1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet54/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Эфир мойларини сақлаш.

Эфир мой ҳаво кислароди, ёруғлик ва намлик таъсирида бузилади. Натижада эфир мойларининг ранги ва хиди ўзгаради ва улар қуюқлашади. Эфир мойлари омбор ва дорихоналарда сақланганда юқорида кўрсатилган шароитлар ҳисобга олиниши керак.


Эфир мойлари оғзи маҳкам ёпилган идишларда тўла ҳолда 150С дан юқори бўлмаган ҳароратда ва салқин ҳамда қоронғу ерда сақланади.


Кашнич мева ва мойи-Fructus Oleum Coriandri


Ўсимликнинг номи. Кашнич-Coriandrum Oleum sativum Y., соябогуллилар-Umbelliferal оиласига киради.
Кашнич бир йиллик, бўйи 30-70 смга етадиган ўт ўсимлик. Пояси циоиндрсимон, майда қиррали, туксиз, ичи ғовақ, юқори қисми шохланган. Барги оддий қинли туксиз, илдиз барглари узун бандли, уч бўлакка қирқилган, қирраси тишсимон кесилган, поясининг пастки қисмидаги баргларлари қисқа бандли, икки бўлакка қирқилган, ўрта ва юқори қисмлардаги эса юандсиз бўлиб, икки-уч бўлакка ажралган. Гуллари майда умумий ўрамсиз, мураккаб соябонга тўпланган. Гулкосачаси 5 та тишли, меваси билан сақланиб қолади. Тожибарги 5 та, пушти рангда, оталиги 5 та, оналик тугуни 2 хонали апстга жойлашган. Меваси юмалоқ, қўнғир ёки сарғиш кулранг, қўшалоқ донча.
Июнь ойидан бошлаб августгача гуллайди, меваси август-сентябрда пишади.
Географик тарқалиши. Кашничнинг ватани Европанинг жанубидаги давлатлар ҳамда Туркия.
Бу ўисмлик Ўрта Осиё республикаларининг барчасида ўстирилади.
Маҳсулот тайёрлаш. Маҳсулот ёзнинг икикнчи ярмида биринчи соябонларидаги мевалар қўнғир рангга кира бошлаган (50-60% мевалар пишгандан сўнг) пайтда йиғила бошлайди. Ўсимлик мошинади ўрилади, соябонлари бир томонга қилиб боғланади, сўнгра етилмаган мевалар пишиши учун боғламларнинг соябонларини юқорига қаратиб бир-бирига суяб ғарамлаб қўйилади.
Кашнич эрталаб ўриб тўпланади ва боғ-боғ қилиб боғланади. Кун исиганда ўрилса. Қуриган мевалар тўкилиб кетади. Ҳаво очиқ бўлса-далада ёғингарчилик пайтида эса устки барлари жойларда қуритилади. Меваларни ҳаммаси пишганидан ва қуриганидан кейин ўсимлик машинада янчилади, машин шамолида совуриб, мевалари ажратиб олинади.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот юмалоқ шакилли, пишганда бўлинмайдиган икки бўлакли, қўнғир ёки сарғиш кулранг диаметри 4 мм бўлган қўшалоқ доначадан иборат.
Хар яримта меванинг қабариқ томонида сал дўппайган 5 та асосий қовурғали ва яхши сезилмайдиган 6 та тўғри, қўшимча қовурғалари бўлади.
Пишиб етилган мева хушбўй ёқимли таъмга эга.
Мева намлиги 13%, эзилган пишмаган ва бузилган кашнич мевалари 3%, эфир мойли бошқа ўсимликлар мевасининг аралашмаси 1%, органик аралашмалар 1% ва минарал аралашмалар 1% гача бўлиши керак.
Кимёвий таркиби. Кашничнинг меваси таркибида 0,7-1,5% эфир мойи, 10-20% ёғ, 11-17% оқсил ва бошқа моддалар бўлади.
Мева таркибида эфир мойи миқдори 0,5% дан кам бўлмаслиги керак.
Кашнинг эфир мойи рангсиз ёки оч сариқ тиниқ сюқлик бўлиб, ўзига хос хушбўй ёқимли таъмга эга. Солиштирма оғирлиги 0,845-0,862, рефракция сони 1,471-1,478, қутбланган нур текисликдаги оғдириш бурчаги +56 - +680
Мой таркибида 60-80% линелоол, 5% гераниол ва оз миқдорда барнеол, турли альдегидлар ҳамда терпенинларнинг аралашмалари бўлади.
Эфир мой таркибидаги линелоол миқдори 65% дан кам бўлмаслиги керак.
Ишлатилиши. кашнич меваси иштаҳа очадиган, ўт ҳайдайдиган модда сифатида ва бавосил касалликларида ҳамда яраларни даволашда ишлатилади.
Кашнич мевасининг эфир мойи антисептик, оғриқ қолдирувчи дори сифатида ҳам қўлланилади. Булардан ташқари кашничнинг эфир мойи фармацевтикада ичиладиган дорилар таъмини яхшилашда ҳам ишлатилади.
Кашнич меваси ва эфир мойи озиқ-овақт саноатида ва парфюмерияда ишлатилади.
Доривор препаратлари. Дамлама, порошок ва спиртли суви-Aqua Coriandri spiriuosa, шуннигдек меваси ошқозон ва бавосил касалликларида ишлатиладиган йиғмалар-чойлар таркибига киради.



Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling