1-Мавзу: Кириш


Таълимни табақалаштириш ва индивидуаллаштириш эса ўқитиш жараёнида индивидуал ва гуруҳли ёндашиш принципини талаб этади


Download 1.79 Mb.
bet14/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Таълимни табақалаштириш ва индивидуаллаштириш эса ўқитиш жараёнида индивидуал ва гуруҳли ёндашиш принципини талаб этади.
Ўқитиш принциплари негизида ўқитиш қонунлари ва қонуниятлари ётади. Ўқитиш қонунлари ва қонуниятлари ўқитиш принципининг назарий асосларини ишлаб чиқишга ва педагогик фаолият амалиётига қўллашга замин тайёрлайди.

Қуйидаги жадвалда мамлакатимизнинг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, шунингдек, Республикамизда жорий этилган узлуксиз таълим тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш принциплари ва улар асосида ўқитиш принциплари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва узвийлик акс эттирилган.


Шуни қайд этиш керакки, замонавий биологик таълимни ташкил этиш ва олиб боришда мазкур принциплардан фойдаланиш самарадорликни кафолатлайди.
Шуни қайд этиш лозимки, ўқитиш қонунлари ва қонуниятлари узлуксиз таълим тизимининг олдига қўйилган давлат ва ижтимоий буюртмалар, жамиятнинг ижтимоий ҳаётидаги маънавий-маърифий ўзгаришлар, таълим-тарбия жараёнининг мақсади ва вазифалари, фаннинг ривожланиш даражасига бевосита боғлиқ ҳолда ўзгариб, янгиланиб туради.
Ўқитиш принциплари аввало муайян давлатнинг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, узлуксиз таълим тизимининг фаолият кўрсатиш принциплари, сўнгра таълим тизими олдидаги буюртмаларига мос келиши, шунингдек, жамиятда содир бўлаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий ўзгаришларни ўзида акс эттириб янгиланиб, ўзгариб, ривожланиб, ўзгача аҳамият касб этадиган жараёндир.
Ўқитиш принциплари биологияни ўқитишнинг мақсади ва вазифаларига боғлиқ ҳолда таълим-тарбия жараёнининг йўналиши ва педагогик фаолиятнинг мазмунини белгилайди.
Ўқитиш принципи - дидактик категория бўлиб, у таълим-тарбия жараёнининг мақсади ва вазифаларига боғлиқ ҳолда ўқитиш қонунлари ва қонуниятларининг амалиётга қўлланиш усулини белгилайди.

Агар ўқитиш принциплари ўқитувчи ва таҳсил олувчиларнинг ҳамкорликда ўқитиш мақсадларига эришиш йўналишини белгиласа, ўқитиш қонунлари педагогик жараённинг характерини ўзида акс эттиради.


Барча жабҳаларда қонунларнинг мақсади ва истиқболдаги кўзланган натижаси бўлгани каби ўқитиш қонунлари ҳам методика фанининг мантиқий таркибий қисми саналиб, педагогик жараённинг объектив, ташқи, ички, муайян ва нисбий боғланишларини акс эттириб, таълим-тарбия жараёнининг мазмуни, методлари, воситалари ва шаклларининг узвийлигини, мазкур жараённинг илмий асосда ташкил этилиши ва бошқарилиши, олинажак натижалар ва самарадорликни орттириш йўлларини белгилайди.
Республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ўзга­риш­­лар биологик таълим жараёнида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг методологик принципи, илмийлик, системалилик, фундаменталлик, изчиллик, кўргазмалилик, таълим ва тарбиянинг узвийлиги, онглилик, назарияни амалиёт билан боғлаш, самарадорлик, тушунарлилик, мантиқий кетма-кетлик, узвийлик, таълимни дифференциаллаштириш ва индиви­дуал­лаштириш, индивидуал ва гуруҳ­ларда ўқитишни уйғунлашти­риш, ўқитиш мақсади, мазмуни, воситалари ва шаклларининг ижтимоий муҳитга боғлиқлиги, ўқитиш мақсади, воситалари ва натижалар бирлиги, баҳолаш ва ўз-ўзини баҳолаш принципи билан бир қаторда, таълимни демократлаштириш ва инсонпарварлаштириш каби прин­цип­ларга ҳам амал қилиниши зарурлигини кўрсатди.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling