3. Ҳашаротлар табиатнинг санитарлари ҳисобланади.
Жумладан,
бирор ҳайвон ўлса ҳашаротлар тезда келиб у билан озиқланади ва ўлимтикни
йўқ қилади.
4. Ҳашаротлар декоратив, яъни чиройли ҳайвонлар ҳам ҳисобланади.
Ҳашаротларнинг табиат ва инсон учун зарарли томонлари ҳам
бор:
1. Кўплаб ҳашаротлар паразит бўлиб, одам, ҳайвон ва ўсимлик
организмига жуда катта зарар етказади.
2. Кўплаб ҳашаротлар зараркунанда ҳисобланади. Жумладан,
чигирткалар ўсимликнинг ҳамма органлари билан озиқланиб уларни нобуд
қилади.
3.
Баъзи
ҳашаротлар
хар
ҳил
касаллик
қўзғатувчи
микроорганизмларни одам, ҳайвон, ўсимлик организмига ўтишида воситачи
ҳисобланади. Масалан, безгак чивини безгакни одам организмига ўтказади.
Уй чивини аскарида тухумини идиш-товоққа,
ундан одам организмига
ўтишида воситачи ҳисобланади.
ЭНТОМОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ТАРИХИ:
Ҳашаротларга қизиқиш қадим замонлардан бошланган. Улар дастлаб
озиқа маҳсулоти сифатида қаралган бўлса, кейинчалик чорвачилик,
деҳқончилик йўлга қўйилгач, зараркунандалар сифатида ўрганила бошланди.
Шунда улар орасида фойдали ҳашаротлар ҳам борлиги аниқ бўлди. Натижада
ипакчилик,
асаларичилик, биометод каби энтомологиянинг шоҳобчалари
пайдо бўлди.
Ҳашаротларни илмий асосда ўрганиш XVII асрдан бошланди.
Италиялик олим Марчелло Мальпиги (1628-1694) ҳашаротларни айрув
органларини ўрганди ва улар ҳозир «Мальпиги найлари» деб аталади.
Голланд олими Я. Сваммедам (1637-1680) ҳашаротларнинг
анатомик
тузилишини ўрганди ва тараққиѐти метаморфоз йўли билан боришини
аниқлади.
Швецариялик табиатшунос
Ш. Бонне 1765 йилда ҳашаротларда
партеногенез ҳодисасини аниқлади.
Do'stlaringiz bilan baham: