Зиғир уруғи-Semsen Yini
Ўсимликнинг номи. Зиғир-Yinum usitatissimum Y.; зиғиргуллилар-Yinaeecae оиласига киради.
Зиғир бир йиллик ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, ингичка, цилиндирсимон, юқори қисми шохланган. Барги лентасимон ёки цилиндрсимон, ўткир учли, текис қиррали бўлиб, пояда кетма-кет бандсиз ўрнашган. Гуллари поя ва шохлари учида бўлади. Косабарги, тожибарги зангора томири эса оталиги бештадан, оналик тугуни эса беш хонали, юқорига жойлашган. Тожибарги зангори, томири эса оталик ипига ўхшаб, бинафша рангга бўялган. Мваси 10 уруғли юмалоқ қуруқ кўсакча.
Июнь-Август ойларида гуллайди.
Экиладиган зиғир бир неча хил бўлиб. Узун толали ҳамда сершоҳлиси аҳамиятли ҳисобланади. Узун толали зиғир асосан тола, сершоҳлиси эса мой олиш учун экилади. Узун толали зиғирнинг баландлиги 60-120 см бўлиб, пояси кўп шоҳ чиқармайди, кўсаклари пишганда очилмайди. Сершоҳ зиғирнинг баландлиги 30-50 см бўлиб кўсаклари пишганда очилади.
Георгафик тарқалиши. Узун толали зиғир Европа мамлакатларида, сершоҳ зиғир Ўрта Осиё мамлакаиларида ўстирилади.
Маҳсулот тайёрлаш. Зиғир икки томонлама (мойи ва толаси) аҳамиятга эга ўсимлик бўлиб, меваси сарғаймасдан илдизи билан суғуриб олинади.
Мевалари яхши пишиши учун хирмонда уйиб қўйилади. Қургандан сўнг ўсимликни янчиб уруғи элаб олинади, пояси эса тола олиш учун ажратилади. Йирик плантацияларда зиғир йиғиш, янчиш, элаш каби жараёнлар механизациялаштирилган.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот ясси, тухумсимон уруғдан иборат. Уруғнинг бир учи ингичка, иккинчи томони эса энли ва юмалоқ, усти силлиқ, ялтироқ ва сарғиш-қўнғир рангли бўлади. Агар уруғининг устки кўриниши ялтироқ бўлмаса, у пишмаган-сифатсиз ҳисобланади. Маҳсулот хидсиз шиллиқ-ёғга ўхшаш таъмга эга бўлиб, сувга солинганда усти шиллиқланади ва сув тагига чўкади.
Маҳсулот намлиги 13 %, умимий кули 6% органик ва минерал аралашмалар 2% дан ошшмаслиги лозим.
Маҳсулотни анотомик тузилиши. Уруғи нам камерада юмшатилади ва парафин орасига тиқиб қўйилади, сўнгра кўндалангига кесиб қўйилади-да микроскоп остида хлорогидрат эритмаси ёрдамида кўрилади. Кичик объективда пўст, эндосперм ва уруғнинг иккита палласини кўриш мумкин (расм).
Зиғир уруғи кукинида уруғ пўстини ҳамда эндосперм ва уруғ палласининг майдаланган қисмларини кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |