1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet53/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Зиғир мойи-Oleum Yini


Ўсимлик номи. Зиғир-Yinum usitatissimum Y., зиғиргуллилар-Yiniaeeal оиласига киради.
Зиғир уруғи таркибида 30-48% мой бўлади. Мой-уруғдан пресслаш усули билан олинади. Зиғир мойи сариқ рангдаги, тиниқ, қуюқ суюқлик бўлиб, ўзига хос ҳид ва таъмга эга.
Мойннинг солиштирма оғирлиги 0,928-0,936, совунланиш сони 184-195, йод сони 150-200. Кислота сони 5 дан кўп бўлмаслиги керак.
Зиғир мойи қурийдиган мойларга киради. Унинг таркибида 35-45% линолен, 25-35% линол, 15-20% олеин, 8-9% сеаринва пальмитин кислоталарининг глицеридлари бўлади.
Ишлатилиши. Суюқ суртма дори-Yini mentum calcareum ва тиббиёт совуни тайёрлашда ишлатилади.
Булардан ташқари зиғир мойи озиқ-овқат саноатида, шунингдек техникада алиф мой олишда ишлатилади.


Пахта мойи-Oleum Gossypii

Ўсимлик номи. Ғўза турлари-Gossipium SP., гулхайрасимонлар-Malvaceal-оиласига киради.


Пахта мойи тук ва пўчоғидан тозаланган уруғдан совуқ пресслаш усули билан олинади. Уруғда мой ғўза турига қараб 17-41% бўлади.
Уруғ таркибида яна 36,1% оқсил, 1,8% гача захар пигмент-госсипол ва бошқа моддалар учрайди.
Биринчи ажратиб олинган мой қўнғир-қора рангли, аччиқ бўлиб, таркибида жуда кўп бегона моддалардан тозалаш учун нейтраллаш намлаш, қуритиш рангсизлантириш, хидини йўқотиш жараёнлари ўтказилади.
Тозаланган мой оч сариқ рангдаги ўзига хос таъмли, қуюқ суюқлик бўлиб, ярим қурийдиган ёғларга киради. Таркибида 48,2% линол, 26,4% олеин, 22,4% палмитин, 2,8% стеарин, 1,2% арахин кислоталарининг глицеридлари бўлади. Мой +3-40С ҳароратда қотади.
Ишлатилиши. Тиббиётда пахта мойи кунгабоқар ва кунжут мойи каби суртма дорилар, малҳамлар ҳамда тиббиёт совуни тайёрлашда ишлатилади.
Пахта мойи ози-овқат саноатида ва техникада хам кенг қўлланилади.
ЭФИР МОЙЛАРИНИНГ ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ.


Эфир мойлари тиббиётда ва мустақил дори сифатида истеъмол қилинади ёки организмга суртиладива инекция қилишда ишлатилади, бундан ташқари улар баъзи дорилар аралашмаси таркибига киради. Шунингдек эфир мойли ўсимликлардан тайёрланган дори турлари ҳам тиббиётда кенг қўлланилади. Эфир мойлари фармацевтикада бошқа дори таъми ва хидини яхшилаш учун қадимдан ишлатилиб келинмоқда. Кўпинча эфир мойлари бактероцид хоссага эга бўлганидан тиш касалликларини даволашда ингеляцияда ишлатилади (нафас йўлларини дизенфекция қилишда) қўлланилади. Хоналар (кўпинча касалхоналарда) ҳавосини яхшилаш учун ҳам эфир мойларидан фойдаланилади.
Эфир мойлари асосан парфюмерияда, косметикада, техникада ва оиз-овқат саноатида ишлатилади.



Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling