1-Мавзу: Кириш


Резавор- мева экинлари бўлимининг катта қисми мевали боғ учун, кичикроқ қисми резавор-мева экинлари ва питомник учун ажратилади


Download 1.79 Mb.
bet108/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Резавор- мева экинлари бўлимининг катта қисми мевали боғ учун, кичикроқ қисми резавор-мева экинлари ва питомник учун ажратилади.
Коллекция учун боққа олча, нок, дўлана ўсимликларини экиш керак.
Резавор-мева бўлимини ташкил қилишда катта ёшли мева дарахтлари улар устида кузатиш олиб бориш учун, тез ўзгарувчан ёш, шакл бериладиган дарахтларга нисбатан унчалик қизиқарли бўлмайди. Шунинг учун мактаб участкасида питомник бўлиши, уларда ўсимликларнинг уруғлари экилиб ёш ниҳоллар ўстирилиши зарур.
Резавор-мева экинлари гулларни сунъий чанглатиш, мевали дарахтларни куртак ва искана пайванд қилиш, резавор - меваларни пархишлаб ва қаламчалардан кўпайтириш бўйича тажрибалар ўтказилади. Вегетатив кўпайтириш кўникмаларига алоҳида эьтибор бериш керак.
Манзарали ўсимликлар бўлимида қуйидаги ўсимликлар бир йилликлардан: -бахмалгул, тамаки: икки йилликлардан: -картошкагул, гулсафсар. Буталардан:-сирень, чирмашиб ўсадиган ўсимликлар-ёввойи ток, печакгул.
Манзарали ўсимликлар билан V-VI ва IX синф ўқувчилари ёввойи ўсимликларни маданийлаштириш бўйича, чатиштириш, пайвандлаш пархишлаб кўпайтириш, кун узунлигини таьсири, ўғитлаб суғоришнинг таъсири, шоналарни чилпиш билан ўсимликни гуллаш вақтини ўзгартириш бўйича тажрибалар ўтказадилар.
ўсимликлар биологияси бўлими, ботаника, зоология, Биология (Цитология ва генетика асослари), Биология (Эволюция ва экология асослари) курслари бўйича аҳамиятга эга бўлган ўсимликлар биологияси бўлими мактаб ўкув тажриба участкасида бўлиш керак. Бу ерда энг муҳим биология қонунларини аниқлаштирувчи тажрибалар қўйилади.Ёввойи ўсимликларни ўтқазиш ўқувчиларни эьтиборини ўраб олган табиатни билаб олишга қаратилади.
Зоология бўлимида тажрибалар ва амалий ишлар учун қуёнлар, вольерларда ёки товуқхоналарда товуқлар бўлиши шарт. Ҳайвонларнинг ўсимлик муҳити билан бўлган табиий боғланиш ишини тушунтириш учун участканинг ўсимликлари бўлган турли бўлимлардан фойдаланилади.
Масалан: сабзавот бўлимида ўқувчилар баъзи бир зараркунандалар ривожланишини кузатиш учун ажратиб қўядилар. Резавор-мева бўлимида мева дарахтларнинг зараркунандаларини устида кузатишлар олиб борилади.
Метереологик станция учун ер, дарахтлар ва иморатлардан узоқроқда жой ажратилади: уни ўсимликлар биологияси бўлимининг олдида ёки дала ўсимликлари бўлимининг ўртасида жойлаштирилгани маьқул. Одам ва унинг саломатлик курсини ўқитиш процессида участкадан фойдаланиш мумкин. Чунончи, VIII синфда ўқувчилар устидан уларнинг меҳнат фаолиятида алоҳида кузатишлар олиб бориш мумкин. Мактаб участкасида тўғри ва нотўғри ритмда ишлаганда чарчаш даражасини ҳисобга олиш мумкин.
Участкада ёпиқ жой бўлиши зарур, унинг остида ўқувчилар ёмғир ёғаётган вақтда сақланиш, кузда эса ўсимликларни қуритиш учун фойдаланилади. Мактаб участкасида асбобларнинг сақланадиган асбоблар омбори бўлиши шарт, у ерда белкурак, теша, ҳашкаш, арра, болға, боғ қайчиси бўлиши шарт. Участкадаги ишлар ўқувчиларга ташкилотчилик, жамоатчилик кўникмаларини, меҳнат маданиятини эстетик туйғуларини, ўсимликларни кўпайтириш билан табиатни қайта ишлаб чиқаришни кўникмаларни тарбиялаш керак. Мактаб участкасида мактабда ўрганиладиган ўсимликлар: дала полиз, резавор-мева, манзарали ва ёввойи ўсимликлар бўлиши керак.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling