Онглилик принципи – таълим жараёнида қўлланилган ўқитишнинг самарали методи ва воситалари ўқувчилар томонидан билимларни онгли ўзлаштиришига замин тайёрлайди.
Тушунарлилик принципи – ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштиришдаги қийинчиликларнинг олдини олиш учун қўлланилади.
Назария ва амалиёт бирлиги принципи – ўрганилаётган мавзу мазмунидаги назарий билимларни амалиётга жорий этиш йўллари, инсон ҳаёти, халқ хўжалиги ва табиатдаги аҳамиятини ёритишга хизмат қилади.
Самарадорлик принципи – янги мавзуни ўрганиш мақсадида ўқитувчи томонидан таълим-тарбия жараёнида қўлланилган ўқитиш методи ва воситалари ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларни юқори даражада ўзлаштириши, яъни самарадорликка хизмат қилишини назарда тутади.
Мантиқий кетма-кетлик принципи – ўқувчилар томонидан тушунчаларни ўзлаштириш қонуниятларига асосланади, ўқув дастури ва дарсликларда боблар, мавзулар мантиқий изчилликда ёритилишини талаб этади.
Узвийлик принципи – ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билимлари билан ўрганилаётган мавзудаги билимлар ўртасидаги боғланиш бўлишини, шунингдек, узлуксиз таълим тизими турларида ўрганиладиган таълим мазмуни ўртасида узвийлик бўлишини назарда тутади.
Таълимни дифференциаллаштириш ва индивидуаллаштириш принципи – ўқитиш жараёнини табақалаштириш, ҳар бир шахснинг ёш ва псиҳологик хусусиятлари, қизиқиши, қобилияти, ривожланиш ва имкониятлари даражасида билим олиши, уларга тавофутлаб ёндошиш мақсадида қийинчилик даражаси турлича бўлган ўқув топшириқларини тузиш, уларни бажариш орқали кўзланган натижага эриши, иқтидорли ёшларга таълимнинг энг юқори даражасида, изчил равишда фундаментал ва махсус билим олишлари учун шарт-шароитлар яратишни кўзда тутади
Индивидуал ва гуруҳларда ўқитишни уйғунлаштириш принципи -–таълим жараёнида ялпи ўқитиш билан бир қаторда, ўқувчиларнинг индивидуал ва гуруҳларда мустақил ишларини ташкил этишни тақозо этади.
Ўқитиш мақсади, мазмуни, методлари, воситалари ва шаклларининг ижтимоий муҳитга боғлиқлиги принципи – ҳар томонлама ривожланган шахсни камолга етказишда таълим мазмунини саралаш, унга боғлиқ ҳолда ўқитишнинг самарали метод, восита ва шаклларидан фойдаланишни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |