1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet50/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Доривор препаратлари. Бодом мойи-Oleum Amydalarum ва мой эмульцияси-Emulsio oleosa, чучук бодом уруғидан тайёрланган эмульция-Emulsio Amydalarum dulelum.
Канакунжут мой-Oleum Ricine


Ўсимликнинг номи. Канакунжут-Ricinus comminis Z., сутламагуллилар-Euphorbiaclac оиласига киради.
Канакунжут бир йиллик ўт ўсимлик бўлиб, бўйи 2 мгача етади. Пояси шакилланган. Барги йирик туксиз, 5-11 бармоқсимон бўлакка ажралган бўлиб, барг пластинкасининг марказига ўрнашган узун банди билан пояда кетма-кет жойлашган. Барг бўлаклари чўзиқ, тухумсимон, чети тишсимон қиррали. Гуллари шингилга тўпланган. Гули кўримсиз, бир жинсли, гул қўрғони оддий, оналик гуллари шингилнинг юқори қисмига, оталик гуллари эса пастки қисмига жойлашган. Меваси-уч уруғли уч тавқали тикан билан қопланган чаноқ. Чаноқ пишганда ёрилади ва уруғлари сочилиб кетади.
Канакунжут июнь-сентябр ойларида гуллайди, меваси июль-октябрда етилади.
Географик тарқалиши. Канукунжутнинг ватани тропик Африка, Тропик зонада ўсадиган канакунжут кўп йиллик бўлиб, пояси ёғочланган, бўйи 10 м га етади.
Канакунжут бир йиллик ўсимлик сифатида Ўрта Осиё, Шимолий Кавказ, Украинанинг жанубий қисмида экилади.
Канакунжут уруғини тайёрлаш. Шингилдан учта чаноқ пиша бошлаши биланоқ, шингил мевалари қирқиб олинади ва уни махсус хирмонга йиғилади. Мева қуруқ ва иссиқ ҳавода тез етилади. Пишган чаноқ ёрилиб уруғлари тўкилиб қолади. Қуруб қолган шингиллар хаскаш, чаноқ пўстлари супурги билан йиғиб олинади. Уруғини мева қолдиқларидан тозалаш учун машинади совурилади.
Уруғнинг ташқи кўриниши. Уруғ тухумсимон бўлиб, ялтироқ, қаттиқ, мўрт, гулдор пўст билан қопланган. Пўсти кулранг ёки оч қўнғир, қизил қўнғир доғ, нуқта ва чизиқлари бор. Уруғ учида кичкина оқ каринкула-уруғ ўсимтаси бўлади. 1000 дона уруғ оғирлиги 800 г келади.
Канакунжутнинг йирик ва майда уруғли навлари бор, улар уруғларнинг катта-кичиклиги, оғирлиги кўплиги билан бир-биридан фарқ қилади. Йиригининг уруғи 15-22 мм, майдасининг уруғи эса 5-7 мм узунликда бўлади.
Уруғ яхши пишмаган бўлса, эзилган ёки каринкуласи тушиб кетган бўлса сифатсиз ҳисобланади. Кўп туруб қолган уруғда каринкула бўлмайди.
Канакунжут уруғи захарли бўлгани учун тиббиётда ишлатилмайди. У фақат мой олинадиган маҳсулот ҳисобланади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling