1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари
Download 1.74 Mb.
|
1 мавзудан бошлаб
Дарахт елими. Кўпинча эрта баҳорда вужудга келади. Чунки бу фаслда тез-тез ёғингарчилик бўлиши сабабли дарахт пўстлоғи ивийди. Сўнгра шамол ва кун иссиғида қуриб ёрилади. Ёрилган пўстлоқдан патологик шиллиқ оқиб чиқади-да яраланган жойи “даволайди” (акация, ўрик, шафтоли, гулос ва бошқаларда). Елим баъзан бута ўсимликлар пўстлоғига ҳайвонлар етказган зарар натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Елим сунъий йўл билан хам олиниши мумкин. Бунинг учун ўсимлик пўстлоғининг бигиз, пичоқ ёки бошқа асбоб билан тилинади. Натижада елим оқиб чиқади ўрмонда бўлиб ўтган ёнғиндан сўнг ҳам баъзи ўсимликларда (тилоғич дарахтида) елим ҳосил бўлиши мумкин. Елим ўз кимёвий таркиби бўйича шиллиқ моддаларга яқин туради. Уни шиллиқ моддаларининг қисман оксидланиши ва полимерларга айланиш жараёни натижасида ҳосил бўлган маҳсулот деб ҳисоблаш мумкин. Шунинг учун ҳам елим таркибида полисахаридлар-пентозалар ва гексозалардан ташқари қанд, елим кислоталарининг калий, магний ҳамда калций тузлари учрайди. Патологик шиллиқ моддалар ўсимлик тўқималаридан оқиб чиқаётганида йўлида учраган бирикмалар масалан ошловчи, бўёқ, минерал моддалар, ферментлар, углеводлар, органик кислоталар ва бошқаларни ўзи билан бирга олиб чиқиши мумкин. Бунинг натижасида эса елим таркиби мураккаблашади. Шу сабабли бир туп дарахтдан олинган елим таркиби ва ранги ҳар хил (оч сариқдан қўнғир ранггача) бўлиши мумкин. Елим турлича рангда шаклда ҳамда қаттиқ бўлакчалар ҳолида бўлади. Юқори сифатли елим рангсиз ёки оч сарғиш рангли бўлиб, ўзига хос ширин таъмга эга. У органик эритувчиларда эримайди. Сувдаги эритмаси ёпишқоқ каллоид ҳолатда бўлиб, кучсиз кислота хоссасига эга. Елим спирт таъсиради эритмадан чўкади. Елимнинг кимёвий таркиби яхши аниқланган эмас. Шу сабабли уни физик хоссасига қараб (сувда эришига қараб) 3 гуруҳга бўлинади. Арабин-сувда яхши эрийдиган елим. Бассорин- сувда кам эрийдиган, яхши шишадиган елим. Церазин- сувда эримайдиган ва кам шишадиган елим. Бу елим иссиқ сувда қисман эриши мумкин. Елим миқдорини (сувда тўлиқ эрийдиган ва арабинлардан иборат бўлса) шиллиқ моддаларда қўлланиладиган усул билан (вискозометрлар ёрдамида ёки спирт билан чўктириб) аниқлаш мумкин. Елим тиббиётда меъда касалликларида ўраб олувчи модда сифатида ишлатилади. Фармацевтикада эса таблеткалар, хаб дорилар ҳамда эмульциялар (эмульгатор сифатида) тайёрлашда қўлланилади. Теник елимни чит матоларини бўяш, тушь, сиёҳ, акварил бўёқлар, қалам, гугурт ва пластмассалар тайёрлашда ҳамда бошқа соҳаларида ишлатилади. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling