1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet40/75
Sana23.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1048750
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Кимёвий таркиби. Ёнғоқнинг хом меваси пўсти таркибида 3 % гача аскарбин кислота, 25 % гача ошловчи моддалар ҳамда α ва β гидроюгли бўлади. Уруғининг пўстидан β-ситостереол ва унинг гликозидлари ажратиб олинган. Уруғи таркибида 60-75% гча мой ва каротин бор.
Пишмаган мева С витаминига бой бўлиб, мева пишиши билан аскарбин кислотаси ҳам камайиб боради.
Ишлатилиши. Пишиб етилмаган яшил рангли мевалардан витамин концентратлари тайёрланади.


Ёғларда эрийдиган витаминлар.

Четон ўсимлигининг меваси-Fructus Sorbi. Ўсимликнинг номи. Четон (рябина)-Sorbus aucuparia Z, атиргуллилар- Rosaceae оиласига киради.


Четон бўйи 4-5 (баъзан 15) м га етадиган дарахт баъзан бута. Пояси кул ранг, силлиқ пўстлоқли ёш шохлари сер тукли бўлади. Барги тоқ патли (4-7 жуфт баргчадан ташкил топган) бўлиб, пояда банди билан кетма-кет ўрнашган. Баргчаси чўзиқ лентасимон, асос қисми текис, юқори қисми аррасимон қиррали. Барг пастинкасининг юқори томони хира, яшил пластинка томони эса кул ранг. Гуллар қалқонга тўнланган. Гулкосачаси 5 тага қирқилган, тожибарги 5 та оқ, оталиғи 20 та, оналиғи 3 (баъзан 2-5) та, меваси-думалоқ, серсувли ҳўл мева.
Географик тарқалиши. Бу ўсимлик Европанинг ўрмон-чўл зонасида ҳамда Кавказда нина баргли ва аралаш ўрмонларда, ўрмон четларида, бутазорларда ўсади. Боғ ва паркларда ўстирилади.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимлик меваси совуқ тушгандан кейин йиғиб олинади. Совуқ тушган вақтда йиғилган мева ёқимли, аччиқроқ-нордон таъмга эга. Мева қуритиб ёки қуритмасдан ишлатилади. Меваси қуритишдан олдин банди териб ташланади.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёпр маҳсулот думалоқ (қуритилгани буришган), ялтироқ қизил рангли мевадан иборат. Мевани юқори қисмида косачабарг қолдиғи сақланиб қолади. Мевада 2-7 та ўроқсимон эгилган уруғлари бор. Маҳсулот аччиқ-нордон таъмга эга.
Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида 160 мг% (40-200 мл% аскарбин кислота, Р витамини 18 мг% каротин, органик кисоталар, лимон, вино ва олма кислотлар), аччиқ гликозид, 3,8 % гача глюкоза, 4,3 % гача фруктоза, 0,7 % гача сахароза 0,3% ошловчи моддалар, эфир мойи, сорбит спирти ва бошқа бирикмалар бўлади.
Уруғ таркибида амигдалин глюкоза ва 23 % гача ёғ, баргида 200 мг% С витамини бор.
Ишлатилиши. Рябина меваси тиббиётда цинга ва бошқа авитаминоз касалликларини даволашда, ҳамда касалликни олидини олиш учун ишлатилади.
Хўл мева витаминли шарбат тайёрлашда ҳамда озиқ-овқат саноатида ишлатилади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling