1-Мавзу: Кириш


Ўқув дастури ҳақида тушунча


Download 1.79 Mb.
bet24/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

3.Ўқув дастури ҳақида тушунча
Мактабларда ўқитилган ҳар бир ўқув фанининг мазмуни ўқувчилар билиши лозим бўлган билимлар, ўзлаштириши керак бўлган ўқув кўникмалар, малакалар йиғиндисини ифода қилувчи хужжат – ўқув дастури ҳисобланади. Унда ўқув фанини ўқитишдан мақсад, вазифалар, ўқувчилар ўзлаштириш керак бўлган билимлар, кўникмалар комплекси ўз ифодасини топади.


4.Биология ўқув дастурининг тузилиши.
Биология курсининг ўқув дастурини бошида уқтириш хати берилган. Унда биология курсининг қандай фан эканлиги, у қандай ўқув фанлардан ташкил топганлиги ана шу ўқув фанлар мазмунидаги ўзгаришлар қисқача баён этилган. Хусусан ботаника V-VI синфларда, зоология VII синфда одам ва унинг саломатлиги VIII синфда, Биология (Цитология ва генетика асослари ва Биология (Экология ва эволюция асослари) ўқув фани IX-XI синфда ўқитилиши қайд қилинган.
Биология курсининг ўқитишга оид методик кўрсатмаларда “дарсда ва синфдан ташқари машғулотларда далиллар, ходисалар билан чекланмай, асосий ғоялар, тушунчаларнинг ўқувчилар томонидан пухта ва онгли ўзлаштирилишига эътиборни қаратиш лозимлиги қайд қилинган. Биология ўқитишда асосий ғоялар бўлиб “Органик олам эволюцияси”, “Тирик табиат тузилишининг турли даражалари”, “Орган тузилиши билан функциясининг ўзаро боғлиқлиги”, “Биологик системаларнинг табиий муҳит билан боғлиқлиги, ўз-ўзини бошқариши”, “Назария билан амалиётнинг ўзаро боғлиқлиги” ҳисобланади. Асосий тушунчалар қатори ўқув дастурига “Эволюцион”, “Цитологик”, “Экологик” тушунчалар киритилган.
Ўқув дастуридан кўзланган яна бир мақсад таълим билан тарбиянинг уйғунлигини амалга оширишдан иборат. Биология ўқитишда ўқитиладиган мавзулар мазмуни билан узвий боғлиқ ҳолда, ўқувчиларнинг ахлоқий, ватанпарварлик, эстетик, экологик, гигиеник, иқтисодий ва жинсий тарбиясига аҳамият бериш лозимлиги таъкидланган.
Ўқув дастурининг методик тавсияларида яна биологиянинг муаммоли мавзуларини ўқитишда хур фикрлик анъаналарига риоя қилиш лозимлиги, ҳар бир дунёқарашининг ўзига хос ижобий томонлари, камчиликлари ўқувчилар онгига етказилиши кераклиги айтиб ўтилган.
Биологик ўқув мавзуларга ўқувчиларнинг қизиқувчанлигини ошириш учун табиий-тасвирий, динамик, схематик кўргазмали ва аудио, видео воситалардан таълим бериш жараёнида самарали фойдаланиш ва ўқувчилар фаолиятини фаоллаштириш ҳамда мустақил билим олишини ташкил этиш мақсадида фаоллаштирувчи методларидан замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан кенг фойдаланиш тавсия этилган.
Ўқув дастурнинг методик тавсияларида назария билан амалиётни боғлаш учун масалалар ечишга ҳам эътибор қаратилган. Шунингдек ўқувчиларнинг билимларини, кўникмаларини баҳолашда рейтинг усулидан фойдаланиш тўғрисида ҳам маълумот берилган.
Ўқув дастурида ботаника ўқув фани учун 102 соат вақт ажратилганлиги ва у V- синфда 34 соат, VI-синфда 68 соат, зоология ўқув фанига 68 соат вақт ажратилганлиги ва у VII- синфда ўқитилиши, одам ва унинг саломатлигига 68 соат вақт ажратилганлиги ва у VIII-синфда ўқитилиши ва ниҳоят, IX-синфда 68 соат вақт ҳажмида Биология (Цитология ва генетика асослари) ўқитилиши таъкидланади.
Ўқув дастурида ҳар бир ўқув фани бўйича ўқитиладиган асосий мавзулар мазмуни, уларни ўтиш учун керакли жиҳозлар келтирилган. Ўқув дастурида ана шу мавзуларнинг қандай дарс типларидан фойланиб ўқитиш кераклиги ҳақида ҳам маълумоталр берилган. Бунда оддий дарслардан ташқари қайси мавзулар бўйича лаборатория машғулотларида амалий ишлаб экскурсиялар ташкил этиш кўзда тутилган.
Масалан, мактаб ботаника ўқув дастур бўлимида гулли ўсимликлар билан умумий танишиш, ҳужайра, илдиз, поя, барг, ўсимликларнинг вегетатив кўпайиши, гул, мевалар, уруғлар, ўсимлик яхлит организм, ўсимликларнинг асосий бўлимлари, гулли ўсимликларнинг асосий оилалари, ўсимликлар қоплами, манзарали ўсимликлар, Ерда ўсимликлар дунёсининг пайдо бўлиши каби асосий мавзулар ўтилади.
Зоология ўқув фанида эса хайвонот дунёси тўғрисида умумий маълумот, содда хайвонлар, ковакичлилар, ясси чувалчанглар, юмалоқ чувалчанглар, халқали чувалчанглар, моллюскалар, бўғимоёқлилар, хордали хайвонлар, тубан хордалилар, балиқлар, сувда ва қуруқда яшовчилар, судралиб юрувчилар, қушлар, сут эмизувчилар, Ерда хайвонот дунёсининг пайдо бўлиши ва ривожланиши каби мавзулар ўтилади.
Одам ва унинг саломатлиги ўқув фанида эса кириш, одам организмининг умумий обзори, таянчхаракатланиш системаси, қон, қоннинг айланиш системаси, нафас олиш системаси, овқат ҳазм қилиш системаси, моддалар ва энергия алмашинуви, айириш системаси – ички секреция безлари, нерв системаси, олий нерв фаолияти, сезги органлари, одам организмининг кўпайиши ва ривожланиши, одамнинг пайдо бўлиши каби мавзулар диққат марказида бўлади.
Биология (Цитология ва генетика асослари) ўқув фанида кириш, органик оламнинг-турли туманлиги, цитология асослари, ҳаётий жараёнларнинг кимёвий асослари, организмларнинг кўпайиши ва индивидуал ривожланиши, генетика ва селекция асослари ўрганилади.
Республикамизда 12 йиллик мажбурий таълим жорий этилиши муносабати билан аввал умумтаълим мактабларида Биология (Цитология ва генетика асослари ва Биология (Экология ва эволюция асослари) курсида ўқитилган генетик инженерия ва биотехнология, эволюцион таълимот, эволюция далиллари, органик оламнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, экология асослари, биосфера ва унинг эволюцияси каби мавзулар 80 соат ҳажмида Биология (Эволюция ва экология асослари) курсида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўрганиш кўзда тутилган.
Ўқув дастури ҳар бир мавзуни ўтиш учун соатлар ажратилган, жиҳозлар, дарс шакиллари кўрсатилган. Ўқитувчиларнинг билими ва педагогик маҳоратини оширишни мақсад қилиб, ҳар бир ўқув фани сўнгида ўқитувчилар учун илмий ва методик адабиётлар рўйхати келтирилган.

ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРГАН БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТОПШИРИҚЛАРИ





Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling