1-мавзу. Кириш. Трактор ва автомобиллар таснифи ва асосий қисмлари
Download 0.76 Mb.
|
1 маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Т аянч иборалар
- Қишлоқ хўжалигини комплекс механизациялаштиришнинг аҳамияти
1-МАВЗУ. КИРИШ. ТРАКТОР ВА АВТОМОБИЛЛАР ТАСНИФИ ВА АСОСИЙ ҚИСМЛАРИ Режа: Қишлоқ хўжалигини комплекс механизациялаштиришнинг аҳамияти. Қишлоқ хўжалигини замонавий техникалар билан таъминлаш чора ва тадбирлари. 3.Қишлоқ хўжалигида технологик жараёнлар ва уларни бажаришда техникалардан фойдаланишнинг асослари. Тракторларнинг қисқача тарихи ва таснифи. Ўзбекистонда ва хорижда ишлаб чиқарилаётган тракторларнинг техник иқтисодий кўрсаткичлари. Тракторларнинг асосий қисмлари ва уларнинг вазифалари. Таянч иборалар: технология, технологик жараён, ишлаб чиқариш жараёни, ишлаб чиқариш, технологик карталар, худудий минтакалар, трактор, двигател, трансмиссия, юриш қисми, бошқариш механизми, ишчи жихозлари, гилдираклива занжирли трактор, трактор турлари. Қишлоқ хўжалигини комплекс механизациялаштиришнинг аҳамияти Мамлакат аҳолиси ва саноатини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш муҳим вазифалардан биридир. Аграр соҳада ўтказилаётган чуқур изчил ислоҳотлар ўз самарасини бериб, фермер хўжаликларининг йириклашуви, техник базаларининг кенгайиши, уларга кўрсатиладиган сервис тизимининг шаклланиб, мукаммаллашуви кишиларни ишлаб чиқариш қуролларига ва ерга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартирмоқда. Аграр соҳа ишлаб чиқаришида салоҳиятли, бозор иқтисодиётида рақобатли ишлаб чиқаришни ташкил эта оладиган, етук мутахассислар таркиби шаклланиб бормоқда. Албатта аграр соҳанинг энергетик имкониятини кенгайиши етиштирилаётган маҳсулотларнинг тури ва ҳажмини оширишга замин яратади. Пировардида, қишлоқ хўжалигида энергетик воситалар ва ишчи машиналарнинг кўпайиши айни вақтда улардан самарали фойдаланиш заруриятини келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам аграр соҳа ишлаб чиқаришида фойдаланилаётган машина-трактор агрегатлари, уларнинг тизими ва машина-трактор парклари таркибини аниқлашда илмий асосларга суянишни тақозо этади. Булардан ташқари ишлаб чиқаришни тўлиқ механизациялаш, олинаётган маҳсулотларни сифатли ва нисбатан арзон бўлишини таъминлаш, ишлатилаётган техникаларнинг самарадорлигини ошириш ва улардан техник фойдаланиш тизимини ташкил этиш каби масалалар мутахассисдан чуқур назарий билим ва малакани талаб қилади. Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва автоматлаштириш фани ишлаб чиқариш муносабатлари ва қонуниятларини ҳар тарафлама ўрганади, бунда у бошқа фан ютуқларига суянади. Илмий техникавий тараққиётда ишлаб чиқаришнинг рақобатли тизимини яратиш ва уни янада такомиллаштиришда машина-трактор паркидан фойдаланиш қонуниятларини ўрганиш ва шу асосда унинг самарадорлигини ошириш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling