1-мавзу: КИРИШ. ЭНТОМОЛОГИЯ ФАНИ ТАРИХИ
Энтомология фани ҳашаротларнинг ташқи ва
ички тузилишини,
кўпайишини, келиб чиқишини, ер шарида тарқалишини,
систематикасини,
биологиясини, инсон ва табиат учун фойдаси ва зарарини ўрганадиган фан
ҳисобланади.
Айни пайтда ҳашаротларнинг 1 млн. дан ортиқ турлари маълум бўлиб,
энтомология биологиянинг энг тез суъратлар билан ривожланаѐтган
соҳаларидан бири ҳисобланади.
Энтомология фани 2 та бўлимга бўлинади:
1. Умумий энтомология: Бу бўлим (фан) ҳашаротлар
учун умумий
бўлган қонуниятларни ўрганади ва бир қанча тармоқларга бўлинади:
а) ҳашаротлар морфологияси- ҳашаротларнинг ташқи ва
ички
тузилишини ўрганади;
б) ҳашаротлар физиологияси- ҳашаротлар
организмида содир
бўладиган физиологик жараѐнларни ўрганади;
в) ҳашаротлар биологияcи- ҳашаротларни индивидуал тараққиѐтини
ўрганади;
г) ҳашаротлар экологияси- ҳашаротларнинг ўзаро ва ташқи муҳит
билан алоқасини ўрганади;
д) ҳашаротлар географияси- ҳашаротларнинг ер шарида тарқалишини
ўрганади;
е) ҳашаротлар систематикаси- ҳашаротларни
систематик таксонларга
жойлаштирилган ҳолда ўрганади.
2. Хусусий энтомология. Бу бўлим ҳашаротларни
маълум
йўналишларга бўлиб ўрганади. Жумладан;
а) Қишлоқ хўжалиги энтомологияси- қишлоқ хўжалиги
экинларида
учрайдиган паразит ва заракунанда ҳашаротларни ўрганади.
б) Ўрмон хўжалиги энтомологияси - ўрмон ўсимликларида паразитлик
ѐки зараркунандалик қиладиган ҳашаротларни ўрганадиган соҳа.
в) Медицина энтомологияси- одамлар организимида паразитлик
қиладиган ва зарар етказувчи ҳашаротларни ўрганади.
г) Ветеренария энтомологияси- қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида
паразитлик қилувчи ва зарар етказувчи ҳашаротларни ўрганади.