаси ва тарқалишини ўрганади.
Дунѐга машҳур олим ЎзФАнинг мухбир аъзоси Яхонтов Владимир 
Владимирович 
(1899-1970)нинг 
«Ўрта 
Осиѐ 
қишлоқ 
хўжалиги 
зараркунандалари» (1962) номли асари сохага доир манбаа сифатида мухим 
аҳамиятга эга бўлди. Олим томонидан ғўза ва беда зараркунандалари 


ўрганилиб, уларга қарши кураш чоралари ишлаб чиқилган. Трипсларнинг 10 
та янги тури аниқланган.
ЎзФА мухбир аъзоси, Р.А. Олимжоновнинг «Суғориладиган 
деҳқончилик ерларининг умуртқасиз ҳайвонлар зоофаунаси» ҳамда 
«Энтомология» дарслиги соха мутахассисларини тайѐрлашда – таълим 
жараѐнида кенг фойдаланилади.
Дубовский Григорий Карпович, зоолог – энтомолог. Ғўза, беда, 
маккажўхори, шоли ва бошқа экинларнинг зараркунандалари (саратон, 
чирилдоқлар)ни ўрганган.
Муҳаммадиев Алишер Аулиянович, зоолог-энтомолог. Шарқий Ўрта 
Осиѐ ширалари (Ноmорtera, Aрhidinea)ни ўрганган. Олим томонидан 
ширалар биоценоз ва агроценозлар энтомофаунасининг муҳим компоненти 
эканлиги, уларнинг мазкур экологик тизимлардаги ўрни ва роли кенг 
қамровли изохлаб берилган.
Аҳмедов Мадаминбек Ҳотамович, зоолог-энтомолог. Ўpта Осиѐ 
қуpғоқчил-тоғ минтақалаpининг афидид шиpалаpи фаунасини биpинчи маpта 
тўлиқ таҳлил қилиб, фанга номаълум булган 9 туp ва 1 кенжа туp, 
шунингдек, 23 туpнинг 44 авлодини топиб тавсифлаган. 
Президент Шавкат Мирзиѐев олимлар, ѐш тадқиқотчилар, илмий-
тадқиқот муассасалари раҳбарлари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари 
билан учрашув ўтказди. Унда илм-фан соҳасидаги энг муҳим вазифалар 
муҳокама қилинди. 
2020 йил мамлакатимизда Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиѐтни 
ривожлантириш йили деб эълон қилиниб, бу борадаги устувор мақсадлар 
белгиланди. Юртимизда аввалдан шаклланган илмий мактаблар салоҳиятини 
ҳисобга олиб, ҳозирги босқичдаги миллий манфаатларимиз ва тараққиѐтимиз 
йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, бу йил математика, кимѐ, биология, 
геология фан ва соҳаларини ривожлантириш танлаб олинди.
Биология фани фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тиббиѐт, озиқ-овқат 
саноатини ривожлантириш учун фундаментал ва технологик асос бўлиб 
хизмат қилади. 
Бугун бу йўналишда 7 та илмий-тадқиқот муассасасида 600 нафарга 
яқин илмий ходим фаолият кўрсатмоқда. 
Президентимиз жаҳон бозори ва илм-фанидаги тенденцияларни 
кўрсатиб ўтиб, агро ва биотехнологиялар, озиқ-овқат, шу жумладан, фудо-
микс, био-тиббиѐт ва фарма-биотехнологиялари йўналишларини комплекс 
ривожлантириш бўйича топшириқ берди. 


Озиқ-овқат таркиби ва унинг инсон саломатлигига таъсирини 
ўрганиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни 
тарғиб этиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. 
Ботаника институти фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техник 
базасини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар белгиланди. 
Мамлакатимиз ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсининг рақамли давлат 
кадастрини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди. Бу юқори даражадаги 
илмий тадқиқотларни режалаштириш, биологик муҳофаза чораларини 
белгилаш, соҳа ривожига оид муҳим амалий қарорларни қабул қилиш учун 
имконият яратади. 
Тиббиѐт ва фармацевтика соҳаларида ДНК ва ҳужайравий 
технологиялар, 
генетик 
таҳлиллар,
янги 
биоматериаллар 
ва 
биополимерларни ишлатиш амалиѐтини ривожлантириш, потенциал 
истеъмолчилар билан илмий-тадқиқот институтлари ўртасида самарали 
ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди. 

Download 132.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling