1-Мавзу: Кириш
Тропик ўсимликлар: кактус, агава, алоэ, бегония традесканция, фикус
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маҳаллий ўсимликлар: ёввойи ва маданийлари.
- Содда ҳайвонлардан туфельканинг культураси, дарс ва дарсдан ташқари ишлар учун доим тирик бурчакда бўлиши керак, бунинг учун бир оз сомон ёки помидорнинг қуритилган барги бўлиши керак.
Тропик ўсимликлар: кактус, агава, алоэ, бегония традесканция, фикус.
Субтропик ўсимликлар: лимон, апельсин, толгул. Мўътадил минтақа ўсимликлари: примула, печакгул. Маҳаллий ўсимликлар: ёввойи ва маданийлари. Тажриба учун экилган ўсимликларни алоҳида жойга қўйилиши керак. Экологик жиҳатдан яқин бўлган бир нечта ўсимликлар бир-бирига яқин экилади. Натижада чўл, тропик ўрмон каби “биогеоценозлар” ташкил этилади. Тирик бурчакдаги ҳар бир ўсимликда номи ёзилган этикетка ва қисқача характеристикали паспорти бўлиши керак. ўсимлик таърифланган, ҳар бир ўсимлик тўғрисида тавсия этилган китобларни кўрсатган паспортлардан тирик бурчакдаги ўсимликлар картотекаси тузилади. Картотека ўсимликни парвариш қилувчиларга ҳамда у билан танишишни ҳохловчиларга тушунарли булиши керак. Тирик табиат бурчагидаги ҳайвонлар. Тирик табиат бурчагидаги ҳайвонлар учун аквариум, терраиум, катаклар қўйиш учун жой ажратилиши керак. Аквариум баликлар, шохилонлар, сув қўнғизлари, тритон, айрим бақалар, гидра ва дафнаяларни сақлаш ва боқиш учун энг қулайдир. Аквариум сув ҳавзасининг сунъий биогеоценози яъни чучук сув ҳавзасини модели ҳисобланади. Унда сув ҳайвонлари ҳаётининг сув ўсимликлари элодея валиснерия, одест, шохбарг ва бошқалар билан боғлиқлиги кўрсатилади. Тирик бурчакда зоологиядан кўргазмали ва амалий методлар билан ўрганиладиган ҳайвонлар бўлиши зарур. Содда ҳайвонлардан туфельканинг культураси, дарс ва дарсдан ташқари ишлар учун доим тирик бурчакда бўлиши керак, бунинг учун бир оз сомон ёки помидорнинг қуритилган барги бўлиши керак. Сентябрь ойларидан бошлаб аквариумда гидра, акам-тукам ва бошқа чиғаноқли шиллиқуртларни тайёрлаб қўйилади. Махсус яшикларда ёмғир чувалчангини сақлаш мумкин. Яшик навбат билан қатлам – қатлам қилиб тўкилган барглар, полиз тупроғи билан тўлдирилади ва унга 50 тача чувалчанг жойлаштирилади. Уни салқин жойда сақлаш керак. Майда сут эмизувчилар, сувда ҳам қуруқликда яшовчилар ҳам судралиб юрувчилар террариумларда сақланади. Террариум ўтлоқ, чўл ва бошқалар шаклида безатилади. Ботқоқлик ҳосил қилиш учун темир ёки пластмасса ваннача қўйилади. Олмахон, тўти ва бошқа сайроқи қушлар махсус катакларда боқилади. Тирик табиат бурчаги учун ажратилган хонада ҳар-хил ҳайвонларни, масалан: аквариум ва маҳаллий балиқ турлари, сувда ҳам қуруқликда яшовчиларни, судралиб юрувчилар, қушлар ва сут эмизувчиларни боқиш мумкин. Мактабнинг ўқув тажриба участкасида товуқ, нутрия, норка, қуён каби ҳайвонларни боқиш тавсия этилади. Агар тирик табиат бурчак учун ажратилган хона кичик бўлса ёки торлик қилса, унда бир мунча йирик қушлар ва ҳайвонларни сақлаш мумкин. Дарс вақтида ўқувчиларнинг фикрларини бўлмайдиган бошқа объектларни бевосита биология хонасига жойлаштириш мумкин. Турли товуш, қўланса ҳид чиқарадиган ҳайвонлар алоҳида кичик хонада сақланади. Тирик табиат бурчагидаги ҳайвонларнинг кўплари устида зоология, одам ва унинг саломатлиги, Биология (Цитология ва генетика асослари), Биология (Эволюция ва экология асослари) бўйича зарур тажрибалар қўйилиши мумкин. Масалан; «Моддалар алмашинуви» мавзусига оид В ва С витаминлар, авитаминозларнинг келиб чиқиши бўйича, қуёнларнинг оғирлиги озиқ сифатининг таъсири, тупроқ рангининг бақа танасининг рангига таъсирини, ит балиқдаги метаморфозни ўрганиш мумкин. Тирик табиат бурчаги ёш табиатшуносларнинг иш жойи ҳамдир. Бу ерда ёш табиатшунослар кузатув ишларини олиб бориб, уни натижаларини ёзадилар, ҳайвонлар учун озиқ тайёрлайдилар,турли мослама ясайдилар ва таъмирлайдилар. Тирик табиат бурчакларидаги ҳар бир ҳайвоннинг номи ёзилган этикеткаси, парваришлаш қоидаси ва озиқлантириш нормаси ҳамда тажриба ўтказаётганган ўқувчининг фамилияси кўрсатилган бўлиши керак. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling